8-МАВЗУ: СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИДА БИЗНЕС ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Режа 1. Суғурта компанияларини ташкил этиш асослари
2. Суғурта компаниялари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий шакллари
3. Хорижий мамлакатларда суғурта компаниялари фаолиятини ташкил этиш
1. Суғурта компанияларини ташкил этиш асослари Суғурта бозори фаолият кўрсатишининг асосий шарти суғурта хизматларига бўлган жамият эҳтиёжи ва ушбу эҳтиёжни қондира оладиган суғурталовчиларнинг мавжудлигидир. Суғурта бозорининг бирламчи бўғини суғурта компаниялари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги 618 - сонли “Суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорига илова тарзида қабул қилинган суғурта бозори профессионал иштирокчилари тўғрисидаги низомда белгиланишича, ушбу бозорнинг профессионал иштирокчилари бўлиб суғурталовчилар, суғурта воситачилари бўлган суғурта брокери, қайта суғурта брокери ва суғурта агенти ҳамда жисмоний ёки юридик шахс мақомидаги актуар хизматлари, аджастер ва сюрвеер ҳамда ассистанс хизматларини кўрсатувчилар ҳисобланади. Суғурта фаолиятида унинг профессионал иштирокчилари ўзаро манфаатли муносабатда бўладилар.
Суғурта компанияси - суғурта фондини ташкил қилишнинг тарихан шаклланган ижтимоий шакли бўлиб, суғурта шартномаларини тузувчи ва улар бўйича хизмат кўрсатувчи алоҳида тузилмадир. Суғурта компаниясига техник ташкилий бирлик ва яккалик хосдир. Суғурта компаниясининг иқтисодий яккалиги унинг ресурслари алоҳидалиги ва мустақил ҳаракатида акс этади. Иқтисодий мустақил суғурта компаниялари бошқа суғурталовчилар билан қайта суғурталаш ва биргаликда суғурталаш орқали ўзаро муносабатда бўладилар.
Менежмент ҳақида дастлабки китоб ёзган муаллифлар корхонани бошқаришни “универсал” бир сўз билан айтганда, “енг зўр усулини” топишга ҳаракат қилишган. Улар корхона тузилмасини бошқаришда принципларни ўрнатишни, самарали ёндашув яратишга ҳаракат қилишган. Ҳозирги кундаги муаллифлар ўша эҳтимолий назарияни “ягона қонун” асосида шакллантиришга ва корхонанинг турли ташкилий тузилмасини мослаштиришга ҳаракат қилишган ва албатта бунда унга таъсир кўрсатадиган омиллар ҳам назардан четда қолмаган.
Корхонанинг тузилмасига таъсир қиладиган омиллардан бири бу унинг катталиги магазин ёки суғурта брокерлик офислари битта шахс бизнесга барча тузилмаси деярли бир хил бўлади. Уларга айнан қатъий тузилмани белгилаш шарт эмас. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш олиб борадиган фаолият мулкдор ва бир нечта ишчилари агар фаолият норасмий юритилган бўлса ҳам эгаллаб турган вазифаси кўрсатилиши керакки, ҳар бир ишчи бажараётган ишини билиши ва шунга оид қарорларни қабул қила олиши керак.
Ҳар бир суғурта компанияси мустақил ҳолда ўзининг ички хўжалик тузилмасини ташкил қилиб фаолият жараёнларини бошқаради, иш ҳақини белгилайди, ходимларни моддий рағбатлантиради, ишлаб турганларининг малакасини ошириш ва компаниядаги бошқа ички ва ташқи муаммоларни ечишни амалга оширади.
Ўзбекистонда барқарор молиявий тизимни шакллантиришнинг ва жаҳон амалиётида қўлланилаётган молиявий зарарлардан ишончли ҳимоя воситаларини яратишнинг муҳим қадамларидан бири бўлиб 1994 йилда “Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясини ташкил этилиши бўлди.
“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг низом жамғармаси 60 млн. АҚШ доллари миқдорида шаклланган бўлиб, шундан 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ Республика ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ажратилиб, булар компаниянинг таъсисчиларига айланганлар.
Таъсисчилар таркибига асосланган ҳолда айтиш мумкинки, компания тўлиқ давлат компанияси ҳисобланади. Компания 12 департаментни, инноватсия ва суғурта хизматларини ривожлантириш марказини, Республиканинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудий филиаллар тармоғини, битта қўшма корхона ва 3 та ихтисослашган шўъба корхоналарни ўз ичига олади.
Ҳудудий филиаллар:
1. Бош андеррайтинг агентлиги (Тошкент шаҳри).
2. Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳудудий филиал.
3. Республиканинг 12 вилоятидаги ҳудудий филиаллар.
Қўшма ва ихтисослашган шўъба корхоналар.
1. Сиёсий қалтисликлардан суғурталаш бўйича “Ўзбекинвест Интернешнл” қўшма компанияси (Лондон ш., Буюк Британия)
2. “Ўзбекинвест эксиминформ” маркетинг агентлиги.
3. “Ўзбекинвест ассистанс” сервис агентлиги.
4. “Ўзбекинвест сармоялари” инвестисион компанияси.
Ўзбекистон миллий суғурта бозорининг яна бир иштирокчиси “Ўзагросуғурта” акционерлик жамияти ҳисобланади. Бу компания Ўзбекистон республикаси Президентининг 1997 йил 25 февралдаги “Ўзагросуғурта” Давлат акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 мартдаги қарорига асосан очиқ акциядорлик жамияти шаклида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат суғурта бош бошқармаси негизида ташкил этилди.
Компаниянинг дастлабки низом жамғармаси 2 млрд. сўмни ташкил этиб, унинг муассислари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси ва “Ўздонмаҳсулот” Давлат корпорасияси, “Пахтабанк”, “Ғаллабанк” ва “Савдогарбанк”лардир. Компаниянинг Республикамиз вилоятларида 13 та дирексияси ва 160 та туман ва шаҳар бўлимлари ҳамда шўба корхоналари, “Пойтахт суғурта” суғурта агентлиги фаолият кўрсатиб турибди.Компания умумий суғурта тармоғининг 17 та класси бўйича суғурта ва қайта суғурта фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлиб, 50 дан ортиқ суғурта турларини амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи қишлоқда яшаётганлиги ва иқтисодиётда қишлоқ хўжалиги асосий ўринни эгаллаб турганлигини ҳисобга олганда ушбу компаниянинг Ўзбекистон суғурта бозоридаги ўрни беқиёс эканлигини кўриш мумкин.