Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”



Download 5,04 Mb.
bet61/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

Шарқий Европада йирик авариялар юз берган ҳолда корхоналарнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун мавжуд бўлган бирдан-бир мамлакат Чехия Республикаси ҳисобланади.
Чехия Республикасининг 2000 йил 29 январда қабул қилинган 353/1999-сон Қонуни Европа Иттифоқининг 96/82/ЕИ-сон Директивасида мустаҳкамланган принциплар билан тўла мос келади. Суғурта муайян хавфли кимёвий моддалар ЕИ Директивасида белгиланган лимитлардан ортиқ ҳажмларда сақланаётган объектларга нисбатан татбиқ этилади.26
Қонуннинг амал қилиш доирасига авария юз берган ҳолда катта хавф туғдириши мумкин бўлган 150 га яқин корхона киради. Қонунга биноан, ушбу корхоналар фавқулодда вазият юзага келган ҳолда бажариладиган ҳаракатлар режасини тузишлари ва корхонада юз бериши мумкин бўлган авария туфайли учинчи шахсларга зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишлари шарт.
Бугунги кунда Чехияда кўпгина хавфли объектлар жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш полисига ҳали-ҳануз эга эмас, чунки қонуннинг хавфсизлик дастурида юксак талаблар белгилангани туфайли, бундай объектларни қонун талаблари билан мувофиқ ҳолатга келтириш муддати узайтирилган.
Собиқ Иттифоқ ҳудудида ошиқча хавф манбаси бўлган объектлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти Россия, Украина, Қозоғистонда ва бизнинг республикамизда қонун йўли билан жорий этилган.
Украинада хўжалик юритиш субъектларининг ошиқча хавф манбаси бўлган объектларда, шу жумладан ёнғин ва портлаш хавфи кучли бўлган объектлар ва олиб борилаётган хўжалик фаолияти экологик ва санитария-епидемиология хусусиятига эга бўлган аварияларга олиб келиши мумкин бўлган объектларда юз берган ёнғинлар ва авариялар туфайли етказилиши мумкин бўлган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби ва уни амалга ошириш қоидалари Украина Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 ноябрдаги 1788-сон Қарори билан тасдиқланган.
Қозоғистонда ошиқча хавф манбаси бўлган корхоналарнинг ер юзаси ва сув муҳитининг ифлосланиши, атмосферага чиқиндилар чиқарилиши ва ҳоказолар натижасида учинчи шахсларга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти Қозоғистон Республикасининг 2004 йил 7 июлда қабул қилинган “Фаолияти учинчи шахсларга зарар етказилиши хавфи билан боғлиқ бўлган объектлар эгаларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 580-И-сон Қонуни билан жорий этилган.
Россия Федерациясида ошиқча хавф манбаси бўлган объектлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш 1997 йил 21 июлда қабул қилинган “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги 116-ФЗ-сон Федерал қонуни ва 1997 йил 21 июлда қабул қилинган “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги 117-ФЗ-сон Федерал қонуни доирасида амалга оширилади, “ихтиёрий-мажбурий” ва анча юзаки хусусият касб этади. Мазкур суғурта номуайян юридик мақомга эга, бундай суғурта шартномалари бўйича суғурта пуллари миқдори катта эмас, суғурта тарифлари аксарият ҳолларда объектив ҳисоб-китобларга асосланмайди ва шартнома йўли билан белгиланади.
Давлат назорат органлари нефт-газ мажмуининг бир қатор объектларини суғурта қилиш билан боғлиқ назорат қилиш ва тартибга солиш ваколатларига эга эмас. Тегишли равишда, Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирлиги маълумотларига кўра, юқорида кўрсатилган қонунлар доирасида амалга ошириладиган суғуртанинг қамров даражаси барча хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва гидротехника иншоотларини суғурта билан қамраб олиш даражасининг 25-50 фоиз атрофида.27
Шундай қилиб, иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг аксариятида асосий мақсади айрим шахслар ёки муассасаларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлган жавобгарликни суғурта қилиш ҳуқуқий тизими мавжуд. Бунда жавобгарликни суғурта қилиш учинчи шахсларнинг ҳам соғлиғи, ҳам мол-мулкига зарар етказилиши мумкинлигини назарда тутади ва уларга қонунга мувофиқ ёки суднинг ҳал қилув қарорига биноан етказилган зарарни қоплашга қаратилган тегишли тўловлар амалга оширилади.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish