Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet36/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Суғориш режими. Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида кузги буғдойзорлардан юқори ҳосил олиш учун энергетик манбалар етарли. Зарафшон водийсида ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича, кузги буғдой ўсиш даврида фотосинтетик актив радиация (ФАР) ўртача 1 м2 га 1638 мЖ (мегажоул) ёки 1 гектарга 16,38 млрд кЖ ни ташкил қилади. Шундан кузги буғдой суғориладиган ерларда 0,68-2,7 % фойдаланган ва ҳар гектар экинзорда 75-220 ц қуруқ масса ёки 30-90 ц дон ҳосили шаклланган.
Кўп йиллик тажрибалар ва амалиёт Ўзбекистон шароитида юқори ҳосил олишга асосий белгиловчи омил сув эканлигини кўрсатади. Кузги буғдой сувни вегетация даврида бир текис сарфлайди. Ўсимлик куз даврида ўртача 850-900 м3/га, қиш даврида 1162-1230 м3/га, баҳорда 3834-3799 м3/га сув сарфлайди. (Н. Ҳалилов, 2005)
Ўсимликлар ўсув даврида сув сарфи суғориш режимига, экиш муддатларига, ўғитлар меъёрига ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда ўзгаради.
Кузги буғдой ўсиш даврида суғориш режимига боғлиқ ҳолда гектарига 5153-6487 м3 сарфлайди. Шундан 40-55 % суғоришлар ҳисобига тўғри келади. Қолган қисми ёғингарчиликлар ва тупроқдаги намлик ҳисобидан қондирилади. Бу кўрсаткичлар суғоришга, ўғитлашга, экиш муддатига, навларга, тупроқ шароитига қараб ўзгаради.
Ўзбекистонда кузги буғдой уруғларини оптимал муддатларда экиб, қисқа вақт давомида бир текис қийғос ундириб олиш ва доимий совуқлар тушгунча ўсимликнинг тупланиб чиқиш фазасини тўла ўтишини таъминлаш юқори ҳосил етиштиришда асосий вазифалардан биридир.
Ёзнинг иккинчи ярмида ва кузнинг биринчи ойларидаги ёғингарчиликлар тупроқ сув балансининг ўзгаришида муҳим рол ўйнайди. Атмосфера ёғингарчиликлари август, сентябр, октябр ойларида жуда камдан-кам ёғади ва уларнинг кўп қисми ҳаво ҳарорати туфайли тез буғланади.
Сентябр охири, октябрда ва ноябрнинг бошларида кузги буғдойни экиш пайтига келиб тупроқ жуда қуриб кетади ва уруғларни ўз вақтида ундириб олишнинг имкони бўлмайди. Тупроқнинг хайдалма қатлами, шунингдек, чуқур қатламларида сув миқдори кам бўлади. Ўтмишдошларга боғлиқ ҳолда тупроқдаги сув захираси ўзгаради. Бу даврда тупроқда намликнинг танқислиги юқори бўлади. Шунинг учун экиш олдидан ўтказиладиган нам тўплайдиган суғоришлар тупроқдаги бу намлик танқислигини бартараф этади. Кузги буғдойни суғориш самарадорлиги атмосфера ёғингарчиликларига ҳам боғлиқ, аммо улар миқдори ва ёғиш муддатлари доимий эмас. Шунинг учун кузги буғдойларни экишгача, нам тўплайдиган суғоришларни ўтказиш ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Экишдан олдин гектарига 1200-1500 м3 меъёрида ўтказилган нам тўплайдиган суғоришлар юқори ҳосил шаклланишини таъминлайди.
Самарқанд вилоятида ўтказилган тажрибаларда нам тўплайдиган суғоришлар гектарига 1200 м3 меъёрида ўтказилганда Интенсивная навидан 66,3 ц/га ва улар ўтказилмаганда 46,8 ц/га ҳосил олиниб, қўшимча ҳосил 18,5 ц/га бўлган. Бунда нам тўплайдиган суғоришлар ўтказилган ва ўтказилмаган майдонлар ҳам баҳорда уч марта гектарига 750 м3 меъёрда суғорилган. (Орипов, Ҳалилов 2007 й).
Нам тўплайдиган суғоришлар самарадорлиги қуруқ куз ва сернам баҳор бўлганда юқори, сернам куз ва қуруқ баҳор келганда камайиб, ўсимликнинг ўсув даврида ўтказиладиган суғоришлар роли ортади.
Нам тўплайдиган суғоришлар ўтказилганда кузги буғдой муртак илдизлари 140-158 см, бўғин илдизлари эса 50-60 см чуқурликка кириб боради, ўсимлик бақувват бўлиб ривожланади. Экиш олдидан нам тўплайдиган суғоришлар ўтказилмаса, кузда атмосфера ёғингарчиликлари бўлмаганда иккиламчи бўғин илдизлари ҳосил бўлмайди, муртак илдизлари эса 70-80 см чуқурликка кириб боради, ўсимлик заиф бўлади.
Экиш олдидан ўтказиладиган нам тўплайдиган суғоришлар ерни хайдаш олдидан ва ундан кейин ўтказилиши мумкин. Ерни хайдаш олдидан ўтказиладиган суғоришлар бегона ўтлар уруғларининг қийғос униб чиқиши ва ўсишини таъминлайди. Кейин бегона ўтлар ерни чуқур хайдаш билан йўқ қилинади. Экиш олдидан ўтказиладиган суғоришлар тупроқнинг меъёрида намланишини, ер етилиши билан хайдалганда йирик кесақлар ҳосил бўлмаслигини ҳамда тупроқнинг донадор бўлишини таъминлайди, суғориш даврини оширади, сувдан фойдаланишда тиғизликни камайтиради.
Нам тўплайдиган суғоришлар экишдан бир неча хафта олдин бошланади ва у тугатилгандан кейин ерни хайдаш ва экишни ўз вақтида ўтказиш учун етарли давр қолиши керак.
Кўплаб ўтказилган тажрибаларда, тупроқ бир метргача намланганда ҳосилдорлик тупроқ бир ярим ва икки метр чуқурликда намлангандаги билан бир хил бўлган. Сизот сувлар юза жойлашган ерларда нам тўплайдиган суғоришлар самарадорлиги камаяди.
Ўтмишдош экинлар ҳосили кеч йиғиштирилиши ва бошқа сабабларга кўра нам тўплайдиган суғоришлар ўз вақтида ўтказилмаса ҳамда кузги буғдойни суғоришлар меъёри камайтирилади. Бундай ҳолларда кузда ўсимликларнинг тупланиш фазасида гектарига 300-400м3 меъёрида суғориш ўтказилади.
Нам тўплайдиган суғоришларни ер хайдалгандан кейин ўтказиш ҳам яхши натижа беради. Кузги буғдой уруғлари экиш олдидан суғориш ўтказилмаган далага экилганда, уруғлар қуруқ, кўпинча серкесак тупроқларга экилгани учун турли чуқурликларга кўмилади.
Кузги буғдойнинг ўсиш даврида тупроқда намликни оптимал ҳолатда ушлаб туриш учун фақат нам тўплайдиган суғоришларнинг ўзи етарли эмас. Буғдойдан барқарор ва юқори хосил нам тўплайдиган суғоришлар ўсув давридаги суғоришлар билан уйғунлаштирилиб ўтказилганда олинади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish