Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – технология институти


ПАХТА ТОЛАСИ ТАРКИБИДАГИ НУҚСОН ВА ЧИҚИНДИЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ



Download 12,4 Mb.
bet7/66
Sana18.07.2022
Hajmi12,4 Mb.
#818772
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66
Bog'liq
Teks.mat.4u-au-29u-20 лаборатория 2021

ПАХТА ТОЛАСИ ТАРКИБИДАГИ НУҚСОН ВА ЧИҚИНДИЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


Ишнинг мақсади:
Пахта толасида учровчи нуқсон ва чиқиндилар билан танишиб, уларни аниқлаш усулини ўрганиш
Топшириқлар:
1.Қуйидаги тушунчаларнинг таърифлари ёзилсин:
-нуқтадан олинган намуна;
-бирлаштирилган намуна;
-синов намунаси.
2.Пахта толасида учровчи нуқсон ва чиқиндиларнинг эталон кўринишлари билан танишилсин;
3.Пахта толасида учровчи нуқсон ва чиқиндилар миқдорини қўл билан аниқлашусули ёзилсин;
4.АХ-М ускунаси ёрдамида пахта толасининг нуқсонларини аниқлаш тартиби ёзилсин.
Ишни бажарилиш тартиби:
Бунда 10 грамм намуна олиниб, 1,2,3-ажратишдан ўтказилади ва олинган нуқсон турлари тарозида тортилиб, қийматлари жадвалга ёзилади.
1.Биринчи ажратиш. Олинган 10 г оғирлиқдаги намуна таркибидаги нуқсонлар: тугунчалар, мураккаб тугунчалар, пишмаган толалар қатлами, етилмаган (пуч) ва майдаланган чигитлар ва йирик хас-чўплар пинсет ёрдамида ажратилади. Ажратилган нуқсон ва чиқиндилар массаси 1 мг гача аниқлиқда бўлган тарози ёрдамида тортилади.
2.Иккинчи ажратиш. Биринчи ажратишдан қолган намунанинг 1/10 қисми олинади. Шу билан биргаликда тола таркибидаги толали чигит қобиғи ва майда ифлосликлар ажратилиб, 0,1 мг гача аниқликдаги тарозида уларнинг массаси аниқланади. Ҳисоблаш ишларини олиб боришда олинган натижалар 10 га кўпайтирилади.
3.Учинчи ажратиш. Иккинчи ажратишдан қолган тоза толанинг ярми олинади ва ундан тугунчалар ажратилади. Ҳисоблаш ишларини олиб боришда олинган натижалар 20 га кўпайтирилади.
Уччала ажратишдан олинган нуқсон ва ифлослик миқдорларини умумий йиғиндиси ҳисоблаб топилиб, O’zDst 604-2016 стандартига таққосланади ва ифлослик синфи ҳамда, ташқи кўриниши бўйича селекция нави аниқланади.
Бир хил навли, типли, сифат кўрсаткичлари бир хил бўлган ва битта ҳужжат билан расмийлаштирилган пахта мажмуига тўда деб аталади.
Тўданинг бир жойидан олинган намуна нуқтадан олинган намуна дейилади. Нуқтадан олинган намуна пахта мажмуининг камида 8 та жойидан ҳар бири камида 100-150 гр атрофида олинади.
Нуқтадан олинган намуналар бир жойга йиғлиб, бирлаштирилган намуна олинади. Бирлаштирилган намуна диагонал йўналиш бўйича, прибор учун керакли оғирлик ўлчамига келгунча (300 гр) аралаштирилиб, синов учун намуна олинади.
Пахта толасида учровчи нуқсон ва ифлосликларни толали, чиқинди ва зарарли гуруҳларга ажратилади.
I.Толали нуқсонлар:
1) Тугунчалар -чигаллашган толаларнинг кичик гуруҳи.
2) Комбинациялашган тугунчалар-бир неча тугунчалардан ташкил топган тола тўплами.
3) Пишмаган толалар қатлами - ялтироқ, мўрт, пишмаган толаларнинг зичланган тўплами.
II.Чиқинди нуқсон ва ифлосликлар:
1) Етилмаган (пуч) чигитлар - ўлик, йирик ва майда хасчўплар ноорганик моддалар.
2) Майдаланган чигитлар - чигит қобиғининг 2 мм2 дан катта бўлган толали йирик бўлаклари.
III.Жуда зарарли нуқсон ва ифлосликлар
1) Майда хас - чўплар
2) Толали чигит қобиғи - чигит қобиғининг толали кичик бўлаклари (чигит қобиғининг миқдори 2 мм2 дан кичик).





Тугунчалар

Комбинацияли тугунчалар





Пишмаган тола

Пишмаган уруғ





Толали чигит қобиғи

Майда ва йирик нуқсонлар





Хас-чўплар

Зарарли нуқсон

18-расм.Пахта толасида учровчи нуқсон ва ифлосликлар.


1-жадвал.

Нуқсонлар номи

Массаси, г
mi

Миқдори,
хi %

I-ажратиш

Ҳисобланган ҳақиқий ўлчамли намуна

10

100

1.Олинган йирик ва мураккаб тугунчалар







2.Йирик ифлосликлар







3.Пишмаган ва майдаланган чигитлар







4.Пишмаган толаларнинг ёпишган дасталари







Майда нуқсони бўлган тоза толалар







Кўринган чиқиндилар (-)







Кўринмаган чиқиндилар (+)







II-ажратиш

Иккламчи ҳақиқий ўлчамли намуна

1/10

10

1.Майда ифлосликлар







2.Толали чигит қобиғи







Тугунчали тоза тола







Кўринган чиқиндилар (-)







Кўринмаган чиқиндилар (+)







III-ажратиш

Учламчи ҳақиқий ўлчамли намуна

1/2

20

1.Тугунчалар







Тоза тола







Кўринган чиқиндилар (-)







Кўринмаган чиқиндилар (+)







Жадвалдаги олинган натижалар асосида қуйидаги ҳисоблар бажарилади:


I-ажратишдан олинган нуқсон ва ифлосликлар миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
,
бу ерда:
m1-I-ажратишдан олинган нуқсон ва чиқиндилар массаси, г;
mн-ўртача лаборатория намунасининг массаси, г.
II-ажратишдан олинган нуқсон ва ифлосликлар миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
,
бу ерда: К2-коэффициент бўлиб, унинг қиймати 10га тенг, чунки иккинчи ажратиш даврида биринчи ажратишда ишлатилган намунанинг 1/10 қисми олинган; m2 - II-ажратишдан олинган нуқсон ва чиқиндилар массаси, г;
III-ажратишдан олинган нуқсон ва ифлосликлар миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
,
бу ерда: К3-коэффициент бўлиб, унинг қиймати 20га тенг, чунки учинчи ажратиш даврида иккинчи ажратишда ишлатилган намунанинг 1/2 қисми олинган; m3 – III-ажратишдан олинган нуқсон ва чиқиндилар массаси, г;
Жами нуқсон ва ифлосликлар миқдори қуйидаги формула билан ҳисобланади:
,
Хi- барча нуқсон ва ифлосликларнинг миқдори, фоиз.








Олий

Яхши

Ўрта

Оддий

Ифлос




I-НАВ






Олий

Яхши

Ўрта

Оддий

Ифлос

II-НАВ





Яхши

Ўрта

Оддий

Ифлос

III-НАВ



Яхши

Ўрта

Оддий

Ифлос

IV-НАВ







Ўрта

Оддий

Ифлос

V-НАВ

19-расм. Пахта толасининг ифлослик миқдори ва ташқи кўриниши бўйича эталон кўринишлари.

АХ-М анализатордан ўтказиш учун массаси 100 грамм бўлган иккита ўртача намуна олинади. Ҳар бири икки тенг бўлакка ажратилади ва анализаторнинг қабул килувчи тахтасига қўйилиб, электр - юритгич ишга туширилади. Шунда тола нуқсон ва ифлосликлардан тозаланади. Олинган тоза пахтани, чиқарилган нуқсон ва ифлосликларнинг массаси тарозида тортилади.


АХ-М ажратгич пахта толасининг таркибидаги нуқсон ва ифлосликлар миқдори фоиз бирлигида қуйидаги тенглама билан аниқланади.

бу ерда - Мнуқ - ажратгич бўшлиғидан йиғиб олинган нуқсон ва чиқиндиларнинг миқдори, г; М0 - ўртача тажриба намунасининг бошланғич массаси, г; К - коэффициент бўлиб, ҳар бир ускуна учун толанинг эталон кўрсаткичи бўйича танланадии.
Олинган натижалар O’zDst 604-2016 давлат стандарти бўйича таққосланиб, пахта толасининг саноат нави ва ифлослик синфи аниқланади.
2-жадвал
Пахта толасининг синфлари бўйича кўрсаткичлари

Селекция нави

Пахта толасининг синфлари бўйича нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши меъёрлари, %да, кўпи билан

Олий

Яхши

Ўрта

Оддий

Ифлос

I

2,0

2,5

3,0

4,0

5,5

II

2,5

3,5

4,5

5,5

7,0

III

-

4,0

5,5

7,5

10,0

IV

-

6,0

8,5

10,5

14,0

V

-

-

10,5

12,5

16,0




Download 12,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish