Толаларнинг штапел диаграммаси
МШУ-1 штапел тайёрлайдиган механик ускунаси, якуний бир-томони текис қилиб штапел тайёрлаб бериш учун ишлатилади.
Механизм 1 узатмаси қисилган мослама ва қабул қилувчи 7 ва 8 қисқичлар штапел тахлаш бўлинмасига ўрнатилган. Узатиш механизми столдан ташкил топган, унга конвейр 3 ўрнатилган, конвейрнинг умумий вазифаси пахта толасининг пилигини узатишда хизмат қилади. Конвейрнинг столчага қисмланиши пуржина 4 таъминлайди ва мурват билан тартибга солади. Конвейрни 5 чўтка билан таъминлайди, штапел 6 ни силлиқлайди.
23-расм.МШУ-1 ускунасининг шакли.
1 - асос; 2 – узатиш механизми дастаги; 3 - ричаг; 4 - илгак; 5 – кичик ўчириш дастаги; 6 - кўрсаткич; 7 - рейка; 8 – қисқич ушлагич; 9 – узатувчи қисқич; 10 – сиқиб турувчи мослама; 11 – қисқич ушлагичнинг винтлари; 12 – қабул қилувчи қисқич;
13 – қисувчи мослама; 14 – лентани узатувчи механизмни қисувчи мосламаси; 15 – тукли лента; 16 – тўхтатиш тугмаси; 17 – ишга тушириш тугмаси.
24-расм.МПРШ-1 ускунасининг шакли.
1 - асос; 2 – узатиш механизми дастаги; 3 - транспортёр; 4 – пружинини таранглигини созловчи қурилма; 5 – ясси пружиналар; 6 - чўтка; 7 – духоба столча;
8– қисқич винти; 9 – қисқични ушловчи винтлар; 10 – қабул қилувчи қисқич;
11 – қисувчи мослама; 12 – фиксатор;13 – тумблер; 14 – қисувчи планка; 15 – қўзғалувчан каретка столи; 16 – транспортнёрни олд кўриниши.
МПРШ-1 - тарамни қайта тахловчи ва сараловчи механик ускуна, толани 2 мм оралиғида узунлиги бўйича гуруҳларга саралайди.
Корпусга 5 узатиш механизми 1, қисувчи мослама 2, қабул қилувчи қисқич 3 ва пилик чўзувчи механизм жойлаштирилган.
МШУ-1 ускунасида тарам тайёрлаш усули қуйидагича: қабул қилувчи қисқич қисқичли мосламага маҳкамланган бўлиб, 175-180 мг атрофдаги натижавий пилик конвейр ва пластинкали узатиш механизми орасига жойлаштирилгандир. Конвейр дастасини соатнинг ҳаракат йўналишига қарама-қарши айлантирганимизда пилта тайёрловчи планка орасига 0,5-1 мм кириши керак.
Конвейерни очиб, пилтани тўғирлаб, унинг охирини планка остига жойлаштирамиз, кейин конвейерни қўйиб юбориб, уни текис пружина ёрдамида қисамиз. Пилганинг четки қисмини текислаш учун 1 дақиқа давомида тарам тайёрланади ва ускуна тўхтагандан сўнг, қабул қилувчи қисқич қўл ёрдамида очилади ва тайёрланган тарам столдан олиб ташланади. Толанинг охири 3-5 Н куч билан қисқичлар орасига қисилади.
Тарамни маълум вазнда тайёрлаш учун МШУ-1 ускунасига вақтни белгиловчи реле уланади - ингичка толали пахта учун 4 дақиқа ўрта толали пахта учун еса - 4,5 дақиқа. Ускуна керакли 30 0,5 мг оғирликдаги штапелни ишлаб бўлгандан сўнг, ўз-ўзидан тўхтайди. Қабул қилиш қисқичи тараш билан биргаликда ускунадан олинади, қисқич ушлагич мурватни буриб бўшатиб ва ён қисқич билан траверс олинади. Шунда ускуна ишламайдиган ҳолатда бўлади, чунки унда текис пружина олиб ташланган бўлади. Ундан сўнг МШУ-1 ускунасидан олинган қисқич штапел билан биргаликда МПРШ-1 ускунасига олиб келинади.
МПРШ-1 ускунасида узунликни аниқлаш тартиби ес қуйидагича: қабул қилувчи қисқич 3 ушлагувчи мослама 2 га ўрнатилади ва штапелни саралаш учун қора тасма ўрнатилинади. МШУ-1 ускунасида тайёрланган штапел қисқич билан бирга қисқич ушлагич механизмига ўрнатилади. Узатувчи механизм рейкани ҳаракатга келтириб туради, қисувчи планкадан 0,5-1 мм гача тарамнинг учи кўрингунча, сўнгра планкани тўхтатиб, кўрсатгич рейкада толанинг максимал узунлигини кўрсатиб туради. Ускунани тўхтатиш мосламаси ўртача узунлик тола учун 16 мм, узун тола учун 20 мм белгилаб қўйилади.
Ускунанинг узатиш механизмини 1 қўшганимиздан сўнг, қабул қилувчи қисқичга 3 томонга ҳаракатлана бошлайди, натижада тарам енг узун толани бахмал тасмага тақсимлай бошлайди. Пилик чўзувчи механизми бахмал тасмага толани узатади ва алоҳида узунлик гурухдари бўйича тақсимлайди. Агар узатгич қисқичида ўрта толали пахталар учун узунлиги-16 мм дан калта бўлган толалар ва узун толали пахта учун узунлиги-20 мм дан кам бўлган толаларъ қолганда, ускуна автоматик ҳолатида тўхтайди. Қабул қилувчи қисқичнинг юқори қисми ва қисувчи тутқичи кўтарилади. Ундан сўнг ҳар бир гуруҳ толалари йиғиштирилиб, бир соат давомида климатик шароитда сақланади ва ВТ-20 тарозисида 0,01 мг гача хатолик билан оғирлиги ўлчанади ҳамда олинган натижалар жадвалга ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |