Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик педагогика институти иқтисодиёт кафедраси


I.1. Иқтисодий таҳлил назарияси фанидан мустақил ишнинг



Download 487 Kb.
bet2/13
Sana23.07.2022
Hajmi487 Kb.
#843730
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ИТН мустак таълим бўйича услубий кўрсатма 2022

I.1. Иқтисодий таҳлил назарияси фанидан мустақил ишнинг
мақсади ва вазифалари

Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, янги ташкилий структураларни қуриш ва тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар иқтисодиёт тармоқлари учун мутахассисларни шакллантиришнинг энг муҳим механизми бўлган иқтисодий таълимни ислоҳ қилиш ва модернизациялашни тақозо қилмоқда.


Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини ислоҳ қилишнинг асосини шакллантирувчи «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» қабул қилинган бўлиб, улар кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг замонавий босқичи, унинг тўлиқ амалга оширилиши ва тўпланган тажрибаларни эътиборга олган холда унга ўзгартиришлар киритилишини назарда тутади. Юқори сифатли таълим дастурлари, янги педагогик технологияларни жорий этиш муҳим стратегик вазифа хисобланади.
Таълим босқичларига замонавий педагогик технологияларни қўллашда таълим олувчининг шахсини хурмат қилиш, хар бир шахснинг эркин фикр билдиришига имконият яратиш, ижод билан шуғулланиши ва ўз-ўзини ривожлантиришга қулай ижтимоий ва психологик мухит яратиш орқали тингловчини мустақил фикрлашга ундайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиснинг 14-сессиясида сўзлаган нутқларида «Бизнинг олдимизда озод фуқоро шахсининг маънавиятини, бошқача айтганда, озод хар томонлама ривожланган, ўз хуқуқларини яхши биладиган, кучи ва қобилиятига ишониб таянадиган, атрофдаги ходисаларга ўзининг мустақил фикри ва муносабати мавжуд, ўз манфаатларини Ватан ва халқ манфаатлари билан уйғунлаштирадиган шахсни тарбиялаш вазифаси турибди» деб таъкидлаган эдилар.
Мутахассислар тайёрлаш тизимини тубдан қайта қуришда, ўқув тарбия жараёнининг ахамиятини оширишда талабаларнинг мустақил ишлари муҳим ўрин эгаллайди. Тахлиллар шуни кўрсатадики, мустақил ишлар деганда шундай уқув фаолияти тушунилиб, унда билимлар эгалланиши билан бирга, кўникмаларни шакллантириш ҳам мустақил эгалланади.
Талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
-мустақил ишларнинг илмийлиги ва унинг танқидий характери;
-мустақил равишда ўз билимларини янада ошириб боришга бўлган эхтиёжнинг шаклланиши;
-мустақил ишлар вазифаларини индивидуаллаштириш;
-мустақил ишларни ташкил этишга методик рахбарлик қилиш.
Замонавий педагогика технологияларини амалга ошириш шароитларида талабалар қуйидаги кўникма ва маҳоратларни эгаллаб олишлари зарур:
лекция, семинар ва амалий машғулотларда мустақил фаолият кўникмалари: асосий қоида ва хулосаларни қисқа, чизма шаклида ва кетма-кет ёзиб бориш, ўқув вазифалари ва масалаларини ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни топиш, билиш, тушуниш, танқидий баҳолай олиш ва етказиб бериш, ҳамда белгилар ва рамзлар ёрдамида уни реферат, ҳисобот шаклига келтира билиш; қўйилган талабларга мувофиқ ўз матнини туза олиш. Бу эса талабанинг Инсерт, Тоифали шарҳ қуриш каби таълим услуб ва воситаларини амалга оширишда фаол иштирок этишига, маълумотларни тизимлаштириш ва тизимдан чиқариш, таҳлиллаш ва қиёслашга, ўрганилаётган тушунчалар (воқеалар, ҳодисалар, мавзулар ва бошқалар) ўртасидаги алоқалар ва ўзаро алоқаларга, кластер, тоифали жадвал, концептуал ҳарита, SWOT, Т-жадвал, Венн диаграммаси, пирамида, балиқ скелетидан фойдаланган ҳолда муаммони ҳал этишни режалаштиришга тайёр эканлигидан ва асосланган ЭССЕ ва ўқув лойиҳаси бажарилиши тўғрисида ҳисобот ёза олишига далолат беради;
тақдимот кўникмалари: чиқиш вақтида, шу ҳисобда ўқув топшириғини бажарилиши натижалари бўйича, талаба ўқитувчи ва бошқа талабалар билан ўзини ишончли тута олади ва ҳар хил воситалардан фойдаланиш кўникмасини эгаллайди;
коммуникатив кўникмалар: ўқитувчи ва талабалар ўртасида ўқув муносабатларини ярата олиш хусусияти, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, диалогга қўшилиш, моҳияти бўйича савол бериш, асосланган жавобларни бериш, қоидага риоя қилган ҳолда баҳслашиш, музокаралар ва давра суҳбатларида қатнашиш кўникмасини эгаллайди;
ҳамкорликдаги ишлар кўникмалари: гуруҳ билан ҳаракат қилишга тайёр бўлиш – ўқув топшириғини бажариш бўйича қўшма фаолиятни жамоали режалаштириш, умумий масалаларни ечишда ҳамкорлик қилиш, ишбилармон шерикчилик ва ўзаро алоқада бўлиш;
муаммоли ҳолатларни таҳлил қилиш кўникмалари, ўқув вазифасини ечиш, ғояларни генерация қилиш ва қарорларни қабул қилишнинг ностандарт усулларини топиш, бу ўз навбатида талабанинг муаммоли маъруза, таҳлилда ва ўқув ҳолатларини (Кейс стади) ҳал этишда фаол иштирокини таъминлайди.
маълумотларни қидириш, йиғиш, ишлов бериш ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологиялардан фойдалана олишнинг амалий кўникмалари: мустақил иш натижаларини безаш бўйича ўқув топшириқларини бажариш (нутқлар, рефератлар, ўқув лойиҳалари ва бошқалар).
Мустақил таълимнинг асосий методи адабиётлар устида индивидуал ишлашдир. Бу метод ахборотлар оқимида энг муҳим ахборотни топиш, унга тўғри баҳо бериш, ушбу ахборотдан ўзининг касбий фаолиятида фойдаланиш малакасини шакллантиради. Қўлга киритилган ахборотлар асосида мустақил машқ қилиш методларидан фойдаланиш амалий фаолиятида зарур бўладиган сифат кўрсаткичларини таъминлайди.
Мустақил таълимнинг муҳим методларидан бири талабаларнинг ўзаро мулоқатидир. Мустақил таълимнинг пировард мақсади талабаларнинг ижодий изланишига, ўз устида ишлашга, хар томонлама тадқиқот юритишнинг моҳиятини англашга тортишдир.
Мустaқил ишнинг ўзигa xoслиги шундaки, ўқув фaoлиятининг бу қисми тaлaбaларнинг мустaқил фаоллиги ҳамда тегишли профессор-ўқитувчиларнинг назорати асосида ташкил этилиб, ўқув рeжадa семестрлар бўйича бeлгилaнгaн соатлар ҳажмига кўра aмaлгa oширилaди.



Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish