Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet54/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Болғали. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти («Дон» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси)нинг селекцион нави. Галляаральский (К21) х Краснодарский 100/1 (К-24713) навларини чатиштириб олинган дурагайдан яккалаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Маматқулов Т, Арипов Ю.А, Жумабоев П.А, Лукьянова М.В, Аманов А.А, Шеремет А.М.
1996 йилдан Республиканинг суғориладиган ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Дуварак (биологик кузги). Нутанс тур хилига мансуб. Бошоғи икки қаторли, оч сариқ, ўртача узунликда. Бошоқ қипиғи тор ва кучсиз ривожланган. Қилтиғи сариқ ўртача узунликда ва дағалликла. Дони ўртача катталикда, думалоқ-эллиптик шаклда, оч сариқ. 1000 та донининг вазни 40,0-42,8 г.
Ўртапишар, вегетация даври 190-194 кун. Ўртача ҳосилдорлик (1996-2000) синов йилларида Республика нав синаш шаҳобчаларида гектаридан 36,0-46,3 центнерни ташкил этади.
Нав ётиб қолиш, тўкилишга бардошли, Қишга чидамлилиги 5,0 балл га тенг. Навнинг озуқабоплик хусусияти яхши, оқсил миқдори 9,8-10,8 %.
Қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан кучсиз даражада 10,0-15,0 % гача зарарланади.
Гулноз. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти («Дон» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси) нинг селекцион нави.
К-22734 х К-21475 навларини чатиштириб, олинган дурагайдан яккалаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Муҳамедов Ж.М, Расулов Р.Р, Мирзаев Х.
1997 йилдан Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг суғориладиган ерларида пиво ишлаб чиқариш мақсадида Давлат реестрига киритилган.
Дуварак (биологик баҳорги). Нутанс тур хилига мансуб.
Бошоғи икки қаторли, оч сариқ, тўғноғичсимон, ўртача узунликда. Тўла пишиш даврида бошоғи эгилади. Бошоқ қипиғи тор ва унчалик ривожланмаган. Қипиғи сариқ, кам тарқоқ, тишсимон, ўртача узунликда ва дағалликда. Дони ўртача катталикда, тухумсимон, сариқ. 1000 та донининг вазни 43,0-45,0 г.
Ўртапишар, вегетация даври 185-192 кун. Самарқанд Давлат нав синаш станциясида (1996-2000) синов йиллари ўртача дон ҳосилдорлиги гектаридан 44,0 центнерни ташкил этди.
Нав ётиб қолиш ва тўкилишга бардошлилиги 5,0 балл, қишга чидамлилиги ўртача. Навнинг озуқабоплик хусусияти яхши: оқсил миқдори 10,0-11,5 %, экстрактлиги 74,0-78,0 %.
Синов йилларида қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан кучсиз даражада 10,0-15,0 % гача зарарланади.
Қаршинский. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти Қарши таянч нуқтасининг селекцион нави. Нав Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани маҳаллий арпасидан, яккалаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Костенко И.С, Рахимов Ф.Ш.
1994 йилдан Қашқадарё вилоятининг суғориладиган лалмикор ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Биологик кузги. Паллидум тур хилига мансуб. Бошоғи олти қаторли, зич эмас, сариқ рангда. Қилтиқ тишсимон. Дони йирик. 1000 та донининг вазни 50,4 г.
Нав тезпишар, вегетация даври 143 кун. Ўртача дон ҳосилдорлиги Қамаши нав синаш шаҳобчасида гектаридан (1995-1999) синов йилларида 22,3 центнерни ташкил этди.
Нав қишга чидамли, тўкилишга бардошлилиги 5,0 баллга тенг. Нав ётиб қолишга мойил, айниқса суғорилганда.
Қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан кучсиз даражада зарарланади. Навнинг озуқабоплик хусусияти яхши.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish