Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet21/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Озиқа моддаларга талаби. Кузги буғдой бошқа дон экинларига нисбатан тупроқдаги озиқа моддаларнинг ўзлаштириладиган шаклда бўлишига талабчан. Дала шароитида кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши жадаллигининг паст бўлиши, тупроқ асосий озиқа элементлари, азот, фосфор, калийнинг етарли бўлмаслиги сабабли юзага келади. Айрим типдаги тупроқларда меъёрида ўсишнинг бўзилишига бошқа озиқа элементлари, шу жумладан микроэлементларнинг етишмаслиги сабаб бўлади. Кузги буғдой азотга талабчан.
Азот. Кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосили шаклланишида азот катта аҳамиятга эга. Азот оддий ва мураккаб оқсиллар, аминокислоталар, нуклеин кислоталар, хлорофилл, алкалоидлар, айрим витаминлар, ферментлар ва хужайрадаги айрим органик бирикмалар таркибига киради. Озиқланиш муҳитида азотнинг етишмаслиги, шунингдек, ортиқчаси ҳам ўсимлик айрим органларининг ўсишига салбий таъсир кўрсатади ва ҳосилнинг камайишига олиб келади.
Азот етишмаса ўсиш секинлашади, барглар оч-яшил тусга киради ва айрим ҳолларда ўсимлик нобуд бўлади. Бу ҳолни эрта баҳорда намлиги ошиб кетган пасткам жойларда кузатиш мумкин.
Азотнинг етишмаслиги маҳсулдор тупланишга, бошоқдаги дон сонининг ва бошоқнинг йириклигига, 1000 дона дон массасига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, ўсиш даврининг иккинчи ярмида азотнинг етишмаслиги донда оқсилнинг тўпланишини секинлаштиради, нон ёпиш сифатини ёмонлаштиради.
Ортиқча азотли озиқланиш, бақувват ўсув массасини шаклланишига ва илдиз тизими билан ер усти массаси нисбати бўзилишига, ўсиш даврининг узайишига, ётиб колишга ҳамда ўсимликнинг замбуруғ касалликларига чидамлилигининг пасайишига сабаб бўлади. Бошқа озиқа элментлари билан таъминланмаганлиги азотли озиқланиш ҳосилнинг камайишига, доннинг экинбоплик, нон ёпиш сифатларининг ёмонлашишига олиб келади.
Кузги буғдой азотни тупроқда аммоний ва нитрат шаклларида ўзлаштиради. Тупроқ эритмаси нейтрал муҳитга эга бўлганда аммоний тузлари, кислотали бўлганда нитрат тузлари яхши ўзлаштирилади.
Баҳорнинг бошланишида ўсимлик етарли миқдорда азотни ўзлаштирмаса, бошоқчаларда фақат биринчи гуллар ривожланади. Кейинги даврларда азотли озиқланишини кучайтириш бошоқчаларда ривожланган гуллар сонини оширишга ёрдамлашмайди. Шунинг учун кузги буғдой ўстиришда, асосий ўғитлар билан биргаликда эрта баҳорда азотли ўғитлар билан озиқлантиришлар ўтказиш, маҳсулдор бошоқларни шакллантиради. Кузги буғдой ўсув даврида гектаридан 50-60 ц дон шакллантириши учун тупроқдан 180-220 кг азот ўзлаштиради.
Фосфор. Кузги буғдой хаётида фосфор ҳам катта аҳамиятга эга. У кўп органик бирикмаларнинг таркибига киради. Бу органик бирикмалар ўсишга кўпайишда, синтезда, ирсиятнинг берилишида муҳим вазифани бажаради. Ўсимликда жуда кўп физиологик биокимёвий жараёнларнинг меъёрида ўтиши, ётиб колишга, совуққа, қурғоқчиликка чидамлилик, ўсув даврининг давомийлиги фосфор билан таъминланганлигига боғлиқ.
Кузги буғдой ривожланишининг бошланишида фосфор етишмаса, кейин ривожланиш даврларида ўсимлик фосфор билан яхши таъминланганда ҳам юқори ҳосил шаклланмайди.
Ўсимликни фосфорга бўлган энг талабчан (критик) даври ривожланишининг дастлабки даврларига тўғри келади. Энг кўп миқдорда фосфор найчалашнинг бошланишидан гуллашгача талаб қилинади. Доннинг пишишига келиб ўсимликдаги фосфор миқдори доннинг мум пишиш фазасига нисбатан камайиши мумкин. Бу фосфорни поя ва барглардан илдиз тизимга ўтиши натижасида юзага келади.
Ўсимликда фосфор етишмаслиги баргларда қизил-сиёҳ ранг доғларнинг ҳосил бўлиши билан аниқланади. Озиқланиш муҳитида фосфор бўлмаса ўсимликнинг ҳалок бўлиши кузатилади.
Кузги буғдой азотга нисбатан фосфорни кам талаб қилади. Гектаридан 50-60 ц дон олиш учун ўсимлик тупроқдан 65-80 кг фосфор (Р2О5) ўзлаштиради.
Калий. Кузги буғдой хаётида калийнинг вазифаси хилма-хил. У фотосинтезни меъёрида ўтишига, ёғларнинг тўпланишига, ўсимликларда углеводларнинг кучиб юришига, ўсимликнинг ётиб колишга, шунингдек, совуққа ва қурғоқчиликка чидамлилигини ошишига ёрдамлашади.
Озиқланиш муҳитида калий етишмаганда оқсиллар ва углеводларнинг тўпланиш жадаллиги камаяди, доннинг технологик сифатлари пасаяди. Ўсимликда калий етишмаслигининг белгиси барглар четининг қўнғир тусга кириши ва зангсимон доғларнинг пайдо бўлишидир.
Кузги буғдой калийни тупроқдан униб чиқишидан гуллаш фазасигача ўзлаштиради. Калийнинг ўсимлик томонидан энг жадал ўзлаштирилиши найчалаш бошоқлаш даврига тўғри келади. Кузги буғдой гектаридан 50-60 ц дон ҳосили шакллантириши учун тупроқдан 115-140 кг калий ўзлаштиради.
Озиқланиш муҳитида гуллашдан кейин калийнинг бўлмаслиги ҳосилдорликка ва дон сифатига таъсир килмайди. Ўсимлик найчалаш фазасида, калий етишмаслиги дон ҳосилининг камайишига олиб келади.
Кузги буғдой навлари. Ўзбекистонда кузда экиладиган юмшоқ буғдойни биологик кузги, баҳорги, дуварак навлари суғориладиган ва лалмикор ерларда кенг тарқалган. Кузда қаттиқ буғдойнинг дуварак ва баҳорги навлари экилади. Қуйида кузги, баҳорги, дуварак юмшоқ ва қаттиқ буғдойларнинг суғориладиган ва лалмикорликда экиш учун давлат реестрига киритилган ва кенг тарқалган қимматли навлари келтирилган.
Кузги юмшоқ буғдой: Андижон-2, Андижон-4, Балтазар, Бобур, Бўзсув 1, Ғайрат, Гвадалупе, ГК-Катта, Грекум 439, Дельта, Дўстлик, Зумрад, Интенсивная, Крановодопадская 210, Кўкбулак, Купава, Красота, Княжна, Крошка, Маданият, Маржон, Марс-1, МВ-16, Оқ-буғдой, Половчанка, Санзар-4, Санзар-6, Селянка Одесская, Селянка, Старшина, Суассон, Тезпишар, Тўрақўрғон, Трибор, Узбекистан, Унумли-буғдой, Уманка, Чиллаки, Ҳосилдор, Эхо, Югтина, Янбаш.
Кузги каттиқ буғдой навлари: Александровка, Истиқлол, Карлик 85, Леукурум 3, Леукурум 21, Марварид, Макуз 3,
Баҳорги юмшоқ буғдой: Гиза 163, Садс 1, Сурхак 5688.
Бахоги қаттиқ буғдой: Неодур, Тетрадур.
Қуйида буғдойнинг районлаштирилган навларининг тавсифи келтирилган.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish