Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Навоий кон металлургия комбинати



Download 0,66 Mb.
bet14/25
Sana21.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#44187
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligining nazarij asoslari

Назарот саволлари:

1. Эргономика фани нимани ўрганади?


2. Ақлий меҳнат деганда нимани тушунасиз?
3. Меҳнат физиологияси ҳақида тушунча беринг
4. Жисмоний иш нима ва у қандай турларга бўлинади?
Адабиётлар

  1. Белов С.В. «Безопасность жизнедеятельности» Высшая школа 2002 г

  2. Кукин П.П. «Безопасность жизнедеятельности. Безопасность технологических процессов и производства» Высшая школа 2002 г

  3. Ёрматов Г.Ё. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги (маърузалар матни)» Тошкент 2002 й

  4. Ҳасанова О.Т. «Меҳнатни мухофаза қилиш» Тошкент 2005 й

5-Мавзу: Иш жойларида микроиқлимни мувофиклаштириш.


Максад: Ишлаб чикариш хоналарида мутадил метеориологик шароит яратиш ва ишлаб чикариш хоналаридаги хавога ишлов бериш хам алмаштириш турларини урганиш.
Режа:

  1. Корхоналарда мутадил метеориологик шароит яратиш ва унинг усуллари.

  2. Табиий ва сунъий вентилация.

  3. Хавони кондинционерлаш.



Корхоналарда мутадил метеориологик шароит яратиш ва унинг усуллари.
Ишлаб чиқаришда метеорологик шароитларга куйидагилар киради: хавонинг исиганлиги, намлиги, харакатчанлиги ва инфракизил нурланиш. Метеорологик шароитлар натижасида юзага келадиган интенсив иссик ёки совук таъсирлар мехнат унумдорлигининг пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун, СН 245-71 санитария нормаларига биноан хавонинг температураси, нисбий намлиги ва харакат тезлиги, ишнинг огирлик категорияларига караб, йилнинг илик, совук ва оралик даврлари учун алохида кабул килинган. Масалан Урта Осиёдаги иш шароитларида доимий иш уринлари учун куйидаги оптимал параметрлар кабул килинган: енгил ишлар учун – хаво температураси 22о С – 25о С, нисбий намлик 6030%, хавонинг харакат тезлиги купи билан 0,20,5 м/с, уртача огирликдаги ишлар учун мос холда: 2022о С; 6030% , 0,6 м/с, огир ишлар учун эса 1821о С; 6030%; 0,30,7 м/с.
Вентиляция – иш хоналаридан ифлосланган хавони чикариб юбориб, урнига ташкаридан янги (тоза хаво) хаво киритиш йули билан ташкил килинган хаво алмашинишидир. Хонадан чикариб юборилган хаво микдори доим киритилаётган хаво микдорига тенг булиши керак, шунинг учун (прытожно-вытяжной) киритувчи-тортувчи вентиляция урнатилиши лозим. Айрим холларда эса цехда узгармас температура ва нисбий намликни саклаш учун факат киритувчи вентиляция урнатишга йул куйилади. Хавони харакатлантириш усулига кура табиий ёки мехнаник вентиляция булиши мумкин. Табиий вентиляциянинг характерли хусусияти шундаки, хавонинг харакати табиий факторлар таъсирида (босимлар фарки хисобига), хеч кандай механизм ишлатмасдан юз беради. Механик вентиляцияда хавонинг харакати мехнизмлар (вентиляторлар) ёрдамида амалга оширилади.
Хаво алмашинувини ташкил килиш усулига кура махаллий ва умумий вентиляция булади. Корхоналарда хаво алмашинув карралиги Кр хонадан утаётган хаво хажмининг шу хона хажмига нисбати билан аникланади.

бу ерда L – вентиляция килинаётган хаво хажми, м3, v-хона хажми3
Кр катталик бир соат ичида хона хажмида неча марта хаво алмашинуви юз беришини курсатади. Хаво айланиш карралиги (Кр) буйича вентиляция нормалари ишлаб чикариш корхоналарининг барча хоналари учун белгиланган. Буг, намлик, газларни чикариб юборишга мулжалланган умумий вентиляцияни хисоблашда кираётган хавонинг талаб этилган хажми куйидагича топилади.
м3/соат
бунда К-хавога чикиб кетаётган зарарли ажралмалар микдори, г/соат;
Ккет – хонадан чикарилиб юборилаётган хаводаги зарарли ажралмалар концентрацияси, г/м3; Ккир – кираётган хаводаги зарарли ажралмалар концентрацияси, г/м3.
Табиий вентиляция саноат биноларида 2 сабаб таъсирида юз беради:

  1. Температуралар фарки (иссиклик босими) таъсирида.

  2. Шамол босими хосил килувчи шамол таъсирида. Иссиклик босими баландликлар фаркидан ташкари ичкаридаги ва ташкаридаги хаво температуралари фаркига хам боглик. Ёзда иссиклик босимининг киймати катта эмас, кишда жуда ортиб кетади, шунинг учун очик эшик ва дераза уринлари бир неча марта камайтирилади. Эшик ва дераза уринларидаги хаво тезлиги куйидигича хисобланади.

м/с бунда Н-босимлар фарки кг/м2
фонардаги (деразадаги) тешикдан утаётган хавонинг хажми куйидагича аникланади.
L=3600Fv, м3/соат
бунда L-хаво хажми, м3/соат; F-юза, м2 ,  - сарф коэффициенти (=0,30,65); v – хавонинг тезлиги м/с.


Хавони кондинционирлаш.
Ишлаб чикариш хоналарида оптимал метеорологик шароитлар яратиш учун хозирги вактда саноат вентиляциясининг энг такомиллашган тури хавони кондинционирлаш кулланилмокда.
Ишлаб чикариш хоналарида ташки шароитлари ва хона ичидаги режимларнинг узгаришидан катъий назар, олдиндан белгиланган метеорологик шароитларни саклаб туриш максадида хавога сунъий равишда автоматик ишлов бериш хавони кондинционирлаш деб аталади.
Кондинционирлашда хаво температураси, нисбий намлиги ва хонага хаво киритиш тезлиги йил фаслларига, ташки метеорология шароит хонадаги технологик процесс характерига караб автоматик ростланади. Хавонинг бундай аник белгиланган параметрларини хосил килиш махсус курилмалар – кондиционерларда амалга оширилади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish