МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ
Мустақил ишларни бажариш ва топшириш бўйича ушбу услубий кўрсатмада талабалар билимларни мустақил тарзда ўрганиш ва пухта ўзлаштириш, керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усуллари ва воситаларини аниқлаш, ахборот манбаалари ва манзилларидан самарали фойдаланиш, ўқув ва илмий адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларни ҳосил қилиш, электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаш, Интернет тармоғидан мақсадли фойдаланишни ўрганиш, берилган топшириқнинг рационал ечимини белгилаш, маълумотлар базасини таҳлил этиш, топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндошиш, ишлаб чиқилган ечим, лойиҳа ёки ғояни асослаш ва мутахассислар жамоасида ҳимоя қилишга тайёрланиш бўйича маълумотларга эга бўлади.
1.Мустақил иш бажаришнинг мақсад ва вазифалари
Мустақил ишнинг асосий мақсади-профессор-ўқитувчи раҳбарлиги ва назорати остида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш ҳамда талабаларда зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш, ривожлантиришдир.
Талаба мустақил ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
-фанлардан ўз билимларини мустақил тарзда ўрганиш ва пухта ўзлаштириш;
-керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усуллари ва воситаларини аниқлаш;
-ахборот манбаалари ва манзилларидан самарали фойдаланиш;
-ўқув ва илмий адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларни ҳосил қилиш;
-электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаш;
-Интернет тармоғидан мақсадли фойдаланишни ўрганиш;
-берилган топшириқнинг рационал ечимини белгилаш;
-маълумотлар базасини таҳлил этиш;
-топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндошиш;
-мшлаб чиқилган ечим, лойиҳа ёки ғояни асослаш ва мутахассислар жамоасида ҳимоя қилишга тайёрланиш.
2.Мустақил ишининг ташкилий шакллари
Мустақил ишларни ташкил этишда ўқув режасидан келиб чиққан холда кафедра томонидан муайян фаннинг хусусиятларини, шунингдек, ҳар бир талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
- айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
- берилган мавзу бўйича рефератлар тайёрлаш;
- семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;
- лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш;
- ҳисоб-график ишларини бажариш;
- курс иши (лойиҳаси)ни бажариш;
- малакавий битирув иши ёки диплом лойиҳаси ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш;
- амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишга (кейс-стади) ҳаракат қилиш;
- макетлар, моделлар ва намуналар яратиш;
- илмий мақола, анжуманларга маъруза тезисларини тайёрлаш.
Ўқитилаётган фанларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда талабалар мустақил ишларни бажаришда бошқа шакллардан ҳам фойдаланилиш мумкин.
Ўқув фанлари бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурларда талаба мустақил ишининг шакли, мазмуни ва ҳажми ифода этилади.
Талабалар мустақил иши учун ажратилган вақт бюджетига мос равишда ҳар бир фан бўйича кафедраларда мустақил ишнинг ташкилий шакллари, топшириқ вариантлари ишлаб чиқилади ва факультет илмий-услубий кенгашида муҳокама этилиб тасдиқланади.
Мустақил ишни бажариш бўйича талабаларга фанлар бўйича зарурий услубий қўлланма, кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |