1.2.
Миллий хавфсизлик ва унинг таркиби
Миллий хавфсизлик манфаатларни химоялашнинг умумий шакли
хисобланади. Шунингдек, у мамлакат миллий манфаат эхтиёжларининг
намоён булиш шакли ҳамдир. Бошкача айтганда, манфаат эхтиёжларини
кондириш ва моддий, маънавий, умуминсоний кадриятлардан бахраманд
булиш ва фаровонликка интилиш туғрисидаги тасаввурларнинг жамини
ифодалайди.
Миллий хавфсизлик фукаролар, яъни шахс, жамият ва давлат
манфаатларини химоя килишга йуналтирилган булади. Шахс, фукаро
манфаатлари ўз ичига уларнинг конституқион хукук ва эркинликлари, яшаш
хавфсизлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш,
жисмоний, маънавий, интеллектуал ривожланишини олади.
Ушбу манфаатлар бир-бирлари билан ўзаро богланган булиб, улар
жамият аъзоларининг мустакиллигини таъминлаш, халк фаровонлиги ва
турмуш даражасини ошириш, унинг маданияти маънавий кадриятларини
сақлашга булган интилишларини ифодалайди. Шу боисдан хар кандай
мамлакат манфаатлари учта мухим мақсадга йуналтирилган булади: 1) халк
фаровонлигини ошириш; 2) мамлакат хаёт фаолияти ва худудини химоя
килиш ҳамда обод этиш; 3) миллий маданиятни ривожлантириш
1
.
Мамлакатнинг миллий хавфсизлиги унинг миллий манфаатини турли
сиёсий, харбий, иқтисодий, экологик, гоявий, информақион ва бошка омиллар
ҳамда тахдидлардан химоя килишга йуналтирилган булади. Шу боисдан
миллий хавфсизлик таркиби мураккаб тўзилишга эга булиб, сиёсий, харбий-
мудофаа, гоявий, иқтисодий, экологик, информақион хавфсизликларни ўз
ичига олади.
Шуни таъкидлаш жоизки, “миллий хавфсизлик” тушунчаси куп қиррали
ва хилма- хил шаклларда намоён булади. Аммо шунга карамай, у қўйидаги
хусусиятларга эга:
Биринчидан, миллий хавфсизлик аник тарихий мазмунга эга, яъни
жамиятга қайси сохаларда ва кандай даражада тахдидларнинг вужудга
келаётганлигини аниклашга қаратилган аник холатлардаги аник тахлилларни
талаб килади.
Иккинчидан, миллий хавфсизлик бир-бирига зид улчамлар, жамиятга
хавф солувчи тахдидлар ва уларни бартараф этадиган ижтимоий-иқтисодий
параметрлар ҳамда курсаткичлар билан ифодаланади.
Учинчидан, миллий хавфсизлик муаммосининг аҳамияти ва кескинлиги
жахон ҳамжамияти ҳамда айрим мамлакат, худуд тараккиётининг бурилиш
даврларида гоятда ошади.
Туртинчидан, миллий хавфсизлик томойиллари ва параметрлари,
курсаткичлари ўзгарувчан ҳамда турли мамлакатларда ўзига хос хусусиятга
эга булади. Аммо шунга карамасдан, хар бир мамлакатнинг миллий
хавфсизлиги инсониятнинг ижтимоий ва иқтисодий тараккиётининг умумий
тенденқиялари билан богликдир. Шунингдек, умумбашарий, иқтисодий,
сиёсий ва ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўзгаришлар миллий
хавфсизликка таъсир утказиб туради.
Бешинчидан, миллий хавфсизликка миллий давлат манфаатлари ва
миллий гоя, миллий мафкура ҳам ўз таъсирини курсатади.
Олтинчидан, миллий хавфсизликни таъминлашда иқтисодий хавфсизлик
мухим урин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |