ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
5232900 – ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШ
(ТАРМОҚЛАР ВА СОҲАЛАР БЎЙИЧА) ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ 3-КУРС ТАЛАБАЛАРИНИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА
ДАСТУР ВА УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Наманган -2022 й
|
Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларидан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида Низом”нинг 1.3. бандига мувофиқ 5232900 – Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши Давлат таълим стандарти асосида тузилди.
Тузувчилар: Р.Исматов “Менежмент” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди
Ш.Қорабоев “Менежмент” кафедраси катта ўқитувчи
А.Адашев “Менежмент” кафедраси катта ўқитувчи
Тақризчилар: Исмоилов Р. НамМТИ, иқтисод фанлари номзоди, доцент
Ушбу услубий кўрсатма «Менежмент» кафедраси умумий йиғилишида кўриб муҳокама қилинган ва институт илмий-услубий кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия қилинган. Кафедра йиғилишининг 2022 йил 4 январдаги № 6-сонли баённомаси
Кафедра мудири доц.Т.Дадабоев
КИРИШ
Ҳозирги кунда республика таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизими ислоҳотлар талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш, Давлат таълим стандартлари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир.
Фанлар бўйича билимлар мажмуасини ўзлаштириш, назарий ва амалий машғулотлар узвийлигида малака ҳамда кўникмаларни мукаммал шакллантиришда малакавий амалиётнинг ўрни беқиёс.
5232900 – Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича 3-курс талабаларининг малакавий амалиётини тўғри ташкил қилиш бўлажак ёш мутахассисларни реал ишлаб чиқариш шароитларига тайёрлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Ушбу дастур иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 3-курс талабалари малакавий амалиётини ташкил этишнинг асоси ҳисобланади.
5232900 – Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 3-курс талабаларининг малакавий амалиёти 6 - семестрда режалаштирилган бўлиб, умумий малакавий амалиёт даври – 8 ҳафта (48 кун) бўлади. Мазкур таълим йўналишининг намунавий ўқув режасига биноан малакавий амалиёт учун ажратилган 8 ҳафта давомида жами 240 соат, яъни ҳафтасига 30 соатдан амалиёт ташкил этилиши керак. Бунда ҳафтасига 6 кун, ҳар бир кунда 5 соатдан амалиёт машқлари, қолган 3 соатда талаба ўз мустақил фаолиятини режалаштириши талаб этилади. Талаба малакавий амалиётини ташкил этиш бўйича календар режасига мувофиқ ҳар бир мавзу ва ундаги топшириқларга ажратилган соатлар амалиёт учун институтдаги малакавий амалиёт раҳбари томонидан аниқланади ва кафедра мудири томонидан маъқулланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |