Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – технология институти



Download 12,4 Mb.
bet15/66
Sana18.07.2022
Hajmi12,4 Mb.
#818772
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
Teks.mat.4u-au-29u-20 лаборатория 2021

13-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТ
ГАЗЛАМАЛАРНИНГ ОДДИЙ ЎРИЛИШЛАРИНИ ЎРГАНИШ


Ишнинг мақсади:
Газлама ўрилишини аниқлаш. Полотно, саржа, сатин, атлас ўрилишларнинг раппортини чизишни ўрганиш.
Топшириқлар:
1.Қуйидаги келтирилган ибораларнинг таъриф ва қоидалари ёзилсин:
-газлама ўрилиши;
-танда бўйича қопланиш;
-арқоқ бўйича қопланиш;
-раппорт;
-силжиш.
2.Полотно, саржа, сатин, атлас, репс, рогожка, кучайтирилган саржа, сатин, атлас ўрилишларининг ҳосил қилиш шртлари билан танишиб, сўнг уларни раппорти чизилсин.
Ишни бажариш тартиби:
Тўқувчилик газламалари турлича бўлиб, уларнинг ўнгидаги нақшлари, силлиқлиги, товланиши, танда ва арқоқ ипларнинг турлича жойлашишига боғлиқ бўлади.
Тўқувчилик ўрилишлари тўрт гуруҳга бўлинади:
I.Оддий ўрилиш;
II.Майда гулли ўрилиш;
III.Мураккаб ўрилиш;
IV.Йирик гулли ўрилиш.
Тўқувчилик газламаларининг ўрилишини аниқлаш вақтида бўйлама қатор танда иплари, кўндаланг қатор эса арқоқ иплари деб белгиланади.
Агарда танда иплари арқоқ ипларининг юқорисидан ўтиб матода жойлашса танда қопланиш, аксинча бўлса арқоқ қопланиш дейилади.
Газлама ўрилишининг такрорланувчи қисми раппорт дейилади.
I.Оддий ўрилиш. Оддий ўрилишлар гуруҳига полотно, саржа, атлас, сатин ўрилишлари киради.
Полотно ўрилиш. Бунда танда ва арқоқ иплари навбатма-навбат бир-бири билан алмашиб ўрилади. Газламанинг ўнгига бир гал танда ипи, бир гал арқоқ ипи чиқади.
Полотно ўрилишини ҳосил қилиш шартлари:
1.Ўрилишни ҳосил қилишда камида 2 та система (арқоқ ва танда) ип иштирок етиши керак;
2. Ҳар қайси танда ипи раппортда арқоқ ипи билан фақат бир маротаба ўрилади;
3. Ҳар доим танда бўйича раппорт (РТ) арқоқ бўйича раппорт (РА) га тенг бўлади.
4.Ҳар доим силжиш (С)=1сонст га тенг бўлади.

42-расм.Полотно ўрилиши.
Саржа ўрилиш. Саржа ўрилишли сиртида диагонал йўлли нақшлар ҳосил бўлади. Саржа газламаларнинг ўнгида, одатда, йўллар чапдан ўнгга қараб пастдан юқорига, баъзи ҳолларда еса ўнгдан чапга қараб шаклланади.
Саржа ўрилишини ҳосил қилиш шартлари:
1. Раппортда енг кам иплар сони учта бўлади (Р>3);
2. Ҳар доим силжиш бир ипга сурилади (С=±1сонст);
3. Саржа ўрилишлари каср билан белгиланиб, (2/1, 3/1, 4/1, 1/2, 1/3, 1/4) суратдаги сон танда, махраждаги сон арқоқ қопланишлар сонини билдиради.
4. Ҳар доим касрнинг сурати ёки махражи 1га тенг бўлиши керак.
Саржа ўрилишнинг раппорти танда ва арқоқ бўйича қопланишлар сонига тенг (Р=РАТ).

саржа 1/2 саржа 2/1
43-расм. Саржа тўқимасининг ўрилиши.



44-расм. 3/1 раппортли саржа тўқимасининг тузилиши.
Сатин ўрилиши. Сатин ўрилишли газламаларнинг ўнгида чўзиқ ёпилишлар мавжуд бўлиб, шу сабабли газламанинг ўнги, одатда силлиқ ва товланувчи бўлади. Сатиннинг ўнг томони сиртида арқоқ иплари кўп жойлашган бўлади.
Сатин ўрилишини ҳосил қилиш шартлари:
1.Раппортда енг кам иплар сони бешта бўлади (Р>5);
2.Ҳар доим силжиш бирдан катта бўлади (С>1);
3. Касрнинг сурати ва махражидаги сонлар бир-бирига бўлиниш керак эмас, ҳамда умумий бўлувчига эга бўлмаслиги керак.
4.Сатин ўрилишлари ҳам каср билан белгиланиб, (5/2, 5/3, 8/3, 10/7) суратдаги сон раппортни, махраждаги сон еса силжиш миқдорини билдиради. 1<С<Р-1 бўлиши керак .

Satin 7/3
Rt=Ra=7; S=3

Rt=1 Ra=6;

45-расм. 7/3 раппортли сатин тўқимасининг тузилиши.
Атлас ўрилиш. Атлас ўрилишли газламаларнинг ўнгида чўзиқ ёпилишлар мавжуд бўлиб, шу сабабли газламанинг ўнги, одатда силлиқ ва товланувчи бўлади. Атласнинг ўнг томон сиртида танда иплари кўп жойлашган бўлади. Атлас ўрилиш сатин ўрилишда ўхшайди.
Атлас ўрилишини ҳосил қилиш шартлари:
1.Раппортда енг кам иплар сони бешта бўлади (Р>5);
2.Ҳар доим силжиш бирдан катта ёки бирдан кичик бўлади (С>1);
3.Касрнинг сурати ва махражидаги сонлар бир-бирига бўлиниш керак эмас, ҳамда умумий бўлувчига эга бўлмаслиги керак.
4. Атлас ўрилишлари ҳам каср билан белгиланиб, (5/2, 5/3, 7/2, 8/3, 10/7) суратдаги сон ўрилиш раппортини, махраждаги сон еса силжиш миқдорини билдиради. 1<С<Р-1 бўлиши керак .

46-расм. 7/2 раппортли атлас тўқимасининг тузилиши.
II.Майда гулли ўрилишлар. Майда гулли ўрилишлар гуруҳи икки қисмга бўлинади: оддий ўрилишларни ўзгартириш ва мураккаблаштириш йўли билан ҳосил қилинган ҳосила ўрилишлар ва оддий ўрилишларни алмаштириш, аралаштириш йўли билан ҳосил қилинган аралаш ўрилишлар. Майда гулли ўрилишларда танда бўйича раппорт ҳар хил бўлиши мумкин.
Уларга кўндаланг ва бўйлама репс, рогожка, кучайтирилган, мураккаб ва синиқ саржа ўрилишлари киради.







Кўндаланг репс

Бўйлама репс

Рогожка







Кучайтирилган саржа

Мураккаб саржа

Синиқ саржа

47-расм. Майда гулли ўрилишлар.
III.Мураккаб ўрилишлар. Мураккаб ўрилишлар икки ёки ундан ортиқ иплар тизимидан ҳосил бўлади. Мураккаб ўрилишлар жумласига: икки юзали, икки қатламли, тукли пике, халқали ва ўрамли ўрилишлар киради.
IV.Йирик гулли ўрилиш. Йирик гулли ўрилишлар махсус тўқув дастгоҳларида ҳосил қилинади. Йирик гулли ўрилишларда ҳосил бўладиган нақшнинг ўлчамлари ва шакли турли-туман бўлиши мумкин. Турли газламалар, гиламлар, расмлар, портретлар, чойшаб ва турли нақшли дастурхонлар йирик гулли ўрилишда тўқилади.

Download 12,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish