Биринчи босқичнинг мақсади аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайиши ва ишсизликнинг кескин ошишига йўл қўймаслик бўлди. Бу босқичда давлат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмол бозорини ҳимоя қилиш учун истеъмол молларини меъёрий тарқатиш тизими, талон ва купонлар жорий этилди. Ижтимоий кам таъминланганлар учун имтиёзлар сақланди.
Иккинчи бисқичнинг мақсади ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажми ва иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш, инфляцияни жиловлаш бўлди. Натижада мулкдорлар синфи шаклланди. Хорижий омилларга боғлиқ бўлган ўзак тармоқларини мустаҳкамлаш чоралари кўрилди. Миллий валюта инфляциясини мақбул даражада жиловлаш имкони яратилди.
Учинчи босқич мақсади иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларни сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаришга қаратилди. Иқтисодиётда миқдор ва сифат силжишлари, кичик бизнес ва тадбиркорлик учун ҳуқуқли шароитлар яратилди, ишсизликнинг яширин ва турғун ҳолатларини бартараф этишга оид чоралар кўрилди. Аҳоли даромадларининг янги турлари - мулкдан ва тадбиркорликдан ҳам шакллана бошлади. Аҳоли кам таъминланган қатламлар қашшоқлашуви камайтирилди. Боқимандалик чекинди. Меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги ортди.
Иқтисодиётнинг негизини турли хилдаги мулк: ташкил этиши, мулкчилик муносабатларидаги ислоҳотлар чуқурлашуви ҳам тўрт босқичда Гуруҳлантиришга имкон яратди. Бунда 1990-91 йиллар тайёрлов босқичи деб белгиланди.
1-босқич - 1992-1993 йиллар;
2-босқич - 1994-1995 йиллар;
3-босқич - 1996-1998 йиллар;
4-босқич - 1998 йил охиридан то ҳозирги пайтгача давом этмоқда.
Биринчи босқичда фаол хусусийлаштириш бошланган. Бунда асосан уй-жой фонди ва кичик корхоналар хусусийлаштирилган ва жамоа мулкига айлантирилган. Қишлоқ жойларда ҳар бир оилага томорқа ер участкаси берилган.
Иккинчи босқичда ўрта ва йирик енгил саноат машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги 50 мингдан ортиқ корхоналар очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига (меҳнат жамоаси - 25%, давлат - 26%, эркин сотувда - 30%, аралаш корхоналарга - 10%, ҳарижий инвесторларга - 10%) айлантирилди. Бозор инфраструктураси ривожланди (биржа, банк, хусусий суғўрта компаниялари).
Учинчи босқичда эса энг йирик акция назорат пакети давлат иҳтиёрида бўлган корхоналар (жами 3/46 та) ислоҳоти бошланди. Хусусийлаштирилмайдиганларнинг таркибий рўйхати Олий мажлис ва Вазирлар махкамаси томонидан белгилаб берилди: сувдан фойдаланиш объектлари, мелиоратив тармоқлар, музейлар, санэпидемия станциялар, стратегик ва ҳарбий аҳамиятга эга бўлган бюджетдан ташқари фондлар шулар жумласидандир.
Тўртинчи босқичга келиб хусусийлаштирилган объектлардан бюждетга маблағ тушуриш, хусусийлаштирилган объектларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги мулкчилик муносабатларининг тўлиқ фаолияти учун шароит яратиш ҳамда бошқарув самарадорлигини ошириш чораларига эътибор кучайтирилди.
Бу босқичда хусусийлаштиришни гуруҳлаштириш соҳасидаги вазифалар аниқлаштирилди:
хусусийлаштиришнинг миқдорий кўрсаткичларидан тармоқларни чуқур реструктуризациялаш ҳамда корхоналарни хусусийлаштиришдан сўнг қувватлаш;
тармоқ ва ҳудудлардаги хусусиятларни тўлиқ ҳисобга олиш учун хусусийлаштириш усулларини кенгайтириш;
хусусийлаштириладиган мулкни баҳолашнинг тендер асосида сотиш учун такомиллаштириш;
тадбиркорликни фаол қувватлаш, санация ва реструктуризациялаш процедураларини амалга ошириш, зарарга ишлаётган корхоналарга барҳам бериш.
Мулкдорлар синфининг шакиланиши тадбиркорлик ривожлантирилиш билан боғлиқ институционал ислоҳотлар ҳам 4 босқичда таснифланади.
Бунда ҳам тайёрлов босқичга алоҳида эътибор берилади, яъни 1990-1991 йилларда мулкчилик ва тадбиркорлик тўғрисидаги ва бошқа қонунларнинг қабул қилиниши қайд этилади.
1-босқич (1992-1994 йиллар) да Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, «Ҳусусий мулкчилик ҳимоясини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш» тўғрисидаги (январь 1994 йил), «Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент фармонлари муҳим хужжат бўлди.
босқич (1995-1996 йй.) республика Президентининг хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш тўғрисидаги фармони билан бошланди. Собиқ совет республикалари ичида биринчи марта хусусийлаштиришдан тушган маблағнинг 50%и кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантиришга қаратилди. Бу босқичда «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлинтириш тўғрисида»ги (декабрь 1995й.), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлик хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (апрель, 1996й.) қонунлар қабул қилинди. Энг муҳими реал кўп укладли иқтисодиёт шакилланишига эришилди, нодавлат сектори мустаҳкамланди. Нодавлат секторнинг улуши миллий даромадда 69%га етди. Салкам 6 млн аҳолида мулкдорлик ҳиссаси вужудга келди.
босқич (1997-1999) чет эл сармояларини жалб этиш асосида хусусийлаштиришнинг чуқурлаштирилиши билан тавсифланади. Эътибор кўпроқ хусусийлаштиришнинг самарадорлигига қаратилди. Қишлоқ хўжалигида пайчилик асосидаги ширкатларга ўтиш бошланди.
Майда, кичик ва ўрта бизнесни қувватлашнинг кўп босқичли тизими шаклланди. Булар:
Давлат мулкини бощқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Тадбиркорликнинг жамоат ташкилотлари (товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, деҳқон ва фермер хўжаликлари ассоциацияси, тадбиркор аёллар уюшмаси).
Молия-крэдит институтлари (бизнес фонд, деҳқон ва фермер хўжаликларини қувватлаш фонди, тадбиркорбанк).
Суғурта таъминоти («Мадад») ва тадбиркор қадрларни тайёрлаш ва ахборот - маслаҳат билан қувватлаш институтлари (бизнес - инкубатор ва бизнес - мактаблар).
Хомашё ва материаллар таъминоти, шунингдек тайёр маҳсулот сотиш инфраструктуралари (Ўзулгуржи биржа савдо, Агросаноат биржа, Ўз савдо марказ, минтақавий ва ихтисослашган бозорлар). Натижада жами ҳуқуқий шахсларнинг 89%и кичик ва ўрта корхоналар (160 минг) эгасига айланди. Кичик ва ўрта корхоналар солиғи қишлоқ хўжалигида - 27%, саноатда -12% га етди. IV босқич (2000 йилдан) иқтисодиётни эркинлаштирув ислоҳотларини чуқурлаштиришдан кейин бошланди. Текширишларни рўйхатга олиш китоби жорий этилди. 180 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес субъектлари 2000 йил охирига келиб рўйхатдан ўтди. Шундан 139,7 мингтаси - микрофирмалардан иборат.
Умуман, иқтисодиёт фанини ривожлантиришда қатор ўқув ва илмий даргоҳлар катта ҳисса қўшмоқда, шулар жумласига, ЎзРФА Иқтисодиёт институти, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Агросаноат мажмуида бозор ислоҳотлари институти, Макроиқтисодий барқарорликни ўрганиш маркази ҳамда вазирликлар ва олий ўқув юртларидаги 50 га яқин муассасалар киради. Мамлакатимизда, жумладан ТошДИУ да олиб борилаётган тадқиқотларда миллий иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиш шароитидаги хусусиятлари изчил ўрганилмоқда. Масалан, академик М.Ш. Шарифхўжаев, С.С.Fуломиов, проф. Э.А.Акромов, А.Ўлмасов, Ш.Шодмонов ва бошқалар ўз асарларида миллий иқтисодиёт назариясини ишлаб чиқиш ва ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшмоқдалар.
Жумладан, иқтисодий тарих, иқтисодий таълимотлар тарихи соҳасида профессорлар Ҳ.С.Собиров, А.А.Раззоқов, Қ.Йўлдошев, Н.Қ.Йўлдошев, Ю.Б.Юсупов кабилар жаҳон ва миллий меросимизнинг ноёб дурдоналарини ўрганиш, тартибга солиш ва таҳлил қилишга катта ҳисса қўшмоқдалар.
Молия, инвестиция, пул муомаласи, банк иши соҳаларида проф. Т.С.Маликов, С.А.Бержанов, Ш.З.Абдуллаева, О.Олимжонов, А.Қодиров ва бошқаларнинг тадқиқотлари муҳим аҳамият касб этади.
Академик В.В.Ким, проф. А.Абдуғаниев, А.Н.Маҳмудов, Д.Ахмедовлар аграр-саноат комплекси тараққиёти муаммоларини тадқиқ этмоқдалар.
Проф. Қ.Абдурахмонов, А.Назаров. Н.Хўжаев, Ш.Холмўминов ва бошқалар меҳнат иқтисодиёти ва социологиясига оид дарслик ва қатор ўқув қўлланмаларни яратишган.
Макро ва микро ҳамда минтақавий иқтисодиёт соҳасида проф. А.Ишмуҳамедов, Б.Салимов, Н.Ибрагимов, Э. Маҳмудов тадқиқотлари муҳимдир.
Статистика бўйича проф Н.Соатов, Х.Набиев, З.Тошматов, Э.Акромовлар сермаҳсул ўқув, илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар.
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида проф. С.Қодирхонов, М.Умарова, М.Тўлахўжаева, Н.Жўраев, О.Жуманов, С.Воҳидов ва бошқалар баракали фаолият кўрсатишмоқда.
Маркетинг фани бўйича проф. М. Қосимова, Д.Муҳиддинов, А.Фаттохов, Х.Раимов ва бошқалар миллий бозор шаклланиши ва ривожланиши шарт-шароитларини тадқиқ этмоқдалар.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида проф. Ж.Жалалов, Р.Шодиев, Г.Назарова ва бошқаларнинг тадқиқотларини алоҳида эслаб ўтиш даркор.
Информатика ва ахборотлар технологияси бўйича академик С.С.Fуломов, Р.Алимов, Б.Ходиев, Т.Шодиев, Қ.Алимов. А.Шермуҳамедов ва бошқаларнинг фаолияти диққатга сазовордир.
Юқорида эслаб ўтилган олимларнинг тадқиқотлари жаҳон ва миллий иқтисодий тафаккурини бойитишга маълум ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, миллий иқтисодиётимизнинг назарий-илмий, ўқув-амалий манбалари тобора кенгаймоқда. Бу эса, пировардида ёшларнинг малакали мутахассис ва тадбиркор бўлиб етишишига пухта замин яратади. Чунки ХХI асрдаги иқтисодиёт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг асосий манбаи ҳар томонлама камол топган шахслар ҳисобланади. Бу Конфуцийнинг «Энг катта севинч-илм олишда ва уни ҳаётга тадбиқ этишда» деган ўгити янги асрда янада тўлароқ ўз исботини топмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |