Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги навоий кон-металлургия комбинати


Бир хил деформацияланадиган массивда сирпаниш юзаси графотаҳлилий услублардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаш йўли билан белгиланади



Download 0,91 Mb.
bet43/56
Sana04.06.2022
Hajmi0,91 Mb.
#636636
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
Geomexanika

Бир хил деформацияланадиган массивда сирпаниш юзаси графотаҳлилий услублардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаш йўли билан белгиланади.


Зарурий қуўшимча тутиб турувчи куч қуйидаги ифодадан заҳира коэффициентини ҳисобга олган ҳолда аниқланади:
ΔТу = Σ Тс - Σ Ту ,
бунда ΣТс , Σту - умумий силжитувчи ва тутиб турувчи кучлар.
Турли хил сирпаниш юзалари учун бир неча ΔΣ Ту ҳисобларини амалга ошириб, унинг максимал қиймати, шунингдек заифлашган зонанинг горизонтал ва вертикал зоналарининг қувватлари белгиланади, бу эса тутиб турувчи конструкциянинг типини танлаш имконини беради. Амалдаги силжитувчи кучларни ўзгартирмасдан массивни механикавий мустаҳкамлаш сирпаниш юзаларини шакллантириш зоналари бўйлаб жинсларни силжитиш қаршилиги тавсифини оширади, ва бу қияликдаги тутиб турувчи кучлар фойдасига балансга олиб келади. Қозиқлар ва шпоналар билан мустаҳкамланган қиялик турғунлиги заҳираси коэффициент,
n = (Σ Νΐ tgφ +Σcl + ΣΔТу) 1 ΣТί ,
бунда ΔТу – сирпаниш юзаси бўйича қозиқлар ёки шпоналарнинг кучни тутиб турувчи, кН м.
табиий ёриқлик, тектоник бузилишлар, заиф қатламра билан ва ҳ.к. билан заифлашган қияликларни мустаҳкамлаш зарурати, турғунлик заҳираси ҳақиқий коэффициентининг ҳисоби асосида ва уни меъёрий коэффициентлар билан таққослаш орқали белгиланади. Қияликни мустаҳкамлаш ҳисобига кучлни қўшимча тарзда ушлаб туриш турғунлик заҳирасининг ҳақиқий коэффициентини меъёрий коэффициентгача етказиш имконини беради. Қўшимча тутиб турувчи куч каттадиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.
ΔТу = (nу – nф) Σ Тс
Қияликларни темир бетон қозиқлар, шпонкалар, штатлар ва эгилувчан узатмалар билан мустаҳкамлаш.Темирбетон қозиқлар ва шпоналар маҳкам қоя тоғ жинсларидан, заифлашган тектоник бузилишлардан ва катта узунликдаги ёриқлардан, заиф қатламлар ва қатламланишларда тузилган, ишлаб бўлинган бўшлиққа 20—50 градус бурчак остида тушадиган, поҳоналар учаскаларини мустаҳкамлаш учун қўлланилади.
Очиқ кон ишлари амалиётида икки типдаги темирбетон қозиқлари қўлланилади: поҳона мустаҳкамланадиган жойнинг ўзида таёрланадиган қийдирма қозиқ. Уни тайёрлаш учун аввал ишлатилган рельслар, швеллерлар ёки қора металларнинг бошқа турдаги прокатидан фойдаланилади; сериялаб чиқариладиган темирбетон қозиқлар. Намунавий қозиқларнинг диаметри 200 дан 1000 мм.гача тебранади. Поғоналарни мустаҳкамлаш учун, қозиқнинг пастки учи ёки шпонанинг пастки қисми, қозиялар ёки шпоналарнинг қулфини ҳосил қилиб, тоғ жинсларининг монолитли зонасибилан мустаҳкам алоқага эга бўлиши зарур.
Темирбетон қозиқлар ва тоғ жинсларининг деформацияланадиган массиви ўртасидаги ўзаро боғланиш тавсифига кўра, қуйдаги турларга ажратилади: кесилганда ишлаёдиган қозиқлар, ва букилганда ишлайдиган қозиқлар. Кесишуви бўйича қозиқлар қуйидаги турларга ажратилади: яхлит кесишувли (юмалоқ, квадрат, тўғри бурчакли) қозиқ ва трубкасимон қозиқ.
Қозиқлар бир ёки бир неча қатор қилиб ўрнатилиши, қаторда массивнинг тузилишига, поҳонанинг деформацияланиш тавсифига, жинсларнинг физика-механикавий хусусиятлари ва қозиқнинг турли тартибда кесишув ўлчамларига қараб жойлаштирилиши мумкин. Қияликларни қозиқли мустаҳкамлаш асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат: қозиқнинг кесиб ишлаганда юқори даражадаги кўтариб турувчи қобилияти; уларнинг ўрнатилиши ёки тикланишининг оддийлиги; ишларнинг тўлиқ механизацияси; заифлашиш юзалари чуқур чўзилган сезиларли масофадаги ва катта баландликдаги участкаларни мустаҳкамлаш имконияти.
Қозиқларни қўллаш катта масофадаги ёриқларни ўз ичига оладиган заифлашган тик тушувчи сирпаниш юзали участкаларда; қулаши мумкин бўлган призмадаги бузилган тоғ жинсли ва сезиларли қувватга эга бўлган силжиш ва заифлашиш зонали участкаларда қўллаш чегараланади
Штангалар ва эгилувчан трос узатмаларқатламсимон ёки сланецли тузилишга эгабўлган кам шамоллатилган йирик блокли тоғ жинсларининг қояли массивлари поғоналарини мустаҳкамлаш учун қўлланилади.
Ишлаш тавсифига кўра, чўзилганда ва кесилганда ишлайдиган штангаларга ажратиш уммкин. Штангалар ва тортилганда ишлайдиган тросли узатмалар улар ўрнатилгандан сўнг ёки уларни махсус механизмлар ёрдамида ўрнатилгандан сўнг тортилади. Бунда берилган бошланғич тортиш билан штанга ўрнатилганда ишларни олиб борилишини соддалаштириш мақсадида, горизонтал ёки горизонтга тенг бўлган 10—15 град. тенг бўлган бурчак остида бурғуланади. Кесишга ишлайдиган штангалар юқори диаметрга ва кесишга қаршиликка эга ва блокларни силжиьиш юзасига нормал тарзда ўрнатилади (е = 90 ). Қияликларни мустаҳкамлаш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда штангалар қиялигининг энг тежамкор бурчаги 45 + φ12га тенг бўлган бурчакдир.
Турли хил штангалар қулфли қисмининг конструкцияси билан ажралиб туради.
Қулфли қисмда эгилувчан кучлар ўрнатилганда, трос ёзилади ва натижада тутамларнинг бетон билан қаршилик юзаси катталашиши ҳисобига қулфнинг мустаҳкамлиги ортади.
Мустаҳкамланаётган тоғ жинсининг ўлчамларига қараб қиялик юзасида темир бетон плиталарини тортиб турувчи сифатида металл тўр, металл тўр бўйлаб эса торкрет-бетон қўлланилади.
Поғоналарни штангалар ва эгилувчан тросли узатмалар билан мустаҳкамлаш параметрларининг ҳисоблари тоғ жинсларининг кутиладиган маълум босимида қуйидаги таърифларни ўз ичига олади: маълум участка учун конструкцияни бошланғич тортиш катталиклари; мустаҳкамлар элементларининг умумий сони;конструкциялар ўртасидаги масофа; бузилмаган массивда конструкциялар қулфларини беркитиш чуқурликлари.
Мустаҳкамлаш элементларининг умумий тортишиш катталиги Q (кН.м)Fо (кН.м) бузилиш призмасининг кутилаётган максимал босимидан катта ёки унга тенг бўлиши керак.
Бир типдаги штангалар ёки тросли узатмаларнинг поғонанинг 1 м узунлигига бўлган сони m қуйидаги ифода билан аниқланади:
m = Fо 1Qр
бундаQ – бир элеметнинг чўзилишига ишлаганда кўтариб турувчи қобилияти, Н.
Темирбетон штангалари бошланғич тортишсиз уларни кесимда ишлаши учун ўрнатилганда конструкцияларнинг умумий сони m қуйидаги формула бўйича аниқланади:
m = 4Fо 1πdRср,
бундаd –конструкциядиаметри, мм; Rср – кесим конструкцияси материалининг меъёрий қаршилиги, МПа.
Қатордаги алоҳида мустаҳкамлаш элементлари ўртасидаги, шунингдек қаторлар ўртасидаги масофа тузилма блокларининг ўлчамларидан ва участканинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Қияликларни кўчкига қарши яхлит иншоотлар билан мустаҳкамлаш. Кияликларни механикавий мутаҳкамлашга кўчкига қарши иншоотлар: ялпи тиргак девор, ҳимоя девори ва контрфорс киради.
Ялпи тиргак девор – қиялик турғунлигининг бузилишдан ушлаб турувчи ва уннг юзасига кучланишни чиқарувчи темирбетон конструкция.
Ялпи тиргак деворнинг вазифаси – кўчкили массаларнинг уларнинг тарқалиш фронти бўйлаб босимига ва кўчки жисмининг баландлигига қарама-қарши қаршилик кўрсатиш. Уларнинг асоси кўчки деформациялари зонасидан ташқарида жойлашган ва конструкциясининг оғирлигини, кўчки босими ва кон-техник омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда силжишга етарли қаршиликка эга бўлиши керак.
Ялпи темирбетон деворининг мустаҳкамликка бўлган ҳисоби этаги ва қулаши бўйлаб силжиш қаршилигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади (1-расм). Ушбу ҳисоблар натижасида нормал шароитлар учун қуйидаги мувофиқлар бўлиши керак: кўчки босими девор этаги бўйлаб рухсат этилган каттакликдан ошиб кетмаслиги; ағдарилишга ва деворнинг силжишига турғунлигининг етарли заҳираси таъминланган бўлишикерак. Ушбу шартларни мустаҳкам қояли ёки қозиқли асосда ҳамўлчамли (эни ва баландлиги) габаритларга эга бўлган тиргак деворини солиш туфайли қоинқтириш мумкин.
Девор параметрлари, силжишга заҳира коэффициенти 1,3га тенг, ағдарилишга заҳира коэффициенти эса 1,5га тенг бўлган шарт бўйича аниқланади. Бунда девор этаги бўйлаб кучланишлар бир еткис тақсимланган бўлиши ва рухсат этилган қийматлардан ошиб кетмаслиги керак.
Агар девор заив асосда қурилса, унда ҳисоб орқали девор этаги остида силжиш имконияти текширилади. Турғунлик заҳираснинг коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади
ƒ Fсоsδ,
бунда Рс – деворнинг ўз массаси, кг; F – кўчки босимининг тенг таъсир қилувчиси, Мпа; δ – тенг таъсир қилувчи кўчки босимининг горизонтга қиялик бурчаги, град; ƒ – девор этагининг асоси бўйича ишқланиш коэффициенти.
Деворнинг ағдарилишга қарши турғунлиги тутиб турувчи лаҳзалар Муд (кН.м) ва ағдарувчи Mопр (кН.м):

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish