Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Европа иттифоқида суғурта турларини туркумлаш



Download 5,04 Mb.
bet37/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

Европа иттифоқида суғурта турларини туркумлаш9

Узоқ муддатли суғурта

Умумий суғурта

1.

Ҳаёт ва аннуитетлар суғуртаси

1

Бахсиз ҳодисалардан суғурта

2.

Болаларни туғилиш ва никоҳини суғуртаси

2.

Касаллик ҳодисасини суғуртаси

3.

Боғланган узоқ муддатли суғурта

3.

Автомобилларни суғурталаш

4.

Соғликни узлуксиз суғурталаш

4.

Темир йўл составини суғуртаси

5.

Тонтемлар

5

Ҳаво кемаларини суғуртаси

6.

Капиталларни қоплашни суғурталаш

6.

Денгиз кемаларини суғуртаси

7.

Нафақаларни суғуртаси

7.

Йўлдаги юкларни суғуртаси




8.

Ёнғиндан ва стихияли ҳодисалардан суғурта




10.

Мулкни зарар этказишдан суғуртаси




11.

Автотранспорт воситалари эгаларининг учинчи шахсга зарар келтириш масъулиятини суғуртаси




12.

Ҳаво кемалари эгаларининг 3ғчи шахсга зарар этказиш масъулиятини суғуртаси




13.

Кема эгаларини фуқаролик жавобгарлигини суғуртаси




14.

Умумий жавобгарликни суғуртаси

Назорат саволлари


1.Суғуртани туркумлаштириш асослари
2. Ҳаётни суғурта қилиш тармоқларини санаб ўтинг
3.Умумий суғурта тармоғи ва унинг классларини санаб ўтинг
4.Ихтиёрий ва мажбурий суғурта турлари ва уларни фарқланиш мезонлари


7-МАВЗУ: ШАХСИЙ СУҒУРТА
Режа
1.Шахсий суғуртанинг иқтисодий моҳияти ва ривожланиш тарихи
2.Шахсий суғуртанинг турлари ва амалга ошириш тартиби
3.Фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш


1.Шахсий суғуртанинг иқтисодий моҳияти ва ривожланиш тарихи
Шахсий суғурта-бахтсиз ҳодисалар ёхуд табиий ҳодисалар рўй бериши оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига шикаст етказилиши билан боғлиқ уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган суғуртанинг мустақил тармоғи бўлиб, суғуртанинг мазкур тури фуқаролар бошига кулфат тушганда уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Шу маънода, шахсий суғурта ижтимоий ҳимоянинг ҳаётий тажрибада синалган ишончли шаклидир.
Ўзбекистондаги мавжуд суғурта компаниясининг барчаси шахсий суғурта хизматларини таклиф этади. Хизматлар ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга кўрсатилади. O’zbekinvest Hayot” MCHJ, “New Life Insurance” MCHJ, ‘Alfa Life” SHXJ SB, “Agros Hayot’ MCHJ фуқаролар ҳаётини суғурталашга ихтисослашган.
Суғурта компаниялари Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ фаолият юритадилар. Солиқ кодексининг 179-моддасига мувофиқ эса, узоқ муддатли суғурта турлари бўйича фуқароларнинг суғурта товони сифатида оладиган суммаларига солиқ солинмайди. Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш суғуртанинг оммалашган тури ҳисобланади.
Барча компанияларда суғуртанинг мазкур тури бўйича тегишли таклифлар мавжуд бўлиб, суғурталанган шахс тан жароҳати олган, саломатлигига путур етган (ногирон бўлиб қолган) ёхуд вафот этган тақдирда тегишли полислар бўйича етказилган ҳаражатлар қопланади.
Суғурта ҳодисаси юз берганда компания шартномага кўра жароҳат даражасига қараб суғурта суммасидан фоиз нисбатида ҳақ тўлайди. Суғурта компаниялари мижозларга алоҳида ёндашишни афзал кўрадилар. Шу сабабли “бахтсиз ҳодисадан суғурталаш” маҳсулоти билан бирга махсус маҳсулотларни таклиф этадилар. Уларнинг аксарият қисми спортчилар, мамлакатимизда ва ундан ташқарида саёҳат қилувчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилишдан иборат.
Суғурта компаниялари “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-210-сон Қонундан келиб чиқувчи вазифаларни ҳал этишда ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар. Бир қатор компаниялар қарздорнинг ҳаётини суғурталашни таклиф этадилар. Бу қарз берувчи ўз молиявий маблағларини тўлиқ қайтариб олишини кафолатлайди. Ҳар бир компанияда бошланғич таклифлар амал қилади, якуний маҳсулот эса шартнома ва суғурта полисида баён этилади.
Суғурта ҳодисалари ва улар натижасида етказилган зарарлар бўйича компаниялар тўлайдган суғурта қопламалари суммалари албатта қайд этилади. Суғурта қиймати ҳам ушбу кўрсаткичларга боғлиқ бўлади. Табиийки, суғурта суммаси қанча катта бўлса, ҳатто арзимас жароҳат олганда ҳам тўловлар миқдори шунча кўп бўлади. 100 фоиз суғурта суммаси, одатда, оғир тан жароҳати олган ва вафот этган тақдирда тўланади. Деярли барча суғурта компанияларида содиқлик дастурлари амал қилади. Такроран шартномалар тузилганда хизматлар арзонлашади.
Тиббий суғурта. Ихтиёрий тиббий суғурта бўйича хизматларни таклиф этаётган суғурта компаниялари сони тобора ортмоқда. Суғурта полиси сотиб олинаётганда тиббий хизматларнинг аниқ ҳажми ва улар кўрсатиладиган тиббиёт муассасалари рўйхати кўрсатилади. Суғурта ҳодисаси юз берганда мижоз тиббиёт муассасасига мурожаат қилади, суғурта компанияси эса шартномада қайд этилган сумма доирасида даволаш ҳақини тўлайди. Айрим компаниялар юқумли касалликлар ва стоматология хизматлари кўрсатиш ҳолатларини суғурталашни алоҳида маҳсулотлар сифатида тақдим этадилар.
Ҳаётни суғурталаш-боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан оила тўқнаш келиши мумкин бўлган эҳтимолий молиявий қийинчиликлардан ҳимояни таъминловчи дастур. Корпоратив мижозлар учун суғурталаш дастури ходимлар ва уларнинг оилалари ижтимоий ҳимояланишини таъминловчи самарали механизмга айланиши мумкин.
Кўпгина компаниялар ҳаётни узоқ муддатли суғурталашни таклиф этадилар. Ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш-ҳаётни суғурта қилиш ҳамда сармояни мақсадга мувофиқ равишда сақлаш ва кўпайтириш имконини берувчи жамғариб бориладиган суғурта бадаллари тизими. Айрим суғурта компаниялари умр бўйи қайтариладиган рента хизматини жорий этдилар.
Ушбу таклиф ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмоқчи ва фаровонлигини оширмоқчи бўлганларга мўлжалланган. Шунингдек компаниялар бонуслар тўланадиган ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш хизматларини таклиф этмоқдалар. Булар суғурта ҳимояси билан таъминлашга йўналтирилган, пул жамғармаларини тўплаш имконини берувчи бирхиллаштирилган, узоқ муддатли дастурлардир.
Одатда, суғурта тўловлари 2 ҳолатда, яъни шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда ҳамда мижоз вафот этганда тўланади. Шахсий суғуртанинг, хусусан унинг ажралмас бўғини бўлган фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғуртасининг жорий этилиши бир неча асрлик тарихга эга. 1541 йилда Европада мавжуд бўлган денгиз ҳуқуқи қоидаларига кўра, кема эгалари шу кема капитанларини бахтсиз ҳодисалардан суғурталашлари шарт бўлган.
1699 йил Англияда шахсий суғурта билан шуғулланадиган дастлабки суғурта ташкилоти барпо этилган ва у аввало бева аёллар ҳамда етим болаларни суғуртасини амалга оширган. Бу жамиятнинг номи “Екватебл” деб аталган. 18-асрда эса Германияда суяк синиши ҳолатларидан ҳимоялаш бўйича ўзаро ёрдам уюшмалари ташкил этилган. 1849 йили Англияда темир йўлларда бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш бўйича дастлабки Railway Death Companyномли суғурта компанияси тузилди.
Шахсий суғурта бўйича суғурталанувчи сифатида ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс бўлиши мумкин. Шахсий суғурта-бу инсон ҳаётига, унинг меҳнат қобилияти ва саломатлигига таҳдид соладиган турли хавф-хатарлардан ҳимояланишнинг муҳим шаклидир. Ҳозирги пайтда шахсий суғурта суғурта фаолиятининг йирик тармоғи сифатида жаҳон амалиётида кенг қўлланилади. Ривожланган хорижий давлатларда шахсий суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта мукофотлари бошқа суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта мукофотларига нисбатан юқори салмоққа эга.
Масалан, АҚШда жами йиғилган суғурта мукофотлари ҳажмида шахсий суғуртанинг ҳиссаси 50,0 фоиздан юқоридир. Ўтган асрнинг бошларида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида Россия суғурта ташкилотларининг ваколатхоналари фаолият кўрсатган ва улар аҳолига шахсий суғурта хизматларини кўрсатишган.
1917 йилдан 1990 йилгача мамлакатимизда шахсий суғурталаш ишлари давлат суғурта органлари (ГОССТРАХ) томонидан амалга оширилган. Ана шу даврда суғурта шартлари, қоидалари ва тарифлари марказда-Москвада ишлаб чиқилар ва аксарият ҳолларда маҳаллий шарт-шароитлар ва хусусиятлар ҳисобга олинмас эди.
1991 йилда Ўзбекистоннинг ўз сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини қўлга киритиши ҳаётимизнинг барча жабҳалари қаторида суғурта соҳасини ҳам бозор муносабатлари тамойилларига мос равишда ривожланиши учун шароит яратди. Тўғри, мустақилликнинг дастлабки йилларида иқтисодиётда рўй берган кескин ўзгаришлар қисқа муддат бўлсада пулнинг қадрсизланишига, пировардида, аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетишига олиб келди.
Шубҳасиз, бу ҳолат шахсий суғуртанинг аҳоли ўртасидаги оммавийлигига путур етказди. Натижада, бу суғурта турлари бўйича суғурта шартномалари сони ва суғурта мукофотлари миқдори камайди. Масалан, 1993 йилда шахсий суғуртанинг алоҳида тури бўлган ҳаёт суғуртаси бўйича жами 1770356 дона шартнома тузилган ҳолда бу кўрсаткич 1994 йилда 406864 донага камайган.
Бундай салбий вазиятни олдини олиш ва аҳолининг шахсий суғуртага бўлган ишончини тиклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг омонотлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағларини индексация қилиш тўғрисида” 1995 йилнинг 20 декабрида ПФ № 1327-сон Фармони қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасида шахсий суғуртани амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари Фуқаролик кодексининг 921-моддасида акс эттирилган. Унга кўра, шахсий суғурта шартномаси бўйича бир тараф (суғурталовчи) бошқа тараф (суғурта қилдирувчи) тўлайдиган, шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта қилдирувчининг ўзининг ёхуд шартномада кўрсатилган бошқа фуқаро (суғурталанган шахс)нинг ҳаёти ёки соғлигига зарар етказилган, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини) бир йўла ёки вақт - вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини олади. Шунингдек, кодексда шахсий суғурта шартномаси кимнинг фойдасини кўзлаб тузилган бўлса, ўша шахс суғурта пулини олиш ҳуқуқига эга бўлади, деб кўрсатилган.
Шахсий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида қуйидагилар тўғрисида келишувга эришилиши лозим:
-суғурталанган шахс тўғрисида;
-суғурталанган шахс ҳаётида юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида;
-суғурта пули миқдори тўғрисида;
-суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида;
-шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида.
Тарафларнинг келишувига биноан шартномага бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. Агар суғурта шартномаси суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс ёки наф олувчи ҳисобланган фуқаронинг аҳволини қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга нисбатан ёмонлаштирадиган шартларни ўз ичига олса, шартноманинг ана шу шартлари ўрнига қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари қўлланилади.

Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish