Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”



Download 5,04 Mb.
bet11/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

Назорат саволлари
1.Суғуртанинг иқтисодий моҳиятини тушунтириб беринг
2.Суғуртани ривожлантиришда давлатнинг ролини изоҳлаб беринг
3.Суғуртанинг қандай функциялари мавжуд?
4.Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш тўғрисида тушунча беринг


2-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОНДА СУҒУРТАНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Режа
1. Суғуртанинг пайдо бўлиш тарихи
2. Ҳаёт суғуртасининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи
3. Суғурта фаолиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари


1.Суғуртанинг пайдо бўлиш тарихи
Суғуртанинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади, унинг аниқ юзага келиш санасини айтиш жудаям қийин. Ўтмиш тамаддунларидан қолган бинолар қолдиқлари, санъат асарлари ва бошқа моддий аломатларни топиш нисбатан осон бўлса, илк шаҳарлар аҳолиси иқтисодиёт соҳасидаги хизматларни қандай ташкил қилганлигини тиклаш қийин ҳисобланади. Бироқ милоддан аввалги, қадимги, ўрта асрларга оид ва илк янги давр тамаддунларига оид бино ва иншоотлар қолдиқлари орасида одамлар озиқ-овқат маҳсулотларининг тегиб бўлмайдиган захираларини сақлаган омборлар аниқланган.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, вақти-вақти билан ҳосилсизлик ёки душманлар ҳужуми рўй берган бўлиб, бунда шаҳарликлар яқин-атрофда етиштирилган ҳосилдан фойдаланиш имкони бўлмаган. Ҳар бир шаҳарликка бундай вазиятларда ўзини таъминлаш топширилиши мумкин эди, лекин энг қадимий шаҳарлар аҳолиси ҳам умумий захира шакллантириш самаралироқ эканлигини тушуниб етган.
Ҳосилдорлик юқори бўлган, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари паст бўлган йилларда имконияти бўлган ҳар бир кишидан кичик миқдорда солиқ олиш мумкин бўлган. Узоқ вақт сақланиши мумкин бўлган экинлар, масалан, буғдойни захира учун пулга сотиб олиш мумкин бўлган. Захира учун озиқ-овқат маҳсулотларини марказлаштирилган тарзда харид қилиш амалга оширилмаган ҳолларда фермерлар улар сотган миқдордан кўпроқ миқдорда ва қимматроққа маҳсулот сотиш имкониятидан албатта хурсанд бўлган бўларди.
Агар ҳосилсизлик кузатиладиган ёки шаҳар қамал қилинадиган бўлса, захира қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари шаҳар аҳолисини қутқариш учун фойдаланилиши мумкин бўлган. Шу сабабли умумий фонд тушунчаси (ушбу ҳолатда озиқ-овқат маҳсулотлари) инсоният онгидан мустаҳкам ўрин олган. Ғоя ўз самарадорлиги юқори эканлигини кўрсатди, айниқса, риск тушунчасининг жорий қилиниши билан 15-асрнинг охирларида, Европаликлар Осиё ва Америкага йирик саёҳатларни амалга ошира бошлаган пайтда “шаҳар инқилоби” (саноат инқилобидан олдин келган) рўй берди, “риск” ва “умумий фонд” тушунчалари бирлашиб кетди. Агар кичик кемалардан иборат бўлган кичик бир флотилия Европадан айтайлиқ, Индонезияга савдо қилиш ва у ердан қимматабҳо ва ноёб экзотик юклар билан қайтиш учун чиқишнинг уддасидан чиққан бўлса, кемаларнинг ҳаммаси ҳам сафардан қайтиб келмаслиги риски бўлган.
Денгиз шторми кемаларни чўктириб юбориши, кемаларда озиқ-овқат захирасининг тугаб қолиши (ёки кема жамоаси бирорта эпидемиядан ҳалок бўлиши), айрим кемаларнинг адашиб қолиши, бошка кемалар ортиқча юк юклаб юборилганлиги ёки техник носозликлар туфайли чўкиб кетиши мумкин бўлган. Бундай рискли фаолиятга пул тиккан кишилар инвесторлардан бирортаси унинг кемаси сафардан қайтиб келмаган ягона кема эканлиги сабабли бор пулини йўқотмаслиги учун рискни ўзаро тақсимлаш мақсадга мувофиқ бўлган. Бунинг учун иккита усул ишлаб чиқилган.
Биринчи усул қўшма корхона ташкил қилишдан иборат бўлиб, у орқали инвесторлар барча рисклар ва олиш мумкин бўлган фойдани ўзаро тақсимлаган ҳолд умумий юк билан бир нечта кемага пул киритган.
Иккинчи йўл бу-суғурта бўлиб, бунда кема ва(ёки) юк эгаси (якка тартибдаги шахс ёки компания) агарда кема мазкур рейсда муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, унга йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга рози бўлган одамларга пул маблағлари таклиф қилади. Шундай қилиб, қўшма корхоналар (акциядорлик жамиятлари) ва суғурта бир-бири билан рақобатда ривожланмасдан, бир-бирини тўлдира бошлади. Одамлар гуруҳи ёки компаниялар кема йўқотилган тақдирда кема эгасига товон тўлаш эвазига пул мукофотлари тўплай бошлади. Бу суғурта қилувчиларни рискли ҳолат рўй берганда суғурта қилдирувчиларга тўловлар учун фойдаланишни ваъда қилган умумий фонд ташкил қилган.
Одамларга суғурта компанияларининг акцияларини харид қилиш таклиф этилди. Компания рискни қабул қилувчи мутахассислар-андеррайтерларни ишга ёллади ва агарда риск рўй берадиган бўлса, у инвестициялар каби тасарруф қилинадиган умумий фонддан суғурта қилдирувчига пул тўлаган. Фонд компаниянинг ўз акцияларини сотишидан тушган маблағ, фонд маблағларини инвестиция қилишдан олинган даромад ва суғурта қилдирувчилардан тўпланган маблағлар ҳисобига шакллантирилган.
Кўзда тутилганки, профессионал андеррайтерлар, қайси риск улушини ва қандай мукофот эвазига қабул қилишни белгилаган ҳолда, фондга доимо риск рўй берган ҳолларда суғурта қилдирувчиларга пул тўлашга, шунингдек, акциядорларга уларнинг киритган маблағлард кутадиган натижани оқлайдиган даражада жалб этувчан дивидендлар тўлашга қодир бўлишга имкон беради.
Ёнғиндан суғурта қилдириш суғурта компаниялари фаолият юрита бошлаган илк соҳа бўлди. 17-асрда аҳоли гавжум бўлган шаҳарларда аксарият уйлар ёғочдан қурилган эди. Олов уйларни иситиш ва овқат тайёрлашни таъминлаган, уйни ёритиш учун шамлардан фойдаланилган. Шу сабабли шаҳар уйларида ёнғин риски жуда юқори бўлган.
Урбанизациядан четда қолган қишлоқ жойларда ҳамма қўшнилар ёнғинга учраган уйни тиклашга ёрдам бериш учун тўпланишган. У ерда ўзаро ёрдам тамойили амал қилган. Бундан фарқли равишда, шаҳар кўчаларида масалан, тўқимачилар, этикдўзлар ёки балиқчилар ёнғин оқибатида уйсиз қолган кишиларнинг қўшниси бўлиши мумкин бўлиб, уларда қўшниларга уйини тиклашга ёрдам бериш учун вақти ҳам бўлмайди, амалий жиҳатдан ёрдам ҳам кўрсата олмайди. Бунинг ўрнига улар иккита нарса-ёнғинга қарши кураш жамоаси хизматларини тақдим этиш (яъни ёнғиннинг қўшни биноларга ўтиб кетишининг олдини олиш ва янги ёнғинларни минималлаштириш) ва суғурта қилдирган шахсга зарур мутахассислар (қурувчи, дурадгор ва ҳ.к.) ёллаш учун етарли миқдорда пул тўлашни ваъда қилган суғурта компаниясига суғурта мукофоти тўлашга тайёр бўлган.
Мулкни ва жавобгарликни суғурта қилишда у суғурта қилдирувчига риск рўй бермаганда кузатиладигани билан бир хилда, ундан кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас даражада молиявий ҳолат таъминлашни англатади. Мақсад вазиятни гўёки риск рўй бермаган каби тиклаш ҳисобланади. Бунинг учун суғурта қилувчида пул тўловларидан бошқа имкониятлар ҳам бор. Ёнғиндан суғурта қилиш билан бир пайтда ҳаётни суғурта қилдириш бўйича фондлар ҳам вужудга келган. Ҳаётни суғурта қилдириш ҳақида шартнома товон тўлаш ҳақида шартнома ҳисобланмайди.
Ушбу шартномадан мақсад-шартномада кўрсатилган ҳолатлар рўй берганда белгиланган миқдордаги пул маблағлари билан таъминлашдир. Ўлим муқаррар эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин ҳар бир алоҳида олинган киши қанчалик узоқ умр кўриши борасида катта ноаниқлик мавжуд. Ҳар йили қанчадир киши вафот этади ва бу янги туғилган чақалоқлардан тортиб юз ёшдан ошган қарияларгача кузатилади.
17-асрнинг ўрталарига келиб, ҳаётни суғурта қилдириш билан шуғулланган ўзаро ёрдам жамиятлари ва суғурта компаниялари вужудга келди.
Ҳаётни суғурта қилдириш шартномаси ўрнини тўлдириш тамойилига асосланиши мумкин эмас, чунки моддий дунё мавжудлиги нуқтаи назаридан инсон ҳаёти бебаҳодир, бунинг устига, ҳаётни йўқотишга “тенг баҳоли” пул миқдорини белгилайдиган одам ёки ташкилотни тасаввур қилиш ҳам қийин. Шу сабабли ҳаётни суғурта қилдириш ҳар қандай миқдордаги келишилган суммаларга тузилади.
Ҳаёти суғурта қилдирилган киши (ёки бундан қонуний манфаатга эга бўлган шахс, масалан, эр-хотиндан бири) ўз даромадининг бир қисмини суғурта қилувчига тўлайди ва ёки унинг мероси у вафот этганда белгиланган миқдорга оширилади, ёки, агар шартнома имзоланган пайтдан бошлаб белгиланган муддат ўтгач, тирик бўлса, унинг ўзи шу пулларни олади. Ҳаётни суғурта қилдириш бу-ёки суғурта қилдирувчи шахс ва унинг қариндошлари учун, ёки тадбиркорлар учун маблағлар тўплаш усулидир.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish