Суғуртанинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади, унинг аниқ юзага келиш санасини айтиш жудаям қийин. Тажрибанинг кўрсатишича, вақти-вақти билан ҳосилсизлик ёки душманлар ҳужуми рўй берган бўлиб, бунда шаҳарликлар яқин-атрофда етиштирилган ҳосилдан фойдаланиш имкони бўлмаган. Ҳар бир шаҳарликка бундай вазиятларда ўзини таъминлаш топширилиши мумкин эди, лекин энг қадимий шаҳарлар аҳолиси ҳам умумий захира шакллантириш самаралироқ эканлигини тушуниб етган.
Ҳосилдорлик юқори бўлган, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари паст бўлган йилларда имконияти бўлган ҳар бир кишидан кичик миқдорда солиқ олиш мумкин бўлган. Узоқ вақт сақланиши мумкин бўлган экинлар, масалан, буғдойни захира учун пулга сотиб олиш мумкин бўлган: захира учун озиқ-овқат маҳсулотларини марказлаштирилган тарзда харид қилиш амалга оширилмаган ҳолларда фермерлар улар сотган миқдордан кўпроқ миқдорда (ва қимматроққа) маҳсулот сотиш имкониятидан албатта хурсанд бўлган бўларди.
Агар ҳосилсизлик кузатиладиган ёки шаҳар қамал қилинадиган бўлса, захира қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари шаҳар аҳлини қутқариш учун фойдаланилиши мумкин бўлган. Шу сабабли умумий фонд тушунчаси (ушбу ҳолатда озиқ-овқат маҳсулотлари) инсоният онгидан мустаҳкам ўрин олиб, ғоя ўз самарадорлиги юқори эканлигини кўрсатди.
Қуйида суғуртага оид қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз. Тарихдаги биринчи суғурта шартномаси 1346 йилда тузилган. Кар-соқовлар киноси актёри Бен Терпин суғуртанинг “экзотик” турларига бўлган “МОДА”ни очган биринчи мижоз бўлди. Ўтган асрнинг 20-чи йиллари бошида у, ўз кўзларини 20 минг АҚШ долларига суғурталаган.
Инглиз футболчиси Дэвид Бэкхем оёқларини 70 миллион АҚШ долларига, россиялик қўшиқчи Земфира эса, бармоқларини 170 минг АҚШ долларига суғурталаган.
Ирландиялик раққос Майкл Флэтлининг оёқлари «Гиннес рекордлар китоби»га кўра, энг чаққон ҳисобланиб, улар 25 миллион АҚШ долларига суғурталанган.
1 миллион АҚШ долларига овозни биринчи суғурталаган Марлен Дитрих бўлиб, ҳатто қиймати ҳам ўша давр учун ақл бовар қилмас даражада катта ҳисобланган. Род Стюарт ўзинг хирилдоқ овозини, атайлаб даъволаб, тоза қилиб қўйишмаслиги учун 6 миллион АҚШ долларига баҳолаган! 2002 йилда ҳаттоки Россияда ҳам суғурталанган овоз пайдо бўлди, бундай шартномани 2 миллион АҚШ долларига Николай Басков ўз овозини суғурталаш орқали тузган.
Дунёдаги энг қиммат суғурта полиси америкалик режиссёр Стивен Спилберга тегишли, унинг ҳаёти 1,2 миллиард АҚШ долларига суғурталанган.
Таниқли цирк промоутерлари ака-ука Ринглинглар уларнинг томошаларида иштирок этувчи фил ва каркидонни касаллик оқибатида ҳалок бўлиши ёки ишга лаёқатлигини йўқотишидан суғурта қилишган. Бу воқеа тадбиркорларга ўз ҳодимлари учун жонкуяр бўлишлари учун намуна бўла олади!
Дунёдаги энг катта тамаки узунлиги сал кам 4 метр ва оғирлиги 110 килограмм бўлиб, у Лондонда ташкил этилган кўргазмаларнинг бирида экспонат тарзида қўйилган ва суғурталанган бўлиб, ҳаттоки суғурта мукофоти бор йўғи 50 пенсони ташкил қилган. Тамаки эгасининг таъкидлашича, балки бу уни чакиб тугатишга 339 кеча-кундуз кетишигадир.
Небраскилик бир уддабурон автомашиналар сотувчиси, ким ундан декабрь ойида автомашина сотиб олиб, уни Рождество байрамида устини қор парчалари тўкилган тарзда тақдим этса, унга 10 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот тўлашини эълон қилди.
Бир қатор ғайриоддий суғурталар бизнес билан боғлиқ бўлиб, ҳаттоки улардан баъзилари экзотикадан оддий амалиётга айланяпти. Агар, тартибга солувчи ташкилотлар текширув учун ўша тадбиркорнинг компаниясини танлашса, аудиторлик хизматига кетказган ҳаражатларини қоплайдиган суғурта турлари ҳам мавжуд.
Россияда суғуртани пайдо бўлишига, ёнғинлар сабаб бўлган. XIII –XVI асрларда Москва шаҳри мўғул-татарлар босқинидан ёнган. Энг кучли ёнғин 1571 йилда қрим хони Давлат-Гирей қўшинлари шаҳарга кириб келишганида бўлган. Шундан кейин Москва шаҳри ҳудуди 2 маротабага кичрайиб, аҳолиси эса зўрға 30 минг кишини ташкил қилган. Айни шу даврда жамоада ёнғинда талофот кўрганларга бадал тўлаш борасида биринчи фикрлар пайдо бўлган. Ёнғинда талофот кўрганларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш бўйича биринчи таниқли ҳолат Борис Годунов номи билан боғлиқ. 1591 йилдаги йирик ёнғиндан сўнг, унинг фармонига кўра «ҳовли жой қурилишига деб, давлат ғазнасидан 5 минг Россия рубли миқдорида қарз» ажратилган. 1784 йилда навбатдаги «ёнғин» дан сўнг, Москва шаҳри ҳар бирида ўз ёнғин ўчирувчиларига эга бўлган 20 қисмга бўлиниб кетди. Шунга қарамастан, ёнғинлар сони аввалгидек кўп эди ва улар сезиларли даражада зарар етказишарди. Шунинг учун 1786 йилда империянинг икки пойтахтида ҳам Давлат қарз бериш банки Суғурта экспедициясини ташкил этди ва бу ўз навбатида Россияда суғурта ишини бошланишига асос бўлди.
Россия суғурта компанияларидан бири 2006 йилнинг ёз ойида ингичка (шпилька) пошналарда югуришни суғурталади. Иштирокчилар Россиянинг тўрт шаҳрида 100 метрлик масофани 9 сантиметрлик пошнада босиб ўтишлари керак эди.
Ҳар хил турдаги томоша ва аттракционларни ўтказишда кўзда тутилиши мумкин бўлган вазиятлардан суғурталаш кенг тарқалган тажриба ҳисобланади. Масалан, «Ллойд»да биринчи кучли товушга эга бўлган автомашина суғурталанган. Полис Наведага катта метеорни ташишдаги ва уни полигонда бўлган вақтидаги ҳамда учувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш бўйича барча қалтисликларни қоплаган. Қизиғи шуки, суғурта фақатгина двигатели учирилган машиналарга қўлланган. Бу билан суғурталовчи ҳаракатланиш вақтида тезликни оширишда шубҳали тажрибалар бўйича мажбуриятни ўзидан соқит қилган.
Наганода россиялик спортчиларни ва Жаҳон ёшлари Олимпия ўйинлари иштирокчиларини, бир вақтнинг ўзида ҳам маҳаллий ҳам хорижий суғурта компаниялари суғурталашган.
Жанубий африкалик актриса Керри Уэллис, «Стартрек» номли фильмда суратга тушиш учун сочини калга олдиришга мажбур бўлган ва шу муносабат билан сочини қайта ўсиб чиқмай қолишидан суғурталаган.
12-асрнинг охирларида европаликлар Осиё ва Америкага йирик саёҳатларни амалга ошира бошлаган пайтда “шаҳар инқилоби” (саноат инқилобидан олдин келган) рўй берди, “риск” ва “умумий фонд” тушунчалари бирлашиб кетди. Агар кичик кемалардан иборат бўлган кичик бир флотилия европадан айтайлиқ, Индонезияга савдо қилиш ва у ердан қимматабҳо ва ноёб экзотик юклар билан қайтиш учун чиқишнинг уддасидан чиққан бўлса, кемаларнинг ҳаммаси ҳам сафардан қайтиб келмаслиги риски бўлган. Денгиз шторми кемаларни чўктириб юбориши, кемаларда озиқ-овқат захираси тугаб қолиши (ёки кема жамоаси бирорта эпидемиядан ҳалок бўлиши), айрим кемалар адашиб қолиши, бошка кемалар ортиқча юк юклаб юборилганлиги ёки техник носозликлар туфайли чўкиб кетиши ҳолатлари юз бўлган.
Бундай рискли фаолиятга пул тиккан кишилар инвесторлардан бирортаси унинг кемаси сафардан қайтиб келмаган ягона кема эканлиги сабабли бор пулини йўқотмаслиги учун рискни ўзаро тақсимлаш мақсадга мувофиқ бўлган. Бунинг учун иккита усул ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |