Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти



Download 1,49 Mb.
bet6/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

Иш жойида ўтказиладиган йўриқнома.Барча ишчилар кириш йўриқномасидан ташқари иш жойида ўттказиладиган йўриқномаларни ҳам билишлари лозим. Иш жойида ўтказиладиган йўриқномадан мақсад – ҳар бир ишчини тўғри ва хавфсиз иш усулларига ўргатиш ҳисобланади. Йўриқномани ўттказиш жараёнида ишчига у ишлайдиган ускунада бажариладиган технологик жараён, унинг ҳаракат узатиш механизмлари, хавфли жойлари, конструктив хусусиятлари, пайдо бўлиши мумкин бўлган хавфлар, ишни хавфсиз бажариш усуллари, иш жойини тўғри ташкил қилиш ва шу каби масалалар тушунилади.
Йўриқнома ўтказиш ишчининг бевосита раҳбари бўлган устага юклатилади.Айрим зарур ҳолларда бу йўриқнома тегишли мутахассислар (механик, энергетик, технолог) иштирокида ўтказилади.
Ходимларга электр хавфсизлиги бўйича йўриқнома ўтказиш ва малака гуруҳи бериш корхона бош энергетиги зиммасига юклатилади.
Иш жойида ўтказиладиган йўриқнома ишни хавфсиз олиб бориш қоидалари асосида цех бошлиқлари томонидан тузилган ва корхона бош муҳандиси тасдиқлаган дастур бўйича олиб борилади. Бу йўриқномалар руйхатини корхона бош муҳандиси касаба уюшмаси раиси билан биргаликда тасдиқлайди. Иш жойида ўтказиладиган дастлабки йўриқнома ишчини мустақил ишлашга қўйишдан олдин ёки иш характери ўзгарган ҳолларда ўтказилади.
Корхонага ишга кираётган шахс касбий малакасини малакали ва тажрибали ишчига бириктириб қўйиш орқали оширади. Бундай бириктириб қўйиш цех бошлиғининг вазифаси ҳисобланади.
Дастлабки йўриқнома ўттказиш йўриқномаларни расмийлаштириш журналига ёзиб қўйиш орқали мустаҳкамланади. Барча ишчилар ўта хавфли ишларни бажаришга вазифа олишларидан аввал жавобгар раҳбар томонидан йўриқнома олишлари ва бу ҳақда журналга хавфсизлик чоралари кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилиши керак.
Иш жойларида ўтказиладиган йўл-йўриқанинг дастури.
1.технологик жараён ва ускуна ҳақида умумий маълумотлар. Асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари.
2.Иш жойига қўйиладиган хавфсизлик талаблари.
3.Ускунанинг (машина, дастгоҳ, механизм) тузилиши. Хавфли жойлари, тўсиқлари, огоҳлантирувчи мосламалари, блокировка ва сигнал бериш тизимлари.
4.Ишга тайёргарлик тартиби (унинг созлигини, керакли асбоб–ускуналарнинг мавжудлигини, ерга улаш ва бошқа ҳимоя воситаларининг мавжудлигини текшириш).
5.Хавфсиз ишлаш усуллари, хавфли вазиятлар пайдо бўлганда қилинадиган ишлар.
6.Коржомалар, шахсий ҳимоя воситалари ва улардан фойдаланиш.
7.Ишчиларни электр хавфсизлигини таминлашига қўйиладиган асосий талаблар.
8.Цехда хавфсиз ҳаракатланиш схемаси.
9.Юк ортиш–тушуриш ва ташиш ишларида хавфсизлик талаблари. Юк кўтариш, ташиш ускуналари ва механизмларини хавфсиз ишлатиш.
Даврий йўл-йўриқ.Ишчининг малакаси ва иш стажидан қатъий назар ҳар 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда хавфсиз ишлаш усуллари бўйича даврий йўриқнома ўтказиб турилади. Бундан асосий мақсад–ишчининг асосий ва доимий бажариб турадиган ишида хавфсизлик қоидалари бўйича билимларини янгилаб ва тўлдириб туришдир.
Даврий йўриқнома якка тартибда ва гуруҳ (бир хил касбдаги ишчилар) билан ўттказилиши мумкин, бунда цех ёки корхонада бўлиб ўтган нохуш ҳодисаларни талқин қилган ҳолда суҳбат ўтказилади.
Турли сабаблар билан (таътил, касаллик, меҳнат сафари ва х.к) ўз муддатида ишчиларга ўтказилмаган йўриқнома кейинчалик ўттказилади. Даврий йўриқнома ўтказилганлиги ҳақида журналга ёзиб расмийлаштирилиб қўйилади[7].
Навбатдан ташқари йўрл-йўриқ қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
–технологик жараён ўзгарганда, бир ускуна ўрнига бошқа ускуна ўрнатилганда ва меҳнат шароити ўзгартирилганда;
–цех бўлими ёки бригадада бахциз ҳодиса ёки авария рўй берганда;
–ишларни хавфсиз бажариш бўйича янги қоида ва йўриқномаларни ишчилар диққатига етказиш зарурати тўғилган ҳолларда;
–ишлаб чиқариш интизоми қоида ва ё`риқномаларни талаблари бузилиши аниқланган ҳолларда.
Навбатдан ташқари йўриқномада дастлабки йўриқноманинг шу йўриқнома ўтилишига сабаб бўлган қисмигина кўриб чиқилади.
Бу йўриқнома ҳам дастлабки ва даврий йўриқнома сингари бевосита раҳбар (уста) томонидан ўтказилади ва журналга ёзиб расмийлаштирилади ва сабаби кўрсатилади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish