Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Режа: 1.Электр токининг инсон организмига таъсири



Download 1,49 Mb.
bet55/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

Режа:
1.Электр токининг инсон организмига таъсири
2.Электр токидан зарарланишларнинг юзага келишига сабабчи омиллар
3. Инсонларнинг электрдан жароҳатланишига сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш меҳнат шароитини текшириш
4. Электр токидан жароҳатланишнинг инсоннинг шахсий хусусиятига боғлиқлиги.


1.Электр токининг инсон организмига таъсири
Электр токи инсон организми учун катта хавф бўлиб ҳисобланади. Инсон организми орқали электр токи ўтганда, электрдан жароҳатланиш келиб чиқади: мускуллар қисқаради; кўз қорачиғи кенгаяди; мия фаолияти бузилади; тана қизийди; тери куйиши мумкин; организмада биологик ўзгаришлар кузатилади; организмда қутбланиш кузатилади ва ҳоказо.
Дастлаб барча мускуллар қисқариши, ток уриши, электр токидан куйиш, турли хил кўринишдаги доғ(белги)лар ҳосил бўлиши кузатилади. Электр токининг таъсирида оғир жароҳатлар юзага келиши, инсон ҳаттоки ўлиши мумкин.
Электр токининг уриши натижасида инсон ҳушсизланиб, бунинг натижасида қон айланиш тизими ишдан чиқиб, фибрилляция ёки юрак фаолияти издан чиқиши мумкин. Фибрилляция деб юрак мускулларининг алоҳида толалари(фибриллари)нинг хаотик(тартибсиз) ҳолда ишлаши, яъни юрак турлича қисқариб-кенгайиши тушунилади. Ташқи фибрилляция кузатилганда инсоннинг юрак уришидаги пулс деярли сезилмайди. Бу ҳолатда инсон организми узоқ вақт давомида меъёрида ишлай олмайди, ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмаса, инсонда клиник ўлим кузатилиши мумкин. Клиник ўлим 5-6 минут давом этиши мумкин. Шу даврда жароҳатланган шахсга тўғри биринчи ёрдам кўрсатилмаса клиник ўлим биологик ўлимга ўтади.
Электр токидан куйиш электр токида ишлаб турган қурилма, дастгоҳларни қоидага хилоф ҳолда узилганда, яъни симлар тўла изолясия қилинмаган ҳолда, электр ёй ҳосил бўлганда, юқори кучланиш билан ишлаётган электр қурилмалари очиқ симларига ҳамда қисқа туташувга яқин турилганда ва шу кабиларда ҳосил бўлади. Куйиш тўғридан-тўғри ток ўтказувчи қисмлар билан контактда бўлинганда ҳам юзага келиши мумкин. Электр токидан куйиш оғир кўринишдаги куйиш касалликларини келтириб чиқариши мумкин ва буни даволаш жуда ҳам қийин кечади. Айниқса тери тўқималарининг ички қатламларигача куйганда бу ҳолат яққол намоён бўлади. Электр токи таъсиридан танада ҳосил бўладиган белгилари инсон организмига токнинг кириш ва чиқиш жойларида кузатилади. Бу кулранг парда билан қопланган сариқ рангли кўринишда бўлиб, тананинг шу қисмидаги тери ҳужайралари ўлган ҳолатда бўлади.
Электрожароҳатланиш инсон организмидан ўтаётган ток кучига, ток частотасига, организмнинг физиологик ҳолатига, ток таъсирининг давомийлик вақтига, организмдаги ва ишлаб чиқариш шароитидаги ток йўлига боғлиқ бўлади. Организм учун энг хавфлиси 50 – 500 Гс частотали электр токи ҳисобланади.
Агар инсон танаси қуруқ, тоза ва жароҳатланмаган ҳолатда бўлса, 10 В кучланиш таъсирида унинг қаршилиги 100 000 Ом га тенг бўлади. Терида бирор жароҳатланиш бўлса, тананинг қаршилиги бирданига камаяди (1000 Ом гача). Бундан кўринадики инсон танасининг қаршилиги чизиқли ҳолатда узгарувчан ҳисобланмайди. Чунки кучланишни
1000 Ом
деб қабул қилинган.
Инсон танасидан ўтаётган ток катталигини Ом қонуни бўйича шартли равишда қуйидагича аниқланади:
,
бу эрда - занжиминг икки нуқтасидаги кучланиш бўлиб, бу ерда инсон тегиб турган нуқталар ҳисобга олинади, В.
Инсон организмига таъсир этишини билган ҳолда, барча ўқув лабораторияларида тажриба мақсадларида 12 – 42 В кучланишли электр токлари ишлатилади. Лекин шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, биринчидан, бундай кучланишдаги ток ҳам инсоннинг кафтлари, буғинлари, бўйин ва елкаларининг юмшоқ пардали қисмларига таъсир этиши, ёки танага узоқ муддат таъсир этиши натижасида ҳалок қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам лабораторияда ўтказиладиган ҳар кандай электр билан боғлиқ бўлган тажрибалар ўқитувчи ёки лаборатория раҳбари назорати остида ўтказилади.



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish