Ораёпма, томёпма ва том қопламасининг техник ҳолати
1-жадвал.
Конструкция турлари
|
Элементларнинг эгилиши
|
ҚМҚ
|
Жорий таъмир
|
Капитал таъмир
|
Авария ҳолати
|
Том ёпма тўшамаси
|
1/150
|
1/150-1/100
|
1/150-1/75
|
1/50
|
Стропила оёқлари
|
1/200
|
1/200-1/150
|
1/150-1/100
|
1/60
|
Ёпма тўсинлари (прогонлар)
|
1/200
|
1/200-1/150
|
1/150-1/100
|
1/75
|
Қаватлараро ёпма тўсинлари
|
1/250
|
1/250-1/150
|
1/150-1/100
|
1/100
|
Чордоқ ёпма ва том ёпмаларининг тўсинлари
|
1/200
|
1/200-1/150
|
1/150-1/100
|
1/100
|
Болтли бирикмали йиғма арка-лар (оралиқнинг ¼ қисми учун)
|
-
|
1/250-1/150
|
1/200-1/150
|
1/100
|
Фермалар
|
1/300
|
1/300-1/200
|
1/200-1/175
|
1/150
|
Елимланган тўсинлар
|
1/300
|
1/300-1/250
|
1/250-1/200
|
1/175
|
Юпқа деворли қобиқлар, сводлар
|
1/200
|
1/200-1/150
|
1/150-1/100
|
1/100
|
Бирикмалардаги деформациялар, мм
|
1 гача
|
1,5-2
|
2-3
|
3-4
| 6.2. Бино конструкцияларининг деформациясини аниқлаш
Текширув натижасида аниқланган деформациялар қуйидаги бўлиши мумкин:
1) Умумий, конструкция ва иншоотларнинг силжиш ва деформацяланишининг тўла бўлиши кузатилади;
2) Маҳаллий, силжиш, солқилик, буралиш бир конструкциянинг, бирикув узелларида ва бошқаларда юз беради.
Бино ва иншоотлардаги умумий деформациянинг содир бўлишининг асосий сабаби заминнинг нотекис чўкишидир. Заминнинг ҳаддан ташқари силжиши ёки лойиҳалаш жараёнида унинг юк кўтариш қобилиятини аниқлашда хатоликка йўл қўйилганда ёки лойиҳада кўзда тутилган меъёрий эксплуатация шароитини бузилишида. Кўпинча бу ҳол чўкувчи грунтларни намланишида, муз қатламларини эришида, сув ва иссиқлик таъминоти тизимидаги авария ҳолатида юз бериши мумкин. Бино ва иншоотларнинг чўкувчанлигини ўлчаш репер ва чўкиш маркалари белгиларини солиштириб ўлчанади. Таянч реперларини нивелир билан нивелирланади. Иншоот кренини ҳар хил усулларда аниқлаш мумкин: ёрдамчи нуқта лойиҳалаш билан, горизонтал бурчакларни ўлчаш билан, ишлаб чиқилган кренометрда ёнлама нивелирлаш, унда иншоотнинг оғишини ўлчаш учун ўлчов винти билан аниқ даражалардан фойдаланилади. Конструкция ва иншоотларнинг силжиши теодолит ёрдамида бажарилади, бунда объект ёки конструкциянинг ёнлама силжиши конструкция бўйлаб ўтказилган тўғри чизиқдан ўлчанади, ҳисоб олиш чизиғи сифатида, икки нуқта орасидан ўтказилган тордан ёки шу нуқталардан ўтадиган оптик нурдан фойдаланилади.
Айрим конструкциялар ва уларнинг қисмларининг махаллий деформациялари ёки жойларининг ўзгаришига турли элементлардаги солқилик ва айланиш бурчаклари киради. Шуни айтиш лозимки, бундай деформадиялар хамма вақт бўлади, лекин улар темирбетон ва пўлат конструкцияларни лойиҳалаш бўйича меъёрлардаги рухсат этилган кўрсатилган қийматлардан ошмаслига керак (2-жадвал). Конструкцияларнинг солқилиги одатда қандайдир бошланғич нуқтага нисбатан геометрик ва гидростатик нивелирлаш усуллари билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |