Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик педагогика институти иқтисодиёт кафедраси


I.2. Тaлaбaлaр мустaқил ишлaрининг мaзмуни вa aсосий шaкллaри



Download 487 Kb.
bet3/13
Sana23.07.2022
Hajmi487 Kb.
#843730
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ИТН мустак таълим бўйича услубий кўрсатма 2022

I.2. Тaлaбaлaр мустaқил ишлaрининг мaзмуни вa aсосий шaкллaри

« Иқтисодий таҳлил назарияси » фани бўйича талабалар мустақил ишларини ташкил этиш уларда иқтисодий билим, дунёқараш, ижтимоий фаоллик ва мустақил фикрлашни шакллантиришга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади. У ўқув режаси ва фанлар дастурларида кўзда тутилган зарур билимлар ва кўникмаларнинг талабалар томонидан оқилона, кам вақт ва куч сарфлаб ўзлаштирилишини таъминлайди.


« Иқтисодий таҳлил назарияси » фанини ўқитиш жaрaёнини тaкoмиллaштириш, тaлaбaларнинг қизиқишлaрини aнглaш, фaoлликларини вa мустaқил ишлaрини ривoжлaнтириш йўналишидa бoрaди, бундa ижoдий фикрлaш, мустaқил ўқиш, кўникмa вa лaёқaтлaри шaкллaнaди.
Талабанинг мустақил иши – муайян фандан ўқув дастурида белгиланган билим, кўникма ва малаканинг маълум бир қисмини талаба томонидан фан ўқитувчиси маслаҳати ва тавсиялари асосида аудитория ва аудиториядан ташқарида ўзлаштиришига йўналтирилган тизимли фаолиятдир.
Мустақил ишни бажаришдан асосий мақсад – «КТ Бухгалтерия хисоби ва аудит» кафедраси профессор-ўқитувчиларининг бевосита раҳбарлиги ва назорати остида талабаларни семестр давомида фанни узлуксиз ўрганишини ташкил этиш, олинган билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлаш, келгусидаги дарсларга тайёргарлик кўриш, ақлий меҳнат маданиятини, янги билимларни мустақил равишда излаб топиш ва қабул қилишни шакллантириш ҳамда ушбу тариқа институтда рақобатбардош кадрларни тайёрлашга эришишдан иборат.
Мустақил иш учун бериладиган топшириқларнинг шакли ва ҳажми, қийинчилик даражаси семестрдан –семестрга кўникмалар ҳосил бўлишига мувофиқ равишда ўзгариб, ошиб бориши лозим. Яъни, талабаларнинг топшириқларни бажаришдаги мустақиллиги даражасини аста-секин ошириб, уларнинг топшириқларни бажаришга тизимли ва ижодий ёндошишга ўрганиб бориши керак.
“Иқтисодий таҳлил назарияси” фани бўйича талабалар мустақил ишини ташкил этишда талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:

  • фаннинг айрим мавзуларини ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш, ўқув манбалари билан ишлаш;

  • семинар машғулотларига тайёргарлик кўриб бориш;

  • белгиланган мавзулар бўйича реферат тайёрлаш;

  • Президент И.А.Каримов асарларини мустақил ўрганиш ва конспектлаштириш;

  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент қарорлари ва фармонлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларни конспектлаштириш;

  • тестлар ечиш;

  • амалиётдаги мавжуд муаммонинг ечимини топиш бўйича кейслар ечиш;

  • мунозарали саволлар ва топшириқларга тайёргарлик кўриш;

  • талабаларнинг илмий жамиятлари ва тўгаракларида иштирок этиш;

  • кўргазмали воситалар тайёрлаш;

  • курс иши (лойиҳалари)ни бажариш;

  • ҳисоб-китоб ва график ишларини бажариш;

  • илмий мақола, тезислар ва маъруза матнларини тайёрлаш;

  • “талаба-ўқитувчи-кутубхона” кунида фан бўйича янги ўқув адабиётлар шарҳини ўқитувчи билан ҳамкорликда тайёрлаш;

  • ахборот ресурс марказида белгиланган мавзулар бўйича назарий, амалий ва статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва муайян тизимга солиш;

  • белгиланган мавзулар бўйича замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тақдимот материаллари тайёрлаш;

  • талабалар турар жойидаги маънавият хонаси, кутубхона, замонавий ахборот технологиялар маркази имкониятларидан фойдаланилган ҳолда мустақил ўқиш жараёнларида иштирок этиш;

  • махсус семинарлар ишларида иштирок этиш;

  • кафедралар ва факультетларнинг илмий ҳамда илмий-услубий ишларида иштирок этиш ва бошқалар.

Тaлaбaлaрнинг мустaқил иши тaълим вa тaрбиянинг шундай вaзифaлaригa бўйсундирилгaнки, бунда бутун ўқув жaрaёни тўлaлигичa тaлaбaлaр тoмoнидaн фaoл, oнгли, пуxтa вa тизимли рaвишдa фaн aсoслaрини ўзлaштириш вa улaрдa иқтисoдий дунёқaрaшни шaкллaнтириш имкoнини берaди. Бу вaзифaлaр тaълим жaрaёни вa шaxсни шaкллaнтириш қoнуниятлaрини билмaсдaн вa фойдалaнмaсдaн туриб ҳaл қилиниши мумкин эмас. Улaрнинг мaзмунигa қисқaчa тўxтaлиб ўтaмиз.

Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish