Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet35/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Тупроққа ишлов бериш. Суғориладиган ерларда, кузги буғдой экиладиган майдонларда тупроқни ишлаш тизими минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароити, ўтмишдошлар, даланинг бегона ўтлар билан ифлосланганлиги, тупроқнинг сув-физик, кимёвий хоссалари унинг маданийлашганлик даражаси, хайдалма қатлам тузилиши ва бошқа омиллар ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилади.
Кузги дон экинлари, шу жумладан, кузги буғдой экиладиган майдонлар тупроғини ишлаш ўзига хос хусусиятларга эга. Кузги буғдой кузда турли ўтмишдошлардан кейин экилади. Шунинг учун тупроқ ёзда куз охирида, кузда хайдалади. Тупроқни ишлашда хайдалма қатламда, илдиз тизими жойлашган асосий қисмида намлик тўпланиши ва сақланиши учун қулай шароит яратилади, сув, озиқланиш, ҳаво ва иссиқлик режимлари бошқарилиши, органик моддаларнинг парчаланиши, чириш жараёни учун қулай шароит яратади. Тупроқни пухта ишлаш ўғитлар ва уруғларнинг бир текис тақсимланишини таъминлайди, илдиз тизимини хайдалма қатламида таркалишига имкон яратади, бегона ўтларни, зараркунандаларни йўқ қилади. Ўсимликларнинг турли касалликлар билан касалланишининг олдини олишга имкон беради. Кузги буғдой хайдаш чуқурлигини оширишга жуда талабчан. Ўтмишдош экин учун хайдалма қатламни чуқурлаштириш ва юқори меъёрда органик ўғитлар солиш кузги буғдой ривожланиши учун қулай шароит яратади.
Ерни хайдаш чуқурлиги тупроқ қатламининг қалинлиги, зичлиги, алмашлаб экиш далалари ҳамда уларнинг ўт босганлигига қараб табақалаштирилади.
Тупроқни ишлашда катта ҳаражатлар қилинади. Механизмларни меъёрида ишламаслиги, далада агрегатларнинг кўп юриши, тупроқни зичлашишига ва чангсимон ҳолга ўтишига, ўғитлар самарадорлигининг пасайишига ва нам тўпланишининг камайишига олиб келади. Шунинг учун механизмлар бир юришида 3-4 ишни бажариши жуда муҳим.
Аммо кам унум, қум ва шағал қатлами мавжуд ерларда ер шундай чуқурликда хайдалиши керакки, бундан қум билан шағал ер бетига ағдарилиб чиқмайдиган бўлсин. Янги ўзлаштирилган ерларда дастлабки икки йилда хайдаш чуқурлиги 20-22 см дан ошмаслиги керак. Кейинги йилларда хайдов чуқурлиги 2-3 см дан оширилиб борилади.
Кузги буғдой илдизлари асосан хайдалма қатламда жойлашади. Шунинг учун хайдалма қатлам чуқурлигини жуда ошириш кутилган натижани бермайди.
Бедадан кейин кузги буғдой жойлаштирилса, ерни асосий хайдашдан 10-12 кун олдин, бедапояни 6-7 см чуқурликда дискали бороналар ёрдамида ишланади, бошчалар қирқиб майдаланади, кейинчалик ПЯ-3-35 плуглари билан 35-40 см чуқурликда ағдариб хайдалади. Бедапояларни йилма-йил навбат билан ҳар хил чуқурликда хайдаш бир хил чуқурликда хайдалганга қараганда бегона ўтни камайтиради, беда қолдиқларининг аста-секин парчаланиши, гумус миқдорининг кўпайишини таъминлайди. Шунинг учун бедапоя иккинчи йил 25 см, учинчи йили 35-40 см чуқурликда хайдалади.
Кузги буғдойдан юқори ҳосил олишнинг муҳим шартларидан бири, ўтмишдош экинларни юқори агротехника шароитида ўстириш ва ҳосилни ўз вақтида йиғиб олишдир. Ҳосилни йиғиштириш билан ерни хайдаш ўртасидаги давр узоқ бўлмаслиги керак. Бу давр чўзилса тупроқ кучли қуриши мумкин. Шунинг учун ҳосил йиғиштирилиши билан ер дарҳол хайдалиши керак. Бунда ер хайдаш билан бараналаш ўтказилганда тупроқда намлик яхши сақланади, кесак ҳосил бўлмайди.
Ўзбекистон шароитида ўтмишдош экин ҳосили йиғиштирилгандан кейин дарҳол ер хайдалмаса, тупроқ қуриб кетади ва хайдалганда йирик кесақлар ҳосил бўлади.
Бундай майдонлар экишга 10-15 кун қолганда жуяклар ёрдамида суғорилиши, экишга тайёрлашда у майда кесакчали, экиш учун яроқли ҳолда бўлиши зарур. Бунда дала текис, тупроқ зичлиги оптимал, тупроқда диаметри 1-5 см бўлган кесакчалар 80 % дан кам бўлмаслиги ва 10 см дан йирик кесакчаларнинг бўлишига йўл қўймаслик муҳимдир. Тупроқнинг бундай ҳолда бўлиши тупроқ билан уруғларнинг зич тегиб туриши ва майсаларнинг қийғос унишини таъминлайди.
Ер хайдалганда тупроқда етарли нам бўлганда плугдан кейин агрегатга борона ва молани қўшиш, тупроқни бир текис майда донадор ҳолга келтиради, юмшоқ каватли тупроқ ҳосил қилади. Аммо тупроқнинг бороналаниб, молалангандан кейинги ҳолати, кўпинча экишни ўтказиш учун талабга жавоб бермайди. Бундай ҳолдаги тупроқларда кесак кўп бўлади, ғоваклиги катта бўлади, намлик тез йуқолади. Шунинг учун ер хайдалгандан кейин культиватор ёки чизел борона ва мола билан бир икки ишланади. Натижада кесақлар майдаланиб, тупроқ зичлашиб, текисланади ва экишга тайёр бўлади.
Кузги буғдой экилгунча далада бегона ўтлар пайдо бўлса 2-3 культивация билан бороналаш ўтказилади. Биринчи культивация (экиш олдидан ўтказиладиган) уруғ экиладиган чуқурликда ўтказилади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish