10-боб. Актуарий малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритиш 53. Ваколатли орган малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва берилган санаси;
паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва манзили;
актуарий малака сертификатининг серияси, рақами ва берилган санаси;
актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар.
54. Ваколатли органнинг расмий веб-сайтида актуарийлар реестри билан танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
актуарий малака сертификатининг серияси, рақами ва берилган санаси;
актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати;
актуарий малака сертификати бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
11-боб. Якунловчи қоидалар 55. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
56. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари маркази ушбу Регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
57. Даъвогар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.
58. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА Актуар ҳисоб-китобларнинг мазмуни ва вазифалари Актуар ҳисоб-китоблар бу-тариф ставкаларини ҳисоблашнинг иқтисодий-математик ва эҳтимолли-статистик усуллари йиғиндисидир. Шунингдек, актуар ҳисоб-китоблар ёрдамида ҳар бир суғурталанувчининг суғурта фондини вужудга келишидаги улуши ва бошқа қийматлар аниқланади. Суғурта қилинаётган объектнинг суғурта харажатларини аниқлаш- суғурталовчи фаолиятининг жуда масъулиятли вазифларидан биридир. Суғуртани амалга ошириш харажатларини ҳисобга олиш шакли суғурта(актуар) калькуляцияси дейилади.
Актуар калькуляциянинг ролини ҳар хил аспектларда кўриб чиқиш мукин: бир томондан, суғурталовчи кўрсатаётган хизматнинг таннархини аниқлаш имконини берса, бошқа томондан эса, у орқали суғурталовчи фаолиятидаги иқтисодий, молиявий ва ташкилий ютуқлари ёки камчиликларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва очиб бериш учун шароит яратади. Актуар калькуляция шартномада кўрсатилган суғурта тўловларини аниқлаш имконини беради. Актуар ҳисоб-китоблар суғурта иши амалиёти билан боғлиқ бўлган қатор хусусиятларга эга.
Буларнинг асосийлари қуйидагилар: -баҳоланадиган ҳодисалар эҳтимоллик характерига эга. Бу тўланиши керак бўлган суғурта тўловлари ҳажмида акс этади;
-алоҳида йилларда умумий қонуният кўплаб асосланган тасодифий ҳодисалар орқали намоён бўлади. Уларнинг мавжудлиги тўланадиган суғурта тўловларининг сезиларли тебранишига олиб келади;
-суғурталовчи томонидан кўрсатилаётган хизмат таннархини ҳисоблаш ҳамма суғурта ишлари билан алоқадорликда ишлаб чиқилади;
-суғурталовчи ихтиёрида бўладиган суғурта резервларини ажратиш, резервларнинг оптимал ҳажмларини аниқлаш зарур;
-суғурта шартномасини башорат қилишда унинг ҳажмини тез баҳолаш ва бошқалар.
Актуар ҳисоб-китобларнинг асосий вазифалари:
-суғурта йиғиндиси доирасида таваккалчиликларни тадқиқ қилиш ва гуруҳларга ажратиш, яъни таваккалчиликларни илмий туркумланиши талабларига риоя этиш;
-суғурта ҳолатининг рўй беришини математик эҳтимоллигини ҳисоблаш, алоҳида олинган таваккалчилик гуруҳларида ва тўлалигича суғурта йиғиндисида зарар етказиш оқибатларининг тез-тез такрорланиши (частота) ва даражаларини аниқлаш;
-суғурталовчининг иш юритиш учун зарурий харажатларини математик асослаш ва уларни ривожланиш тенденцияларини башорат қилиш;
-суғурталовчи учун зарурий резерв фондларини математик асослаш, бу фондларни шакллантиришнинг аниқ услуб ва манбаларини таклиф этиш. Актуар ҳисоб-китоблар назариясининг асослари XVII асрда олимлар Д.Граунт, Ян де Витт, Э.Галле ишларида яратилган. 1662 йили инглиз олими Д.Граунтнинг “Ўлим кўрсаткичи бюллетени устида олиб борилган табиий ва сиёсий кузатишлар” номли иши эълон қилинган. У биринчи бўлиб инсонлар ўлим кўрсаткичи ҳақидаги маълумотларни қайта ишлаган ва ўлим кўрсаткичи жадвалини тузган. Шу даврда голланд олими Ян де Витт умрбод рента суғуртаси бўйича тарифлар ҳақидаги ишини эълон қилган бўлиб, унда суғурталанувчининг ёши ва пуллар кўпайишининг меъёрларидан келиб чиқиб тарифларни ҳисоблаш усулини баён қилган. Актуар ҳисоб-китоблар назарияси ўзининг кейинги ривожини инглиз астрономи ва математики Э.Галле ишларида топди. У ўлим кўрсаткичининг асосий жадвалларига таъриф берди. Э.Галле томонидан таклиф қилинган жадваллар шакли ҳозиргача қўлланиб келинмоқда
Ўлим кўрсаткичи жадвали-бу ўлим кўрсаткичи натижасида туғилувчиларнинг айрим йиғиндисини ёши бўйича камайишини кўрсатувчи ўзаро алоқадор катталикларнинг тартибга солинган қатори. Бу ҳаётнинг турли даврларида ўлим ҳолатлари такрорланишини (частотасини), ҳар қайси ёшгача яшаб етувчиларнинг улушини, ҳаёт давомийлигини ва бошқаларни ўлчовчи ёш кўрсаткичлари тизимидир. Ўлим кўрсаткичи жадвалининг кўрсаткичлари ҳисобга олинган бошланғич сони билан айрим ёшдагиларни яшаш ва ўлим ҳолатларини рўй бериш жараёнининг тасвири сифатида қурилган. Ўлим кўрсаткичи жадвалининг тузилиши қуйидагича: