x
|
lx
|
dx
|
qx
|
px
|
ex
|
0
|
100000
|
4060
|
0,04060
|
0,09540
|
68,59
|
1
|
95940
|
860
|
0,00840
|
0,99160
|
70,48
|
…
|
…
|
…
|
…
|
…
|
…
|
20
|
92917
|
150
|
0,00161
|
0,99839
|
53,57
|
…
|
…
|
…
|
…
|
…
|
…
|
40
|
88565
|
319
|
0,00360
|
0,99640
|
35,65
|
41
|
88246
|
336
|
0,00381
|
0,99619
|
34,78
|
42
|
87910
|
352
|
0,00400
|
0,99600
|
33,91
|
43
|
87558
|
369
|
0,00421
|
0,99579
|
33,05
|
44
|
87189
|
384
|
0,00440
|
0,99560
|
32,18
|
45
|
86805
|
400
|
0,00461
|
0,99539
|
31,32
|
…
|
…
|
…
|
…
|
|
…
|
Жадвалдаги x- аҳолининг ёш гуруҳлари;
lx- ҳар бир мазкур ёшгача яшаб борганлар сони, у бир вақтда туғилган 100000 кишидан нечтаси 1, 2, …, 20, 50 ва бошқа ёшгача яшаб етганини кўрсатади;
dx-x ёшдан x=1 ёшга ўтишда ўлганлар сони бўлиб, у ҳар қайси ёш гуруҳига яшаб етиб кейинги ёшгача яшаб етмаганлар сонини кўрсатади; -x=1 ёшга етмасдан x ёшда вафот этиш эҳтимоллиги;
-кейинги ёшгача яшаб бориш эҳтимоллиги;
ex -ўртача ҳаёт давомийлиги бўлиб, мазкур ёшгача яшаб етган одамнинг яна ўртача неча йил яшашини билдиради. Э.Галле томонидан ишлаб чиқилган услубиётга ҳозирги кунда ҳам ҳаёт ва пенсия суғурталарида тарифларни ҳисоб-китоб қилишда таянадилар. Бугунги кунда актуар ҳисоб-китоблар назариясида математика ва статистиканинг энг янги ютуқларидан фойдаланилади.
3. Суғурта тарифларини қуришнинг услубий жиҳатлари
Суғурта тарифларини қуриш масаласи ҳар қандай суғурталовчи фаолиятида марказий ўрин эгаллайди. Унинг аҳамияти шундаки, суғурталовчи суғурта шартномалари бўйича олинган мажбуриятларни математик ўлчовини талаб қилувчи, мазмуни ва тавсифи бўйича турлича бўлган суғурталарни амалга оширади. Актуар ҳисоб-китобларни ташкил қилишда аниқ бир суғурта турига боғлиқ бўлмаган умумий масалаларни ҳисобга олиш зарур. Унга нетто-мукофотни, риск учун қўшимча ва иш юритиш харажатларини аниқлашни киритиш мумкин.
Барча актуар ҳисоб-китобларнинг услубий бирлигига қарамасдан, уларни амалиёти суғуртанинг алоҳида соҳалари ва турлари хусусиятлари билан боғлиқ турли вариация ва вариантларда амалга оширилади. Актуар ҳисоб-китоблар ёрдамида тўлаш учун тақдим этиладиган суғурта тўловларининг ҳажми аниқланади. Ҳисоб-китоблар бирлиги сифатида суғурта йиғиндисига киритилган субъект хизмат қилади. Суғурта тўловларининг ҳажмини ҳисоблаб чиқаришда ҳисоб-китоблар бирлиги турли иерархик тенгликларда, яъни бутун мамлакат учун, алоҳида ҳудудлар бўйича уларнинг ҳар бирини хусусиятлари ва таваккалчиликларни замонда ва маконда намоён бўлишидаги турличаликлар ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилиши мумкин Алоҳида суғурта турлари бўйича актуар ҳисоб-китобларнинг бошқа бир хусусияти шу билан боғланганки, мулкий гуруҳда таваккалчиликларнинг катта тебранишлари мавжудлиги сабабли таваккалчилик учун махсус кўшимча белгиланади. Бундай қўшимча шахсий суғурта бўйича актуар ҳисоб-китобларда, одатда, ҳисобланмайди (бироқ, бўлиши мумкин), аммо суғурта йиғиндиси ҳажми етарлича катта, суғурта суммалари эса, нисбатан катта эмас.
Актуар ҳисоб-китобларни ташкил қилишда инсон фаолиятидаги ижтимоий ҳолатларнинг таъсирини ҳам ҳисобга олиш лозим. Актуар ҳисоб-китоблар амалиётидаги аниқ хулосалар давр, ўрин ва суғурта тури билан боғлиқдир. Актуар ҳисоб-китоблар суғурталовчи ўз олдига қўйган мақсадлардан ва мамлакатнинг умумиқтисодий шарт-шароитидан келиб чиқиб белгиланади. Бу шуни англатадики, мавжуд айнан бир хил объектив омилларнинг (рискнинг пайдо бўлиши, эҳтимоллик даражаси, иш юритиш харажатлари) айрим ижтимоий шарт-шароитларга боғлиқлигидан келиб чиқиб, охирги актуар ҳисоб-китоблар бир неча вариантларда бўлиши мумкин.
Суғурталовчи томонидан амалга ошириладиган актуар ҳисоб-китобларни бир неча белгилари бўйича туркумлаш мумкин. Актуар ҳисоб-китоблар суғурта турлари бўйича туркумланиши мумкин. Шунингдек, улар даври бўйича режали ва ҳисобот (кейинги) актуар ҳисоб-китобларга ҳам туркумланиши мумкин. Амалиётда, одатда, суғурталовчининг амалга ошириб улгурган операциялари бўйича кейинги актуар ҳисоб-китоблар тузилади. Бу ҳисоб-китоблар суғуртанинг мазкур тури бўйича суғурталовчининг кейинги фаолиятига хизмат қилади. Режали актуар ҳисоб-китоблар фақатгина суғуртанинг янги турини киритиш кўзда тутилаётганда рискни қандайдир ҳаққоний кузатуви етишмаганда тузилади.
Одатда, компания томонидан амалга оширилиб келинаётган мазмун жиҳатдан яқин ёки ўхшаш суғурта турлари бўйича актуар ҳисоб-китоблар натижаларидан фойдаланилади. Уч-тўрт йил ўтганидан сўнг режали актуар ҳисоб-китоблар олинган статистик маълумотлар таҳлилини ҳисобга олиб корректировка қилинади (тузатиш киритилади). Шу йўсинда режали актуар ҳисоб-китоблар ҳисобот (кейинги) актуар ҳисоб-китобларга айланади. Актуар ҳисоб-китоблар бош белгисига мувофиқ умумий (бутун мамлакат учун) ва ҳудудий (алоҳида ҳудуд учун) бўлиши мумкин.
Актуар ҳисоб-китоблар натижалари бўйича олинган суғурта калькуляцияси таркибий тузилиши калькуляцияга киритилган алоҳида харажат элементлари ўртасидаги мутаносибликлар билан боғлиқ бўлади. Бу суғурта калькуляциясини тўла ва унинг алоҳида элементларини таҳлил қилиш имконини беради. Вақт ўтиши билан суғурта калькуляциясининг таркибий тузулишида рисклардаги ўзгаришлар, янги суғурта сиёсати, бозордаги рақобат кураши ва бошқалар билан асосланувчи ўзгартишлар бўлиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |