Биринчи усул қўшма корхона ташкил қилишдан иборат бўлиб, у орқали инвесторлар барча рисклар ва олиш мумкин бўлган фойдани ўзаро тақсимлаган ҳолда умумий юк билан бир нечта кемага пул киритган.
Иккинчи йўл бу-суғурта бўлиб, бунда кема ва(ёки) юк эгаси (якка тартибдаги шахс ёки компания) агарда кема мазкур рейсда муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, унга йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга рози бўлган одамларга пул маблағлари таклиф қилади.
Шундай қилиб, қўшма корхоналар (акциядорлик жамиятлари) ва суғурта бир-бири билан рақобатда ривожланмасдан, бир-бирини тўлдира бошлади. Одамлар гуруҳи ёки компаниялар кема йўқотилган тақдирда кема эгасига товон тўлаш эвазига пул мукофотлари тўплай бошлади. Бу суғурта қилувчилар риск ҳолати рўй берганда суғурта қилдирувчиларга тўловлар учун фойдаланишни ваъда қилган умумий фонд ташкил қилган.
Бу жараённинг илк босқичларида, агарда риск рўй берадиган бўлса, суғурта қилувчи у суғурта қилдирувчига тўлаши лозим бўлган тўловни амалга ошириш учун бирорта мулкни сотишга (ёки банкдаги ҳисобрақамидан пул олишга) мажбур бўлган. Мазкур тамойил ҳозиргача ҳудди шу тўлов ваъдаси шартноманинг асосини ташкил қиладиган Ллойд корпорацияси томонидан қўлланиб келмоқда. “Ллойд аъзолари” мақомига эга бўлган кишилар “имзоланган” риск рўй берган ҳолатда ўзининг шахсий маблағларидан пул тўлашга мажбур бўлади.
“Имзолаш” (инглизча to underwrite) атамаси қандай янграйдиган бўлса, айнан шуни англатади: рискни (суғурта предмети, суғурта қилинган муддат ва шартлар) белгилаб берадиган ҳужжат тузилади ва уни суғурта қиладиган шахс (ёки унинг вакили) қоғознинг пастки қисмига у тўлашга тайёр бўлган риск улушини ёзади.
Айрим ишбилармонларнинг кўплаб жамият аъзолари Ллойд корпорациясида қабул қилингани каби индивидуал асосда катта рискларни қабул қилиш истагида эмаслигини тушунишга кўп вақт талаб қилинмади. Шу сабабли акциядорлик жамияти концепцияси янги шартларда қўллана бошлади.
Одамларга суғурта компанияларининг акцияларини харид қилиш таклиф этилди. Компания рискни қабул қилувчи мутахассислар-андеррайтерларни ишга ёллади ва агарда риск рўй берадиган бўлса, у инвестициялар каби тасарруф қилинадиган умумий фонддан суғурта қилдирувчига пул тўлаган. Фонд компаниянинг ўз акцияларини сотишидан тушган маблағ, фонд маблағларини инвестиция қилишдан олинган даромад ва суғурта қилдирувчилардан тўпланган маблағлар ҳисобига шакллантирилган.
Ёнғиндан суғурта қилдириш суғурта компаниялари фаолият юрита бошлаган илк соҳа бўлди. 18-асрда аҳоли гавжум бўлган шаҳарларда аксарият уйлар ёғочдан қурилган эди. Олов уйларни иситиш ва овқат тайёрлашни таъминлаган, уйни ёритиш учун шамлардан фойдаланилган. Шу сабабли шаҳар уйларида ёнғин риски жуда юқори бўлган. Урбанизациядан четда қолган қишлоқ жойларда ҳамма қўшнилар ёнғинга учраган уйни тиклашга ёрдам бериш учун тўпланишган. У ерда ўзаро ёрдам тамойили амал қилган.
Бундан фарқли равишда, шаҳар кўчаларида масалан, тўқимачилар, этикдўзлар ёки балиқчилар ёнғин оқибатида уйсиз қолган кишиларнинг қўшниси бўлиши мумкин бўлиб, уларда қўшниларга уйини тиклашга ёрдам бериш учун вақти ҳам бўлмайди, амалий жиҳатдан ёрдам ҳам кўрсата олмайди. Бунинг ўрнига улар иккита нарса-ёнғинга қарши кураш жамоаси хизматларини тақдим этиш (яъни ёнғиннинг қўшни биноларга ўтиб кетишининг олдини олиш ва янги ёнғинларни минималлаштириш) ва суғурта қилдирган шахсга зарур мутахассислар (қурувчи, дурадгор ва ҳоказо) ёллаш учун етарли миқдорда пул тўлашни ваъда қилган суғурта компаниясига суғурта мукофоти тўлашга тайёр бўлган.
Суғурта фаолияти иқтисодий инфратузилманинг ажралмас қисми сифатида бир томондан, ижтимоий кафолатни таъминласа, иккинчи томондан, шартномавий мажбурият ва тарифлар механизми орқали турли суғурта рискларидан огоҳ этиш негизида иқтисодиёт субъектлари манфаатларининг ҳимоясини ҳам ўз зиммасига олади.
Суғурта фаолияти жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг рисклар юз бериши оқибатида кўриши эҳтимол бўлган зарарларини қоплашнинг зарурий воситаси сифатида пайдо бўлди ҳамда ривожланди. Шундай англаган зарурат-аниқ суғурта манфаатлари негизида суғурта муносабатларини юзага келтирди.
Таъкидлаш лозимки, суғурта муносабатлари-мураккаб ва кенг қамровли молиявий-пуллик иқтисодий муносабатлар бўлиб, улар юзага келиши учун ўзаро боғлиқ шарт-шароит мажмуаси мавжудлиги ҳам муҳимдир.
Суғуртанинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини тўлиқроқ очиб бериш учун илмий адабиётларда бу масалага бўлган ёндашувларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Уларда “суғурта-хизмат кўрсатиш индустрияси” эканлиги қайд этилган, шунга асосланиб, кейинги йилларда халқаро иқтисодий атамашуносликда “хизматлар иқтисодиёти назарияси” қарор топаётганлигини таъкидлаш мумкин.
Суғурта фаолиятида ўз моҳияти нуқтаи назаридан, айнан “хизмат” тушунчаси фундаментал ҳисобланади. Суғурталовчи томонидан таклиф этилаётган “хизмат” ўзида дастлаб моддийликни акс эттирмайди, яъни у ўз мижозига фақат “ваъдани сотади”. Шу нуқтаи назардан халқаро савдода унга “кўринмайдиган фаолият” деб ҳам тасниф берилади.
Суғурталанувчига шартнома тузилганлигини тасдиқловчи далил-ҳужжат сифатида “полис” берилади холос. Суғурта шартномасида суғурталанувчига суғурта воқеасига кўра, кўриши эҳтимол бўлган зарарининг эквивалент қийматидаги пул тўлови (айрим ҳолларда мол-мулк кўринишида) таъминланиши назарда тутилади. Шартноманинг бажарилиши унда қайд этилган маълум давр оралиғида амалга оширилади.
Полис суғурталовчи ва суғурталовчи ўртасида шартнома тузилганлигини исботловчи ҳужжат ҳисобланади. Шартнома зарар қийматига муқобил пул тўловини ёки олдиндан белгиланган миқдорни (ҳаёт суғуртасида) таъминлайди ёки баъзида мулкни тақдим этади. Содда қилиб айтганда суғурталовчилар ҳеч қандай моддий маҳсулот, масалан, совун, туршак кабиларни сотмайди. Халқаро савдо тушунчаларда уларнинг маҳсулотини “кўринмайдиган фаолият” деб таърифласа бўлади.
“Хизмат” тушунчаси суғуртада фундаментал ҳисобланади. суғурталовчи суғурталанувчига ваъдани сотади. Шартноманинг бажарилиши вақт ўтиб исботланиши мумкин. Суғурталовчи тўловни амалга ошираётган пайтда суғурталовчи юзага келган воқелик сабабли (нохуш воқеа, ўғирлик, зилзила ва бошқа) ёмон руҳий аҳволда бўлиши мумкин. Ҳаёт суғуртаси билан боғлиқ ҳолатда, яъни суғурталанган шахс оламдан ўтган бўлса, унинг қариндош-уруғлари бу ўлимдан чуқур қайғуга тушиб қолади. Полис тўлови тўланган тақдирда уларнинг кўнгли бироз таскин топади.
Суғурталанувчи агар тўловга ариза берилса, суғурталовчиларни суғуртага полисини сотиб олиш кераклигига ишонтириш улар яхши битимга қўл урганлигига ва улар мукофот тўлаб тўлов билан боғлиқ аризаларни расмийлаштирмаслигига ишонтириш лозим. Мазкур ҳолат суғурта бизнесида хизматлар билан боғлиқ масалада муҳим аҳамиятга эга. Шартнома тузишнинг ҳар бир босқичида ва суғурта шартномасининг ҳаракати давомида мижоз ўзини бетакрор эканлигига ишонч ҳосил қилиши,пули эвазига муносиб нархда ҳимоя олаётганлигига, шунингдек суғурталовчи компания компанияни самарали бошқараётганлигига ва мижоз манфаатини доимо биринчи ўринга қўйганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Мамлакатимизда бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши, иқтисодиёт субъектларининг юксак даражадаги иқтисодий мустақиллиги, эркинлиги даражаси ортиб бораётган жараёнда доимо рисклар мавжуд бўлиши кузатилади. Улар манфаатларига зарар келтириши мумкин бўлган ва доимий такрорланиб турадиган рискларни қайта тақсимлаш, яъни ўзига хос бўлган махсус хизмат билан суғурта шуғулланади.
“Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда, ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади”.
Do'stlaringiz bilan baham: |