Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


-мавзу. МАВЗУ. ИШ ЖОЙЛАРИНИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ БЎЙИЧА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ



Download 1,49 Mb.
bet10/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

27-мавзу. МАВЗУ. ИШ ЖОЙЛАРИНИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ БЎЙИЧА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ.
Режа:
1.Ишлаб чиқаришда меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш бўйича ҳужжатлар талаблари.
2.Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестацидан ўтказиш.
3.Берилган топшириққа асосан меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш ҳужжатларини тўлдириш.

1.Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш бўйича ҳужжатлар талаблари.


Меҳнат инсон фаолиятининг олий шакли ҳисобланади, чунки фақат меҳнат туфайлигина инсониятнинг барча моддий, маънавий ва бошқа турдаги бойликлари яратилади. Меҳнатнинг шакллари хилма - хилдир. Улар турмушда, жамиятда, маданиятда, ишлаб чиқаришда, илмда ва бошқа ҳаёт соҳаларида кечадиган амалий, ақлий ва маънавий жараёнларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасида ишловчиларнинг соғлиғини ва ҳаётини муҳофазалаш умумдавлат миқёсидаги масала даражасига кўтарилган. Чунки инсоннинг соғлиғига, ҳаётига ва қадр - қимматига бўлган эътибор ҳар қандай жамият тараққиёт даражасининг асосий ўлчов мезонларидан бири ҳисобланади.
Илмий-техник тараққиёт меҳнат шароитига бир хилда таъсир кўрсатмайди. Меҳнатни енгиллаштириш билан бир қаторда, юз бериши мумкин бўлган жароҳатланишлар(шикастланишлар) ва касалланишлар хавфини оширади. Бу биринчи навбатда сув ва қишлоқ хўжалигида техник жиҳатдан мураккаб ва энергия жиҳатидан қувватли техникаларни қўллаш,ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларда иш тезлигининг ошиб бориши,интенсив технологияни татбиқ этилиши натижасида келиб чиқади. Шу билан бир қаторда ишлаб чиқаришда янги кимёвий модда ва препаратларнинг тадбиқ этилишини, ишловчилар организмига руҳий зўриқишларнинг ошиб кетишини ва бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олиш зарур.
Илмий томондан асосланган меҳнат ва дам олиш тартибини жорий этиш, таъсирчанлик, зўриқишларни камайтириш борасида чора-тадбирлар
кўриш, ишчиларни касбига қараб аниқ танлов ўтказиш, уларни касб бўйича ўқитишни сифатли олиб боришга катта эътибор қаратиш зарур.
Инсон ўз меҳнатини мукаммаллаштириш ва унинг унумдорлигини ошириш мақсадида меҳнат қуролларини ва ишлаб чиқариш воситаларини доимий ва тўхтовсиз равишда ўзгартириб боради. Бунинг натижасида доимий равишда юзага чиқадиган янги зарарли ва хавфли омиллар таъсири остига тушиб туради. Бу ҳолат айниқса ҳозирда, инсоният XXI асрга қадам қўйганда, долзарб муаммога айланди. Иқтисодиёт объектларининг турли соҳаларида мураккаб техник қурилмалар ва машиналарнинг қўлланилиши натижасида ишловчиларда нерв-психологик, статик юкланишлар, невроз ҳолатлари, касб касалликлари кўпайди, авария ва фалокатлар содир бўлиши ортди. Булар ўз навбатида ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш масаласининг аҳамиятини оширади. Юқоридаги масалани ишлаб чиқаришда самарали ечиш учун қонуний, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, гигиеник ва даволаш-олдини олиш тадбирлари ва воситалари тизимини жорий қилишни талаб этади.
Меҳнат шароитларини яхшилаш ишлари бир қанча омилларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Ишлаб чиқариш шароитини шакллантирувчи барча омилларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин: ташкилий, техник, санитар-гигиеник, эргономик, психофизиологик, ижтимоий-маиший, табиий-иқлимий ва иқтисодий.
Сув ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида тўкис санитария-гигиена шароитларини таъминлаш, оғир қўл кучи билан бажариладиган меҳнатни тугатиш ва касб касалликларини бутунлай йўқотиш чора-тадбирларини амалга ошириш зарур. Ишловчининг жароҳатланишини, касб касаллигини бартараф этиш ва иш самарасини ошириш учун меҳнат шароити ҳолатини юқори даражада таъминлаш керак. Юқоридаги ишларни амалга ошириш учун олдин иш ўринларидаги мавжуд меҳнат шароити кўрсаткичларини аниқлаш, белгилаш ва ўлчаш, яъни экспертиза ўтказиш керак бўлади. Олинган натижалар таҳлил қилинади ва шунга қараб хулоса чиқарилади.
Иш ўринларининг,машина, механизмлар, технологик жараёнлар, бино ва иншоотларнинг санитария талабларига, МХСТ, СМваК, меҳнат хавфсизлиги, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига жавоб бериш ёки бермаслигини, ҳамда меҳнат хавфсизлиги чора-тадбирларини режалаштириш учун керакли маълумотларни олиш мақсадида иш ўринларида аттестация ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисида низом» ишлаб чиқаришда меҳнат шароитини
Баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш бўйича асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади [20].
Меҳнатшарт-шароитлари давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа хил қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларига, шунингдек, номи юқоридаги келтирилган Низомга амал қилади, Ўзбекистон Республикасининг давлат назорат органлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат[20]:
Идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар,корхоналар,ташкилотлар ва муассасаларда ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ишлаб чиқаришда меҳнат шароитлари, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ноқулай меҳнат шароитлари учун бериладиган имтиёз ва компенсацияларни тартибга солувчи меъёрий-услубий асосларни ишлаб чиқиш ва мукаммаллаштиришдир.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини аттестация қилишнингсифати ҳамда имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатлар ва кўрсаткичларнинг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
корхоналар, вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида хулосалар тайёрлайди;
корхоналарнинг буюртмаларига кўра, аттестация асосида иш жойларидаги меҳнатшарт-шароитларини экспертиза қилади;
ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича маъмурият ва корхоналар ходимлари ўртасидаги низоларни кўриб чиқади;
меҳнат шароитларини баҳолаш, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш усулларини ва меҳнат шароитларини экспертиза қилиш учун меъёрий асосларни ишлаб чиқади ва янгилайди;
меҳнат шароитларини баҳолаш, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил этади.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
ўз хизмат вазифаларини бажараётганда корхоналарга, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар,белгиланган намунадаги гувоҳномани кўрсатиб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш.
Корхоналардаги меҳнат шароитларини экспертиза қилиш ва маъмуриятга махсус шаклда хулоса бериш;
Экспертиза ўтказиш учун олим ва мутахассисларни белгиланган тартибда ҳақ тўлаш билан жалб этиш;
Корхоналардаги ходимларга имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш ҳужжатларини, шунингдек, жамоа шартномаларида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларнинг бажарилишини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун махсус шаклда ёзма кўрсатма бериш;
корхона маъмуриятига унинг имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш бўйича амалдаги қонунларга мувофиқ келмайдиган қарорларини тўхтатиш тўғрисида махсус шаклда тақдимнома бериш;
корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини меҳнат меъёрлари ва қоидаларини бузганлик учун амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортиш;
вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан меҳнат шарт-шароитлари бўйича зарур маълумотларни олиш;
меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини назорат тариқасида аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, бунинг учун шартнома асосида зарур бўлган ташкилотлар ва мутахассисларни жалб этиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқишга тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларни тўлдириш, аниқлаш бўйича таклифлар киритиш;
давлат, жамоат ва халқаро ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги номидан вакиллик қилиш.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз вазифаларини бажараётган пайтда текширилаётган корхона маъмурияти унга ёрдам беришга мажбурдир.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси таркибига қуйидагилар киради:
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги марказий аппаратининг Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси органи;
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси республика марказий лабораторияси;
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси,Тошкент шаҳри ва вилоятлар) органлари ўз лабораториялари билан, шунингдек, район ва шаҳар меҳнат биржалари ҳузуридаги органлар;
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси бўлинмаларининг тузилмаси ва ходимлари сони, тегишли равишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар,туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасини молиявий таъминлаш республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига раҳбарлик қилиш, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар биржалари томонидан амалга оширилади. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз номи ёзилган штампга эга.

2.Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш.


«Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикаси» Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. 1996 йил 28 майда 247-тартиб рақами билан Адлия вазирлигида рўйхатга олинган. Бу «Методика»га Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган. Киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар Адлия вазирлигида 2001 йил 20июлда 247-1рақами остида рўйхатга олинган.
Конституциянинг IX боб 37-моддасида шундай дейилади: - «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир» дейилади. Демак, Ўзбекистон фуқаролари адолатли меҳнат шароитларида ишлашдек конституциявий ҳуқуқга эга.
Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилишнинг асосий мақсади фуқароларнинг юқорида келтирилган конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, яъни уларнинг санитария-гигиена талабларига жавоб берувчи(адолатли)меҳнат шароитларида ишлашларини таъминлашдир.



Аттестация ўтказишдаги умумий талаблар.Аттестация мулк ва хўжалик юритиш шаклидан қаътий назар барча корхона, муассаса, ва ташкилотларда ўтказилади. Меҳнат шароитларини баҳолаш асосида иш ўринлари аттестация қилинади.



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish