Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти



Download 406,87 Kb.
bet11/37
Sana20.06.2022
Hajmi406,87 Kb.
#679864
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Bog'liq
ИТТ маърузаси (2)

Амир Темур (1336-1405) давлат ва иқтисодиётни бошқаришда ўзига хос мактаб яратганди. Соҳибқирон давлатида девони бузург (бош вазир) дан ташқари ҳар бир вилоятда Девон дейилувчи бошқарма бўлган. У давлатнинг буткул ишларини: солиқ йиғиш, тартиб сақлашни, ижтимоий бинолар - бозорлар, ҳаммомлар, йўллар, сув иншоотлари тармоқларини назорат қиларди. Халқнинг хулқ-атвори кузатиб туриларди. Унинг ходимлари вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш ва тергов ишларини олиб боришарди. Айниқса, тошу-тарози тўғрилиги, одил баҳо текширилган, қаллоб ва товламачилар қатъий жазоланган, энг муҳими бу иш тўппа-тўғри бозорда, халқ олдида амалга оширилган. Савдогарларга олиб келинган мол устига 10 фоизгача нарх қуйиш мумкин бўлган. Темур салтанатини идора қилиш учун турли вазирлар фаолият кўрсатган. Шундай вазирлардан биринчисига ер солиқлари, бож, ўлпон-солиқ ундириш ҳамда миршаблик юмушларини бошқариш юклатилган. Бу вазир мамлакатдаги муҳим ишларни, кундалик муаммоларни ҳал қилган, раият аҳволини кузатган, вилоятлардан олинган ҳосил, солиқ, ўлпонларни тақсимлаган.
Иккинчи вазир сипох вазири ҳисобланиб, сипохийларнинг маошлари ва танхо (бу ерда - тожу-тахт учун қилган хизматлари эвазига бериладиган инъом маъносида)ларни бошқарган.
Учинчи вазир эса эгасиз қолган, ўлиб кетган ва қочганларга тегишли молларни, келиб-кетаётганлар, савдогарлар мол-мулкидан олинадиган закот ва божларни, мамлакат чорвасини бошқариб, буларнинг барчасида тўпланган даромадларни омонат тарзида сақлаган. Агар ғойиб бўлганлар ва вафот этганларнинг мол-мулки бўлса, уларни ўз меросхўрларига топширган.
Тўртинчи вазир салтанат ишларини юритувчи вазир бўлиб, у салтанатдаги жами идораларнинг кирим-чиқимлари, хазинадан сарф қилинган ҳаражат, хатто отхона ва саройдаги бошқа жонзотларга қилинган ҳаражатлардан огох бўлиб борган. Вазирлар Девонбегига буйсунган.
А.Темурнинг давлат ва иқтисодиёт соҳасидаги асосий фикрлари «Темур тузуклари»да тўла баён этилган. Тузуклар Амир Темурнинг 1342-1405 йиллар оралиғидаги фаолиятини акс эттиради ва икки қисмдан (мақоладан) иборат. Биринчи қисмда асосан ягона давлат барпо этиш, уни мустаҳкамлаш, қўшни (27) юрт ва мамлакатларни забт этиш масалалари ёритилган бўлса, иккинчи қисмда соҳибқирон номидан айтилган ўзига хос васият, панд-насиҳат, турли соҳалардаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодиётга оид фикр-мулоҳазалар келтирилган.
А.Темур мамлакатда гадойлар бўлмаслиги керак, деган қатъий қоидага амал қилган ва унинг йўлини ҳам белгилаб берган. Гадойларнинг барчаси тўпланган ва уларга бир йиллик керакли емиш, кийим-кечак берилган, уларни бирор фойдали иш билан шуғулланишга жалб этилган. Одатда, кўпчилик гадойликни тарк этиб, бирор фаолият билан кун кўрган. Гадойликни тарк этмаганлар қул қилиб сотилган ёки мамлакатдан чиқариб юборилган.
А.Темур вафотидан кейин Шохрух ва Улугбек (1394-1449) подшолиги (1409-1449) даврида иқтисодиёт яхши ривожланди. Айниқса қўшни мамлакатлар билан савдо-сотиқ муносабатлари ўсди. Бу Мовароуннаҳрда (арабча «дарё ортидаги» (мамлакат) дегани) 1428 йилда Улуғбек томонидан ўтказилган пул ислоҳоти билан боғлиқдир. Жамиятда пулнинг аҳамиятини яхши тушунган ҳолда унинг қадр-қимматини ошириш учун ҳаракат қилинган. Ўша даврда муомаладаги фулусий чақа пуллар енгил вазнда бўлиб, савдо ривожига тўсиқлик қилган. Улуғбек енгил вазнда зарб этилган ва муомалада юрган барча олтин ва кумуш чақа пулларни ман этди. Эски чақаларни янгисига алмаштириб, ички савдонинг майда мис пулларга бўлган талабини қондириш учун у бир вақтнинг ўзида Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Тошкент, Шохрухия ва Андижон шаҳарларида зарбхоналар ташкил этиб, бир хил вазндаги салмоқли мис фулусларни зарб эттириб, муомалага киритди. Эски чақалар қисқа вақт давомида янги пулларга алмаштирилиб олингач, мис пуллар зарбини марказлаштириш мақсадида бошқа шаҳарлардаги зарбхоналарга барҳам берилди. Фақат Бухоро зарбхонаси (пойтахт Самарқандда эмас) сақлаб қолинди. Халқ орасида «фулуси адлия», яъни адолатли чақа номи билан шуҳрат қозонган бу янги мис фулуслар мамлакатнинг барча шаҳар ва қишлоқларида кенг муомалага кириб, давлатнинг ички савдосини накдина билан тўла таъминлай бошлади. Ички чакана савдо-пул муносабатларидаги танқисликни фулуснинг вазни ва қийматини ошириш билан ҳал этилиши ўрта асрлар шароитида нодир ва фавқулодда воқеа бўлса-да, ҳар ҳолда Улуғбекнинг бундай ислоҳоти мамлакатда ҳунармандчилик буюмларининг ички чакана савдоси учун кенг йўл очиб берди. Айни вақтда ташқи савдодан келадиган даромадни ошириш мақсадида «тамға» божи ҳам бирмунча оширилди, яъни ҳозирги тил билан айтилганда протекционизм сиёсатидан фойдаланилди.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) ижодида ҳам иқтисодий ғоялар муҳим ўринни эгаллайди. Унинг асарларида ва фаолиятида айниқса тижорат, савдо масалалари анча мукаммал ёритилган. А.Навоий асарларида савдогарлик иши маъқулланади, лекин товламачи ва чайқовчи фаолияти қаттиқ танқид қилинади. А.Навоий давлат арбоби сифатида мамлакатни тинч сақлаш, ободонлаштириш ишига катта ҳисса қўшди. У тириклигида мингта иншоот қуришга ваъда берган ва ваъдасининг устидан чиққан, кўпгина мадраса, шифохона, ҳаммом, кўприк, работ ва бошқаларни ўз ҳисобидан қурдирган. Меҳнатнинг инсон ва жамиятдаги ўрнига, дўстликка юксак баҳо берган.
Давлат арбоби ва қомусий олим Захириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ва унинг авлодлари томонидан ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларда катта ишлар амалга оширилганлиги бизга тарихий битиклардан маълум. Хусусан, Бобурнинг «Бобурнома» асарида, «Мубаййин» каби тўпламларида иқтисодиётга оид маълумотларга, шу жумладан солиқ сиёсатига катта ўрин берилган. «Закот тўғрисидаги катта китоб» да эса ўша даврдаги солиқ, унинг турлари тўғрисида қимматли фикрлар билдирилади. Бу асарларни мутаола қилар эканмиз, улардан мамлакатимизнинг бугунги ҳаётида рўй бераётган иқтисодий ислоҳотларни, ўзгаришларни таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш ва амалиётда фойдаланиш учун янги фикрлар, маслаҳатлар топамиз. Айниқса, иқтисодиётга оид, унинг умумий асослари бўлмиш ишлаб чиқариш, шунингдек савдо ва тижоратга оид, солиқ ва бож тўловлари билан боғлиқ бўлган қарашлари бизни қизиқтиради. Эътироф этиш керакки, гарчи бизнинг ҳаётимизда Бобурнинг давлатни бошқариш, ишлаб чиқариш ва савдони ташкил этиш масалаларига доир алоҳида асари ёки унинг ўз ҳукмронлиги даврида юргизган иқтисодий сиёсатига оид бирламчи манбалар бўлмаса ҳам, илмий билиш ва идрок этиш кучига суянган ҳолда шундай хулосага келамизки, у буюк мутафаккир, қомусий олим сифатида иқтисодий қонунларнинг моҳиятини, иқтисодиётнинг жамият ва давлат ҳаётидаги белгиловчи аҳамиятини чуқур тушунган. Шунинг учун ҳам у долзарб ва адолатли фармонлар ва хукмлар чиқариб, илмий жиҳатдан асосланган иқтисодий сиёсат юргизган, бунинг оқибати ўлароқ у ҳукмронлик қилган даврда давлатда осойишталик, миллий тотувлик, сиёсий-ижтимоий тараққиёт қарор топган. Шу боис ҳам Бобур асос солган салтанат бир неча аср давомида яшади ва тарихда ўчмас из қолдирди. Бобур ва унинг ворислари даврида солиқ масалалари муҳим ўринни эгаллаган .
Бобурнинг «Мубаййин» асари тўла равишда қонунлар ва иқтисодий масалаларга бағишланган. Асарнинг номи ҳам «қонунлар изоҳи» маъносига эга.
Ўрта аср утопиялари
Капиталистик, яъни муносабатларининг шаклланиш даврини мануфактура ишлаб чиқариши ва дастлабки капитал жамғарилиши билан боғлаш мумкин, бу давр XIV-XV асрларни ўз ичига олади, яъни ер эгалиги сусайиши билан боғлиқ.
Бу муносабатларнинг шаклланиши дастлабки капиталнинг жамғарилиши жараёни билан ҳам боғлиқ. Адам Смитнинг фикрича, кўп сонли ишлаб чиқариш тармоқларининг ўзаро боғланиш йўли билан ривожида меҳнат унумдорлиги ўсишининг шарти дастлабки капитал жамғарилишидир. Бу жараён объектив, оддий бир воқеа сифатида таърифланади. Тўғри, бу жараён реал тарихий воқеадир, аммо у амалда бешафқат синфий кураш, аҳолининг бир қисмини иқтисодий ва ижтимоий эзиш, зўрлик ва алдов билан боғлиқ бўлди. Бу жараён давомида объектив тарихий қонуният ўзига йўл очди, натижада ишлаб чиқариш нисбатан ўсди, саноат ва савдо шаҳарлари кўпайди, фан ва техника ривож топди. Бу уйғониш даври бўлиб, минг йиллик турғунликдан сўнг иқтисодиёт маданият ва санъатнинг равнақига олиб келди.



Download 406,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish