Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Суғурта иши фанининг предмети ва объекти



Download 5,04 Mb.
bet9/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

2.Суғурта иши фанининг предмети ва объекти
Суғурта ҳақида, унинг жамиятга қандай наф келтириши ҳақида фикр-мулоҳаза юритар эканмиз, беихтиёр, халқимиз орасида тез-тез ишлатиб туриладиган бир нақл хаёлимизга келади; “Фалокат оёқ остида”. Бу нақл бизга жуда ҳам таниш ва унинг замирида чуқур бир маъно борлигини илғаб олиш қийин эмас. Ҳақиқатан, биз ёки сиз кундалик турмуш юмушлари билан банд бўлиб, бизни олдинда нималар кутаётганлигини гоҳида унутиб ҳам қўямиз. Ишончимиз комил бўладики, бизга ҳеч нарса хавф солмайди.
Баъзан, тўсатдан бахтсиз ҳодиса ёки бошқа кутилмаган фалокат рўй бериши натижасида соғлигимизга путур етса уни тиклаш учун кўп харажат ҳам қиламиз. Аввало, ҳар бир инсонни худо ўз паноҳида асрасин, деймиз. Аммо тажриба шуни кўрсатади, “кўза кунда эмас, кунида синади”. Ҳудди шундай, фалокатнинг ҳам қачон бўлишини олдиндан башорат қилиш мураккаб.
Юқорида қайд этганимиздек, олдиндан кўриб бўлмайдиган воқеа-ҳодисаларни рўй бериши натижасида кўрилган зарарни қоплаш учун инсонлар ўз ҳаётларини бахтсиз ҳодисалардан, корхона ва ташкилотлар эса табиий ҳамда бошқа хавф-хатарларни рўй бериш ҳолатларидан суғурта қилишади.
Умуман, суғуртанинг инсоният ҳаётидаги ва иқтисодиётни узлуксиз ривожланишини таъминлашдаги аҳамияти беқиёс. Буни эътиборга олиб, мамлакатимизда бозор инфратузилмасининг ушбу буғинини ривожлантиришга катта эътибор бериляпти. Бугунги кунда суғурта хизматлари бозори ўз ривожланишининг янги босқичига кўтарилди, деб айтиш учун ҳам бизда асос бор. Фақат бугина эмас. Тўғри, бизда ҳаётни суғурта қилиш, айниқса узоқ муддатли суғурта турларини ривожлантиришда баъзи муаммолар мавжуд. Бу суғурта турини амалга ошириш учун фуқароларда суғурта ташкилотларига ишонч бўлиши билан бир қаторда етарли миқдорда маблағ ҳам бўлиши зарур.
Фақат ҳаёт суғуртаси билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда эмас, балки корхона ва ташкилотларнинг мол-мулки ҳамда бошқа ихтиёрий суғурта турларини ўтказишда ҳам талай муаммолар мавжуд. Бу муаммоларни ҳал этиш суғурта ташкилотлари ва уларнинг салоҳиятли мижозлари бўлмиш кўп минг сонли аҳоли, юридик шахслар раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ. Жамиятда аҳоли ва корхона ҳамда ташкилот раҳбарларининг суғуртага бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш лозим. Бу ўз навбатида суғурта ташкилотлари томонидан фаол тушунтириш, тарғибот ишларини олиб боришни тақоза этади.
Ҳаётий тажрибадан маълумки, ҳар қандай корхона, ташкилот ёки фуқаро ўз мол-мулкини авайлаб-асрашга ҳаракат қилади. Аммо, олдиндан кўриб бўлмайдиган кўнгилсиз воқеаларнинг тасодифан содир бўлиши оқибатида бу мол-мулклар зарарларланади ёки бутунлай нобуд бўлади. Режали иқтисодиёт тизимида барча корхоналар давлат тасарруфида бўлганлиги боис бундай воқеларнинг рўй бериши натижасида етказилган зарарлар, аксарият ҳолатларда, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланган.
Суғурта фаолияти ҳамма мамлакатларда ҳам давлат назорати остидаги фаолиятлардан биридир. Бу ҳолат жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида суғуртанинг нақадар аҳамиятли эканлигини билдиради. Суғуртанинг ривожланишида давлатнинг бу соҳани амал қилишини кузатиб туришида тўғридан-тўғри қатнашишини тақозо қилиши жамият манфаатларидан келиб чиқади. Бу манфаат икки ҳолатда кўринади.
Биринчидан, суғурта зарарларини қоплаш ва инвестицион ресурсларни тўлдириш билан миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини бажаради. Иккинчидан, суғурта қилдирувчилар ўз маблағларини суғурта компанияларига ишониб топшириш билан суғурталовчиларни зарар содир бўлганда аниқ ёрдамга этиб келишларига ишонишади ва ҳимояга муҳтож бўладилар. Шунинг учун ҳар бир мамлакатда суғурта компанияларини назорат қилиш тўғрисидаги қонунчилик базаси мавжуд ва шу орқали назорат тизими пойдевори қурилади.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish