Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”



Download 5,04 Mb.
bet6/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

2.Қўшимча адабиётлар
1.Очилов И. Султонов Д. “Суғурта ҳисоби ва ҳисоботи”.Ўқув қўлланма. Тошкент. 2010 й
2.Шеннаев Х.М., Кенжаев И.Ғ. “Чет мамлакатлар суғуртаси”. Ўқув қўлланама. Тошкент.-2012 й
3.Интернет сайтлари
1.www.mf.uz
2.www.UzReport.com
3.www.alskom.uz
4.www.uzbekinvest.uz
5.www.kafolat.uz
6.www.sug’urta.uz


1-қисм
1-МАВЗУ: СУҒУРТАНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИДА ТУТГАН ЎРНИ
Режа
1.Суғуртанинг келиб чиқиш тарихи
2.Суғурта иши фанининг предмети ва объекти
3.Мустақиллик йилларида суғуртанинг ривожланиш босқичлари
1.Суғуртанинг келиб чиқиш тарихи.
Суғурта жамият қурилишининг тарихий категорияларидан бири бўлиб, у илк даврларда юзага келиб, секин-аста ишлаб чиқаришнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Суғурта фаолияти асосан мулк эгаларининг бир-бирлари билан муносабат ўрнатиши натижасида, мулкнинг сақланишига, турли хил табиий офатлар, ёки бошқа ўғирлик, яъни ижтимоий ҳаётнинг кўзда тутилмаган бошқа хил хатарлари натижасида турли кўламдаги йўқотишларга нисбатан қўрқув ҳислари пайдо бўлиши натижасида шаклланган.
Шу тариқа моддий зарарларни манфаатдор мулк эгалари ўртасида биргаликда қоплаш ғояси шаклланди. Натижада жамият ҳаётида суғурта мулкчиликнинг барча шаклларини, корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг даромадлари ва бошқа шу каби манфаатлари ҳимоясининг асосий воситасига айланди, чунки суғурта ишлаб чиқариш муносабатларининг зарурий элементи бўлиб, у ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий зарарларни қоплаш билан бевосита боғлиқдир.
Республикамиз иқтисодий ҳаётида туб ислоҳотлар амалга оширилиши билан ўз танлаган йўли ҳамда жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда инновацион бозор ва рақамли иқтисодиётга изчил кириб бораётгани муҳим воқеликдир.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлиги “Ҳаракатлар стратегиясидан-Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида “...тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, ... ҳаммага тенг бўлган бизнес муҳитини ва зарур инфратузилма яратиш...”1 билан узвий боғлиқликда кечадиган жараёнлардир.
Давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас2. Ҳар қандай тадбиркорлик субъектлари фаолияти рискка асосланган таъсирчан турларидан бири ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарадорлиги бозор муносабатлари шароитида ўрнатилган рақобат, шунингдек, барча иқтисодий қонунлар тизими ишлаган тақдирда ҳам мавжуд рисклардан тўлиқ ҳоли ҳисобланмайди, яъни тадбиркорлар ўзларнинг ҳаёти, мол-мулки ва бошқа манфаатларини суғурталашга объектив равишда эҳтиёж сезадилар.
Ҳозирги шароитда кўрилиши эҳтимоли бўлган рисклар тадбиркорлик фаолияти йўналишини танлашга таъсир этувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш)да ҳамкорликнинг кенгайиши натижасида экспорт кредитлари суғуртаси объектлари суғурта фаолиятининг янги объектлари сифатида пайдо бўлишига олиб келмоқда.
Айниқса, иқтисодиётнинг негизини хилма-хил мулк шакллари ташкил этадиган очиқ бозор иқтисодиётига асосланган жамиятда инсонларнинг аксарияти мустақил равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб юқори даражада фойда олишга ҳаракат қилади. Бироқ тадбиркор ҳар доим ҳам бозор муносабатларидаги барча ҳаракатларини назоратга олиб, фаолият йўналишини аниқ белгилаш ва шунга қараб бир меъёрда режалаштира олмайди. Аксинча, тадбиркор ўз фаолиятида кўплаб қарорларни таваккалчиликка боғлиқ вазиятларда йўналишини белгилашга ва улардан бирини танлашга мажбур бўлади. Бу эса тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида унинг тараққиётига хизмат қилувчи ҳуқуқий механизмларининг барча усулларидан кенг фойдаланишга эҳтиёж сезади.
Эҳтимоликка кўра, юз бериши мумкин бўлган рискнинг мавжудлиги шароитида, иқтисодиёт субъектлари уларни ўз ички имкониятлари билан ҳал этишдан манфаатдордир. Суғуртага бўлган талаб риск бўйича қўшимча қоплама олиш зарурати юзага келган ҳолларда ўзини оқлайди. Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган давр ўз бизнесини янгитдан бошлаётган ҳар қандай тадбиркордан хўжалик фаолиятида содир бўладиган турли рискларни бошқариш, бартараф этиш ва камайтириш бўйича тегишли малака ва қобилиятга эга бўлишини талаб этмоқда.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш ижтимоий йўналтирилган замонавий иқтисодиётни шакллантиришга қаратилиб, бевосита тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда йўлга қўйилмоқда. Ушбу йўналишнинг муҳим томони кичик бизнесни хусусий капитал, кредит молия ва суғурта ресурсларига асосланиб, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш устувор вазифа сифатида эътироф этилаётганлигидир. Суғурта ёрдамида пайдо бўлиши мумкин бўлган рисклар натижасида кўрилган моддий ва молиявий зарарларнинг олди олинади ҳамда қопланади.
Мамлакатимиз миллий суғурта бозори кундан кунга ривожланиб борар экан шубҳасиз айтиш керакки бунда давлатнинг роли жуда каттадир. Бугунги кунда давлатнинг асосий мақсади иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини узлуксиз равишда амалга ошириш асосида жамият аъзоларининг турмуш фаровонлиги даражасини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси суғурта бозори ривожланишининг янги босқичига, яъни жамиятимизнинг барча иқтисодий тармоқларида ислоҳот қилишнинг тўлиқ иштирокчиси сифатида ўзининг манфаатларини англаш босқичига қадам қўйди. Ушбу босқичда бу манфаатларни мос равишда акс эттира оладиган ва мамлакатимизда суғурта бозорини ривожлантириш учун ҳаётий муҳим муаммоларни ҳал қилиш йўлларини таклиф қила оладиган, суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ижтимоий ташкилотларининг роли ва аҳамияти жиддий тарзда ортади.
Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштириш жараёнида суғурта фаолиятини ҳам ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Чунки ҳозирги кунда суғурта хизматларига бўлган талабни ошиб бораётганлиги бунга далилдир.
Суғуртанинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини тўлиқроқ очиб бериш учун илмий адабиётларда бу масалага бўлган ёндашувларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Уларда “суғурта-хизмат кўрсатиш индустрияси” эканлиги қайд этилган, шунга асосланиб, кейинги йилларда халқаро иқтисодий атамашуносликда “хизматлар иқтисодиёти назарияси” қарор топаётганлигини таъкидлаш мумкин.
Суғурта фаолиятида ўз моҳияти нуқтаи назаридан, айнан “хизмат” тушунчаси фундаментал ҳисобланади. Суғурталовчи томонидан таклиф этилаётган “хизмат” ўзида дастлаб моддийликни акс эттирмайди, яъни у ўз мижозига фақат “ваъдани сотади”. Шу нуқтаи-назардан халқаро савдода унга “кўринмайдиган фаолият” деб ҳам тасниф берилади. Суғурталанувчига шартнома тузилганлигини тасдиқловчи далил-ҳужжат сифатида “полис” берилади холос. Суғурта шартномасида суғурталанувчига суғурта воқеасига кўра, кўриши эҳтимол бўлган зарарининг эквивалент қийматидаги пул тўлови (айрим ҳолларда мол-мулк кўринишида) таъминланиши назарда тутилади. Шартноманинг бажарилиши унда қайд этилган маълум давр оралиғида амалга оширилади.

Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish