Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик-технология институти


 Саноат корхоналари ракобатбардошлигини бахолаш усулларини



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/40
Sana13.06.2022
Hajmi1,11 Mb.
#662748
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
canoat korxonalari ortasidagi raqobatni rivozhlantirish va raqobat muhitini yaxshilash jonalishlari

3.2. Саноат корхоналари ракобатбардошлигини бахолаш усулларини 
такомиллаштириш
Корхона рақобатбардошлигини бахолаш учун аввало унинг ҳолатини 
таҳлил этмоқ зарурдир. Таҳлилни тизимли ѐндошиш билан ўтказилганда таҳлил 
сифати юқори бўлади, шунда таҳлилни тизимли деб атаса бўлади. 
Корхонани тизимли таҳлил қилишдан мақсад ишлаб чикарилаѐтган 
товарлар ракобатбардошлигини, фирма фаолият кўрсатишининг самарадорлиги 
ва барқарорлигини оширишнинг стратегик ва тактик омилларини белгилашдир. 
Ташкилот ҳолатининг тизимли таҳлилини ўтказиш босқичларини 
стратегик менеджмент тизими таркибига мослаштириш мақсадга мувофиқдир: 
1. Қўлланилаѐтган илмий ѐндошиш ва бошқариш усулларининг сони ва 
даражаси нуқтаи назаридан қараганда стратегик менежмент тизимига илмий 
кўмаклашиш сифатининг таҳлили; 


65 
2. Ташкилот стратегияси сифатининг таҳлили, унинг ички кучли ва 
кучсиз томонларидан келиб чиқиб мақсадларни, ташқи хавф ва имкониятларни 
аниқлаш; 
3. Ташкилот асосий рақобатчилари фаолият олиб бориши барқарорлиги, 
самарадорлиги ва рақобатбардошлилиги, рақобатчиларнинг ички кучли ва 
кучсиз томонлари, ташқи хавф ва имкониятлари таҳлили; 
4. Тармокдаги ракобат конунининг амал килиш механизмининг, 
антимонопол қонунчилигининг, тармокдаги рақобатнинг тузилиши ва кучининг 
таҳлили; 
5. Ташкилотчи ижобий ва салбий таъсир этувчи мамлакат микромуҳити 
ва мазкур регион инфратузилмаси омиллари таҳлили; 
6. Рақобат қонунининг тизимга киришда амал қилиш механизми, 
ташкилот таъминотчилари ўртасидаги рақобат кучининг ва антимоноиол 
қонунчиликнинг таҳлили; 
7. Таъминловчи тизим остида, яъни ташкилотнинг ҳуқукий, услубий, 
ресурс ва информацион таъминланишида рақобатчиларига нисбатан 
ташкилотнинг ички кучли ва кучсиз томонлари, ташқи хавф ва имкониятлари 
таҳлили; 
8. Ташкилотнинг техник-ташкилий ва ижтимоий ривожланишидаги 
хавф-хатар ва имкониятлари, кучли ва кучснз томонлари тахлили; 
9. Стратегик менеджмент тизимининг товарлар ресурс сиғими ва 
сифати кўрсаткичларини, уларнинг сервиси, бозор инфратузилмасини, 
фаолиятнинг шу йўналишлари самарадорлиги ва уларни яхшилаш чора-
тадбирларини таҳлилини ташкил этиш тизимини шакллантириш кисмидаги 
бошкарилувчи гизимосги сифатининг таҳлили; 
10. Стратегик менежмент тизимининг стратегик ва тактик бошқарув 
қарорлари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича персонални бошқариш 
бобидаги бошқарувчи тизимости сифатининг таҳлили; 
11. Стратегик маркетинг, инновациои ва ишлаб чиқариш мепсжмснти, 
тактик маркетинг алоқаларининг таркиби, мазмуни ва сифатининг таҳлили, 
уларнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш; 
12. Ишлаб чиқарилувчи товарларнинг рақобатбардошлиги, янгиликлар 
ва бажарилаѐтган хизматлар, нарсалар ва технологиялар, ташкилотнинг 
тўлиқлиги таҳлили; 
13. Ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлили; 
14. Ташкилот фаолият кўрсатишнинг барқарорлиги таҳлили; 
15. Уларга асосланиб ташкилот стратегиясини ишлаб чиқиш учун 
товарлар рақобатбардошлилигини оширишнинг стратегик ва тактик омилларии, 
ташкилот фаолият кўрсатишининг барқарорлиги ва самарадорлигини белгилаш. 
Ҳозиги даврда корхона ракобатбардошлилигини баҳолашнинг умумий 
қабул қилинган услубияти йўқ. Умуман, назарий жиҳатдан Узбекистон 
иқтисодиѐти шароитларида турли объектларнинг рақобатбардошлилигини 
ошириш муаммоси ҳозирги пайтда ҳал этилмаяпти. Аввалдан айтиб 
кўймоқчимизки, рақобатбардошликни баҳолашга ѐндошувлар стратегик ва 


66 
тактик маркетинг босқичлари учун ягона ҳамда бир хилда бўла олмайди. 
Товарлар хаѐтий босқичларининг асосий бўлган стратегик маркетинг босқичида 
узок муддатга мўжалланган рақобатбардошлилик меъѐрлари ннпаб чикилали-
тактик маркетинг босқичида эса рақобатбардошлиликнинг стратегик 
меъѐрларини ишлаб чиқарувчиларда яратилиши ва бозорда сотилиши, 
шунингдек ушбу меъѐрларни тўғрилаш ишлари амалга оширилади. Шунинг 
учун маркетинг босқичида биринчи галда динамик ѐндошувга, ҳозирда бўлажак 
ҳолатларни ўтмиш асосида нрогнозлашга рағбат берилиши керак. 
Саноати ривожланган мамлакатларда фирма ва компания^шри 
ракобатбардошлигини бахолашнинг турли усуллари амал қилмоқда. Бу усулар 
баѐн тарзида бўлмай, аник иқтисодий, миқдорий характерга эгадир. 
Ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг рақобатбардошлилигини бахолаш 
усулллари ва ѐндошишларнинг камчиликларини биз қуйидагиларда кўрамиз ; 
Ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рақобатбардошлилигини бахолашнинг 
жаҳон амалиѐтида қўлланиладиган ва синовдан ўтган усул ва ѐндошувлар, 
қўлланиладиган ва уларга таъсир этадиган бошқаришга бўлган илмий, 
ѐндошувларни аввал тизимли, комплекс, қайта ишлаб чиқариш, норматив ва 
бошқа ѐндошувларни акс эттирмайди. Ракобатбардошлиликни бахо^ш^ига 
бўлган ҳар бир ѐндошиш бир хил турдаги корхоналарнинг барчаси учун эмас 
балки битта-иккита корхона учунгина ишлаб чиқилган. 
Бахолашга бўлган ѐндошишнинг биттаси ишлаб чиқариш омилларидан 
фойдаланишдаги 
захираларни, 
бошқаси 
аниқ 
мамлакатдаги 
ишлаб 
чиқаришнинг омиллари баҳосини, учинчиси эса салоҳиятдан фойдаланиш 
самарадорлигини ҳисобга олади. Тўртинчиси - ишлаб чиқариш ва сотиш 
фаолияти самарадорлиги. Бешинчиси-товарлар сифатини ошириш борасидаги 
харакатлар ва бошқалар. Худди барча санаб ўтилган томонларни бир вақтда, 
тизимли, комплекс равишда таҳлил қилиш керак эмасдек. 
Саноати ривожланган мамлакатларда Узбекистонга қараганда анча осон 
деб ўйлаймиз, чунки: 
а) Улар осонгина бошқа мамлакатларнинг (аввало Россиянинг) илмий 
ишлаб чиқариш ва ресурс потенциалидан фойдаланишлари мумкин; 
б) Мазкур соҳада монополист бўлиш мақсадида махфий патентлар ва 
ноу-хауларни ўзларида ушлаб туришлари мумкин; 
в) Уларда сифатсиз товарлар учун йўл дарҳол беркилиб колалиган 
(АҚШда йилига 25 фоизгача кичик фирмалар тугатилади) бозор механизмлари 
(аввало қонунчилик асоси, инфратузилма) яхши йўлга қўйилган; 
г) Стратегик маркетинг ва менежментдан ташқари саноати ривожланган 
мамлакатлар олий ўқув юртларида истиқболни белгилаш усуллари, 
операциялаш, математик статистика ва бошқалар таҳлил этилади. Узбекистонда 
эса охирги 10 йилда бошқариш қарорлари сифатини ошириш муаммоларига 
эътибор анча сусайиб кетди. 
Ташкилот рақобатбардошлилиги (К
ташк
)ни статикада ва динамикада 
аниқласа бўлади. Статикада уни товарлар ва улар сотилалиган бозорлар 
салмоғлилигини ҳисобга олиб аниқланади : 


67 
1
*
1
.
j
n
i
j
j
т ашк
k
b
a
K
Бу ерда: а
1
- ташкилот, 1 - товарнинг таҳлил этилаѐтган даврдаги 
савдолари ҳажмидаги солиштирма огирлиги (салмоғи), (1 - бирликнинг 
улушлари билан аниқланади – i=1,2,…,n),
n
i
i
a
1
1
b
j
— ташкилотнинг товари чиқарилган бозорнинг аҳамиятлилиги 
кўрсаткичи. Саноати ривожланган (АҚШ, Япония, Евроиттифоқи 
мамлакатлари, Канада ва б.) мамлакатлар учун бозор аҳамиятлилиги 1,0 га тенг 
олишни тавсия қиламиз, бошқа мамлакатлар учун - 0,7; ички бозор учун - 0,5;
k

- j - бозордаги 1- товарнинг рақобатбардошлиги.
Ташкилот
i
- товарнинг савдолар ҳажмидаги солиштирма оғирлиги 
қуйидаги формула оркали аниқланади: 
A
i
= V

/ V 
бунда V
i
- таҳлил этилаѐтган даврдаги ; - товарнинг савдолари ҳажми, 
млн. пул бирлиги; 
V - ҳудди ўша давр учун ташкилот савдоларининг умумий ҳажми, млн. 
пул бирлиги. 
Ғарб фирмалари иқтисодиѐт ва менеджмент соҳасидаги ўз ноу-
хауларини рақобатчилардан яширишдан манс})аатдор. Бизнинг фикримизча, 
иқтисодиѐт мутахассисликлари ва йўналишлари бўйича энг яхши мазкур 
мамлакатда тан олинган таржима қилинган ўқув ва илмий адабиѐтларга барча 
республика, вилоят, шаҳар, олий ўқув юртлари кутубхоналари эга бўлиши 
керак. 
Бизнинг иқтисодчи менеджер, мутахассис ўкитувчи, стедентларимиз 
жаҳон назария ва амалиѐти дурдоналаридан эркин ҳода фойдалана олиш 
имкониятларига эга бўлишлари керак. 
Корхона рақобатбардошлилилигини бахолаш услубияти бўйича бизнинг 
таклифларимиз қуйидагилардан иборат: 
Рақобатбардошлилик 
даражасини 
аник 
бахолардаги 
конкрет 
товарларнинг рақобатбардошлилик кўрсаткичлари бўйича олинган ўртача 
катталик деб ҳисоблаш; 
Корхона фаолиятининг самарадорлиги таҳлилини ҳар бир товарнинг ҳар 
бир бозордаги рақобатбародошлилиги ва самарадорлигидан келиб чиқиб 
алоҳида ўтказиш; 
Корхона фаолият юритишининг барқарорлик кўрсаткичини алоҳида 
ҳисоблаш мақсадга мувофиқ. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish