Фаннинг бўлим, тармоқлари ва бошка фанлар билан алокадорлиги.
Ҳаёт фаолияти хафсилиги фани техника фанлари сирасига кирадиган фан ҳисобланади. Бу фан қуруқ ерда ва ўз-ўзидан пайдо булгани йўқ. Унинг негизини учта мустақил фан ташкил қилади. Булар меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқоро муҳофазаси фанлари бўлиб, аввалари бу фанлар мустақил ўқитилганлиги сабабли, ҳар бири ўз услубий қўлланмалари, дарсликлари ва тажриба ўтказиш ҳамда амалиётдан масала ва мисоллар тўпламларига эга. Бу фанларнинг асосини ташкил қилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш” фани илгаридан ўқитилиб келинган.
Шуни алоҳида таъқидлаш лозимки, меҳнатни муҳофаза қилиш фанининг саноат санитарияси бўлими билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари ўртасидаги уйғунликни қуролланмаган кўз билан ҳам кўриш мумкин.
Жумладан меҳнатни муҳофаза қилишда саноат чанги масаласи кўрилади. Чанглар табий ва сунъий бўлиши ва буларни изоҳлаганда сунъий чанглар инсон фаолияти натижасида пайдо бўладиган чанглар деб тушинтирилади. Ҳозирги вақтда худди шундай чегара қўйиш имконияти борми? Айтайлик вулқонлар отилиши, чанг-тўзон бўлиб чўллардан тупроқларнинг кўчиши, космосдан метиоритларнинг ер қарига ўтиши билан ёнишдан ҳосил бўлган чанглар ва бошқа табиий чанглар сирасига киргизилса, бу албатта инсон фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳодиса ҳисобланади, аммо инсон фаолияти натижасида Оролнинг қуриши ва унинг остида тўпланган минглаб тонна тузларнинг атмосферага худди шу тўзон сифатида кўтарилиши ва шунингдек ўзлаштирилган ерларда уларни суғориш билан ер ости сувларининг кўтарилиши ва ерларнинг шўрланиши натижасида тупроқларнинг эррозияга учраши оқибатида булар ҳам тўзон сифатида шамол билан бирга ҳаракатлана бошлайди ва бу тўзонлар бутунлай бундай ҳодисалардан йироқ бўлган серҳосил ерларга ҳам бориб тушиши оқибатида бу ерни ҳам ҳалокат ёқасига олиб келиши мумкинки, бунинг натижасида бир ўлка экологик мувозонати бузилиши мумкин булган бу ходисани таббий чанг оқибати эканини ва бу агар чуқуроқ қаралса, инсон фаолияти натижасида келиб чиққан сунъий чанг эканлиги тўшинилади. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнатни муҳофаза қилиш, ташқи муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқаро мухофазаси фанларини бирлаштиришга эҳтиёж туғилди.
Бу фан инсон фаолиятининг ишлаб чиқариш жараёнидаги фаолияти билан чегараланмасдан, унинг яшаш муҳити ҳар ҳил бўлиши мумкин бўлган табиий ва тасодифий офатлардан сақланиш, табиат ва одамзот уйғунлигини яхши тушуниш, табиатга мулоҳаза билан, унинг мувозанат занжирини узилиб кетишидан эҳтиёт қилган холда ёндашиш масалаларини инсон онгига синдириш вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |