Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Ўзбекистонда мажбурий давлат суғуртасини амалга ошириш тартиби



Download 5,04 Mb.
bet63/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

2.Ўзбекистонда мажбурий давлат суғуртасини амалга ошириш тартиби
Мажбурий давлат суғуртасини 2003 йил 1 январдан бошлаб “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ўтказиб келмоқда. Шахсий суғурта турлари таркибида фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан ихтиёрий суғурталаш алоҳида ўринга эга.
Фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан ихтиёрий суғурталаш бўйича шартнома қонунга кўра юридик ва жисмоний шахсларни ёзма аризаси асосида тузилади. Шартнома тузишдан олдин суғурта ташкилоти ўз мижозларига суғурта хизматини таклиф этади. Юридик ва жисмоний шахслар суғурта шартномаси тузишдан олдин албатта суғурталовчининг молиявий ҳолати, лицензияси мавжудлиги билан қизиқиши лозим. Суғурта шартномаси тузишдан олдин суғурта ташкилоти вакили суғурталаётган шахсларни фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш қоидалар билан таништириши лозим.
Мазкур суғурта тури бўйича фуқароларни бахтсиз ҳодиса рўй бериш натижасида соғлиғи ва ҳаётини сақлаш билан боғлиқ манфаат суғурта объекти ҳисобланади. Суғурталовчи, одатда, асаб ва рухий касалликка дучор бўлган, фалаж, кўзи ожиз шахслар, эшитиш қобилияти заиф бўлган ва ногирон шахслар билан суғурта шартномасини тузмайди.
Суғурталанганшахснинг ҳаётига ва соғлиғига қуйидаги бахтсиз ҳодисаларни рўй бериши натижасида шикаст етганда ва тасдиқланганда суғурта суммалари берилиши мумкин:
-жароҳат олганда;
-суякларни синиши, чиқиши;
-ички органларни зарарланиши;
-куйиши;
-тери қатламларини совуқ уриши;
-электр токи таъсирида жароҳатланиши;
-кимёвий моддалар ва зарарли ўсимлик таъсирида зарарланиши;
-тиш синиши.
Бундан ташқари юқорида қайд этилган ҳолатлар натижасида ўлим ҳолати юз берганда ҳам суғурта суммаси тўланади. Қуйидаги ҳодисаларни рўй бериши оқибатида суғурталанган шахснинг ҳаёти ва соғлиғига шикаст этказилса ёхуд ўлимга олиб келса суғурта суммаси тўланмайди:
-ядро портлаши;
-радиация ва нурланиш;
-суғурталанган шахснинг атайин ҳатти-ҳаракати натижасида бахтсиз ҳодисалар юз берганда, ўз жонига қасд қилганда ва жиноий ҳаракатлар натижасида рўй бериши.
Суғурта мукофоти суғурта ташкилотининг ҳисоб-китоб рақамига келиб тушгандан сўнг у шартномада кўрсатилган муддат ичида фуқароларга суғурта полисини бериши шарт. Агар суғурта полиси йўқотилган тақдирда суғурта ташкилоти суғурталаган шахсга унинг дубликатини беради.
Бахтсиз ҳодисалар рўй бериш натижасида ўлим ҳодисаси рўй берганда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
-суғурта полиси;
-ФХДЁ бўлимидан ўлим ҳолати рўй бергани тўғрисида маълумотнома;
-меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
-агар ўлим ҳодисаси йўл-транспорти натижасида рўй берган бўлса, йўл ҳаракати хавфсизлиги органидан олинган маълумотнома;
-шахсни тасдиқловчи ҳужжат.
Мажбурий суғурта бундай суғурта қилиш мажбурияти юкланган шахс (суғурта қилдирувчи) суғурталовчи билан суғурта шартномаси тузиши воситасида амалга оширилади. Мажбурий суғурта суғурта қилдирувчи ҳисобидан амалга оширилади, йўловчиларни мажбурий суғурталаш бундан мустасно бўлиб, бу суғурта қонунда назарда тутилган ҳолларда уларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Мажбурий суғурталаниши лозим бўлган объектлар, улар суғурталанишга сабаб бўладиган хавфлар ва суғурта пулининг энг кам миқдорлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Фуқаролик кодексининг 924-моддасида мажбурий суғурта тўғрисидаги қоидаларни бузиш оқибатлари кўрсатиб ўтилган. Қонун бўйича мажбурий суғурта амалга оширилиши лозим бўлган шахс, агар суғурта амалга оширилмагани унга маълум бўлса, суғурта қилдирувчи сифатида зиммасига суғурталаш мажбурияти юкланган шахс уни амалга оширишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.
Агар суғурта қилдирувчи сифатида суғурталаш мажбурияти зиммасига юкланган шахс уни амалга оширмаган бўлса ёки суғурта шартномасини наф олувчининг аҳволини қонунда белгиланган шартларга нисбатан ёмонлаштирадиган шартларда бузган бўлса, у суғурта ҳодисаси юз берганида башарти тегишлича суғурталанган тақдирда суғурта товони тўлашга асос бўлиши керак бўлган шартларда жавобгар бўлади.
Шу ерда таъкидлаш лозимки, мажбурий суғурта турлари ҳукумат қарорлари асосида жорий этилган. Унда суғурталанувчилар гуруҳи, суғурта қилиш шартлари, суғурта тарифи ставкалари ва суғурта қопламалари миқдорлари кўрсатилган. Фуқароларнинг ижтимоий манфаатларини ва давлатнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қонунда ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулкнинг мажбурий давлат суғуртаси белгилаб қўйилиши мумкин. Мажбурий давлат суғуртаси ана шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Мажбурий давлат суғуртаси бевосита суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида унда кўрсатилган давлат суғурта ташкилотлари ёки давлатнинг бошқа ташкилотлари (суғурталовчилар) томонидан амалга оширилади.Фуқаролик кодексининг қоидалари, агар суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ва суғурта бўйича мавжуд муносабатлар моҳиятидан келиб чиқмаса, мажбурий давлат суғуртасига нисбатан қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларни, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 26 январда 38-сонли “Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида”ги Қарор қабул қилинди.
1994 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг хизматни ўташ даврида ҳалок бўлиш (вафот этиш), жароҳатланиш (контузия), касалланиш ҳодисаларидан давлат мажбурий суғуртаси жорий этилди.
Суғурталаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига, Ички ишлар вазирлигига, Давлат хавфсизлик хизматига, Давлат божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги суғурталовчилар ҳисобланади. “Кафолат” давлат акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирди.
“Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни белгиланган тартибда 2003 йил 1 январдан бошлади. “Кафолат” давлат акциядорлик суғурта компанияси 2003 йил 1 февралгача ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбуриятли шахсларнинг, оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситалари “Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясига берилишини таъминлаган.
Молия Вазирлигининг 18.07.2003 йилдаги 63-сонли, Мудофаа Вазирлигининг 1/228-сонли, Ички Ишлар Вазирлигининг 2-сонли, Давлат хавфсизлик хизматининг 12/988-сонли, Давлат Божхона Қўмитасининг 01.02/5-24сонли, Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг 1/5-430-сонли ва Давлат Чегараларни қўриқлаш қўмитасининг 1-сонли Қарори билан Адлия вазирлиги томонидан 29.08.2003 йилда 1266-сон билан рўйхатга олинган “Ҳарбий хизматчилар ва оддий аскар ва қўмондонлик таркибига мансуб ҳарбий хизматга мажбур шахсларни давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида низом қабул қилинган. Мажбурий Давлат суғуртаси шартномасини тузишда қўйидаги томонлар иштирок этадилар:
-суғурталовчи-Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ давлат мажбурий суғуртасини амалга оширувчи ваколатли суғурта ташкилоти;
-суғурта қилдирувчи-суғурталовчи билан суғурта қилиш шартномасини тузувчи ва суғурталовчи билан суғурта муносабатларига киришувчи ҳамда суғурта мукофотларини тўловчи Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси;
-суғурталанувчи-фойдасига суғурта амалга оширилган ва суғурта бадали тўланган ҳарбий хизматчилар, йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбур оддий аскар ва қўмондонлик таркибига кирувчи шахслар;
-наф олувчилар-Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ суғурталанган шахс ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган суғурталанувчи шахснинг меросхўрлари.
4. Бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурталашни ташкил этишнинг яна бир йўналиши давлат хизматичларининг ўз хизмат вазифаларини бажариши бахтсиз ҳодиса содир бўлиши эҳтимоли юқори эканлиги билан ажралиб туради ва бундай касб хатарлилиги билан боғлиқ ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини мажбурий давлат суғуртасидан ўтказиш ҳисобланади. Россия Федерациясида ҳарбий хизматчилар, Ички Ишлар Вазирлиги ходимлари, солиқ инспекцияси ходимлари, давлат ёнғинга қарши хизмат ходимлари, прокурорлар, терговчилар, судялар ва халқ маслаҳатчилари, қутқарувчилар, Қонунчилик Палатасининг депутатлари, ядровий объектларнинг хизматчилари, космонавтлар, ОИТС бўйича ташҳис қўювчи ва даволовчи соғлиқни сақлаш ходимлари, донорлар ва шу каби хизматчилар мажбурий давлат суғурталашдан ўтказилади.
Аввалига мажбурий давлат суғуртасини “РОСГОССТРАХ” амалга оширар эди. Аммо 1993 йилдан бошлаб суғурталанувчиларнинг бошқа тижорат суғурта компанияларига, кўпроқ таъсисчилари ўз ходимларини суғурталашга мажбур бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар бўлиб ҳисобланган кептив шаклдаги компанияларга ўтиб кетиш тенденсияси кузатила бошланди. Мажбурий давлат шахсий суғуртасини амалга ошириш учун муайян турдаги суғуталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиш зарур.
Ҳозирги кунда суғурталашнинг мазкур турини таъбир жоиз бўлса, сохта суғурталаш деб аташ мумкин, чунки амалда суғурта бадаллари кўринишидаги бюджет маблағлари суғурта компанияларига келиб тушмайди, суғурта тўловлари эса тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ўтказиб берилган маблағлар ҳисобидан тўғридан-тўғри бюджетдан тўлаб берилади.
Давлат шахсий суғуртаси ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан мажбурий ижтимоий суғурталашга мос рискларни: суғурталанувчининг ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида жароҳат, шикастланиш, тан жароҳати олиши натижасида вафот этиши ёки меҳнатга лаёқатини йўқотишини қоплаш учун қўлланади. Суғурта қопламаси лавозим маоши миқдоридан ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Масалан, давлат солиқ хизмати ходимларини мажбурий давлат суғуталашда қопламалар қуйидагича:
-суғурталанувчи ҳалок бўлган тақдирда-йиллик лавозим маошининг 12,5 баробар
миқдори ва тоифа даражасига ҳамда хизмат йилларига кўра қўшимча тўловлар;
-1-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ҳолда, юқорида қайд этилган сумманинг 7,5
баробар миқдори. 2-гуруҳ ногиронлиги учун-5 баробар миқдори. 3 гуруҳ
ногиронлиги учун 2,5 баробар миқдори;
-оғир тан жароҳати олган тақдирда-йиллик лавозим маоши миқдоридаги тўлов ва
қўшимча тўловлар;
-енгилроқ тан жароҳати олганда-кўрсатилган сумманинг ярмиси миқдоридаги тўловлар амалга оширилади. Ривожланган хорижий давлатларда суғурта бозори юксак ривожланган. Аҳоли ва фирма ҳамда компаниялар суғурта тизимига ҳурмат ва ишонч билан муносабатда бўладилар. Бу давлатларда суғурта, нафақат мамлакат пойтахтларида, балки чекка минтақаларида ҳам етарли даражада тараққий этган. Айниқса, хорижий давлатларда минтақавий суғурта хизматлари бозорини ташкил этилиши ўзига хос хусусиятга эга.
20-асрнинг сўнгги ўн йили мобайнида суғурта фаолияти Япония, Жанубий Корея, Сингапур ва Германия каби давлатларда жадал ривожланиб боришига қарамасдан, Америка суғурта компаниялари жаҳонда ўзининг етакчиилик мавқеини йўқотган эмас.
Кўриниб турибдики, бу жуда юқори кўрсаткич ва бу мамлакатларда суғурта иши кундалик ҳаётнинг ажралмас элементи эканлигидан дарак беради.
АҚШда суғурта бизнеси ривожланишининг энг муҳим йўналишларидан бири, унинг янада байналминаллашувидир. Америкалик экспертларнинг таҳминларига кўра, бу жараён келгуси 10 йилликда янада кучаяди. Буни биз Ўзбекистон мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 1991 йилда Ўзбекистон ўз мустакиллигини қўлга киритиши ва бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши муносабати билан, Ўзбекистонга ривожланган давлатларнинг, шу жумладан Америка Қўшма Штатларининг қизиқиши ошди.
1994 йилда мамлакатимизда Американинг энг йирик суғурта компанияси бўлмиш-“American International Group” суғурта корпорацияси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ҳамкорликда “UzАIG” ўзбек-америка суғурта компаниясини ташкил этди. Бу қўшма суғурта компаниянинг устав капиталида америкалик компаниянинг улуши 51 фоизни, яъни 1,1 млн.долл.ни ташкил этади. Аммо, халқаро бозорларда Америка суғурта компаниялари жиддий рақобатга дуч келишмоқда.
Америка суғурта компанияларининг халқаро бозорларда фаол фаолият кўрсатишининг асосий сабабларидан бири шундаки, Америка савдо-саноат монополиялари, трансмиллий корпорациялари тобора жаҳон бозорини ишғол қилмоқда. Табиийки, бу монополия ва корпорациялар чет мамлакатлар иқтисодиётидаги ўз иштирокларини таркибий тузилмаларидан бири бўлган суғурта компанияларисиз амалга оширишмайди.
Шуниси диққатга сазоворки, АҚШда суғурта компаниялари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш марказлашган шаклда ягона Федерал бошқарув органи томонидан назорат қилинмасдан, балки штат даражасида назорат қилинади. Ҳар бир штатда суғурта операцияларини назорат қилиш бўйича махсус бўлимлар мавжуд бўлиб, улар суперинтендант ёки комиссарлар томонидан бошқарилади. Бу шахслар штат губернаторлари томонидан тайинланади ва одатда, раҳбарлик муддати губернаторлар сайлов муддатига тенг.
Айрим штатларда суғурта операциялари ҳажмининг ниҳоятда катталиги махсус бўлимда етарли миқдорда ходимлар ишлашини талаб этади. Аммо, шундай бўлишига қарамасдан бу назорат бўлимлари доимо малакали мутахасислар ва зарур даражадаги маблағлар етишмаслигидан азият чекишади. Шуниси ажабланарлики, ҳар бир штатда суғурта компанияларини назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби бир-биридан фарқ қилади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорида мажбурий суғуртанинг ўсиш суръатларидан ихтиёрий суғуртанинг ўсиш суръатлари анча юқоридир. Бу бир томондан яхши кўрсаткич, аммо мажбурий суғуртанинг ҳам суғурта фаолиятининг ривожида ўзига яраша ўрни бор. Мажбурий суғурта орқали биринчидан аҳолининг мулкий манфаатлари ҳимояланса, иккинчидан суғурта соҳаси кескин суръатда ўсади. Шундай экан, Республикамиз суғурта бозорида мажбурий суғуртанинг турларини (қонунчиликга риоя қилган ҳолда) кўпайтириш ва уни оммага тадбиқ қилиш лозим.
Шахсий суғурта турлари таркибига кирувчи мажбурий давлат суғуртаси бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурталашни ташкил этишнинг бир йўналиши давлат хизматчиларининг ўз хизмат вазифларини бажариши бахтсиз ҳодиса содир бўлиши эҳтимоли юқори эканлиги билан ажралиб туради ва бундай касб рисклилиги билан боғлиқ ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини мажбурий давлат суғуртасидан ўтказиш ҳисобланади.
Сугурта хизматлари бозорини ривожлантириш юзасидан қуйидаги муаммолар мавжуд: Ўзбекистонда мажбурий давлат суғуртасини амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи қонуний ҳужжатларда кўрсатилгандек суғурталанган шахслар бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ҳамда Солиқ органлари ходимлари ҳисобланади.
Аммо суғурталанган шахслар қаторига давлат ёнғинга қарши хизмат ходимлари, прокурорлар, терговчилар, судялар, қутқарувчилар, ядровий объектларнинг хизматчилари, ОИТС бўйича ташҳис қўювчи ва даволовчи соғлиқни сақлаш ходимлари ва албатта донорларни мажбурий давлат суғуртаси таклиф этилади. Ушбу суғурта турида яна бир вазият диққатни тортади.
Мажбурий давлат суғуртаси бўйича кафолатланган хизматлар ҳажми ва тўланадиган суғурта мукофотлари миқдори мувозанатлаштирилмаган. Бошқача қилиб айтганда, суғурта ташкилотининг реал молиявий ресурслар билан таъминланмаган мажбуриятлари сақланиб қолган. Бу ҳолатда, маблағлар билан таъминланмаган кафолатлар кафолатланган хизматлар сифатининг пастлиги кенг тарқалишига олиб келади. Суғурта қопламаларини амалга оширишда юқорида кўрсатилгандек суғурта суммаси суғурталанган шахснинг нафақат ногиронлик ёки жароҳат даражасига балки уларнинг иш фаолиятига, яъни хавфлилик даражасига ҳам аҳамият бериш лозим.
Давлат солиқ органи ходимларидан Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ходимларининг иш фаолиятининг хавфлилик даражаси юқори ҳисобланади. Яна бир муаммо бу суғурта ташкилотига бахтсиз ҳодиса турлари, ўлим сабаблари бўйича батафсил таснифланган статистика маълумотларидан фойдаланиш жуда қийин. Бу нафақат мажбурий суғуртада балки бахтсиз ҳодисалардан ихтиёрий суғурталашнинг муаммоси деб ҳам ҳисобласа бўлади. Етарли даражада статистик маълумотлар йўқлиги туфайли суғурталовчилар қабул қилинаётган суғурта рискларини реал баҳолаш имкониятидан маҳрумлар.
Мажбурий давлат суғуртаси бўйича рисклар қаторига ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволаш, эмлаш хизматларини ҳам киритиш лозим.
Албатта мажбурий давлат суғуртасининг ижтимоий ҳимоя даражаси катта. Шуни инобатга олган ҳолда қуйидагиларни ҳам суғурта кафолатига киритиш мумкин, масалан:
-вақтинчалик ишга лаёқатлигини йўқотганлиги учун нафақа,
-ҳар ойлик суғурта қопламалари, (ишга лаёқатлигини йўқотганганда қанчалик даромади ҳам йўқолганини инобатга олган ҳолда, ёки оила боқувчиси бўлмиш суғурталанган шахс вафот этганда оиладаги боқимандаларни инобатга олган ҳолда)
-тиббий ёрдам, дори-дармон, протезлаш, яқинлари бўлмаса махсус қаров кабиларни қўшиш мумкин.
Назорат саволлари
1.Шахсий суғуртани амалга оширишнинг зарурлиги ва тартиби.
2.Мажбурий суғуртанинг моҳияти ва турлари
3.Давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш хусусиятларини тушунтириб беринг.
4.Мажбурий суғурталашда суғурта мукофотлари ва суғурта тўловларини ҳисоблаш тартиби.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish