4.2-жадвал
Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида кўпайтирилган браконни ғўза тунламига қарши кўрсатган биологик самарадорлиги.
Дала тажрибаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, “Зардўст Замин Зилол” ф/х, 2016 й.
№
|
Вариантлар
|
Тажриба майдони, га
|
Тарқатилган
бракон сони, дона
|
Ишлов берилгандан кейинги 100 туп ғўзадаги қуртлар сони, дона
|
Биологик самарадорлик,%
Кунларга:
|
Ишлов бергунга қадар
|
Ишлов берилгандан кейинги, кунларга:
|
3
|
7
|
10
|
3
|
7
|
10
|
1.
|
Назорат (ишлов берилмаган)
|
1
|
-
|
5,25
|
5,5
|
5,75
|
6,25
|
-
|
-
|
-
|
2.
|
Амалдаги усул (оддий водопровод суви)
|
1
|
1000
|
5,0
|
3,75
|
3,25
|
2,25
|
25,0
|
35,0
|
55,0
|
3.
|
Электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви ЎҲҚИТИ рецепти
|
1
|
1000
|
5,25
|
4,0
|
3,25
|
1,75
|
23,8
|
38,0
|
66,6
|
4.
|
Электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви Х.Р.Мирзалиева рецепти
|
1
|
1000
|
5,0
|
3,75
|
3,0
|
2,0
|
25,0
|
40,0
|
60,0
|
Юқоридаги натижалардан кўринадики электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида кўпайтирилган браконни ғўза тунламига қарши биологик самарадорлиги электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида ЎҲҚИТИ рецепти бўйича кўпайтирилган бракон билан ўтказилган тажрибада бошқа вариантларга нисбатан юқорилиги (66,6%) аниқланди.
2017 йилда электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантирилган мум куяси қуртларида кўпайтирилган браконни дала шароитидаги биологик самарадорлигини ўрганиш бўйича тажрибалар Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган “Мехринса ая набираси Садоқат” фермер хўжалигида ўтказилди. Тажрибалар 4 та вариантдан иборат бўлиб, ҳар бир вариант учун 3 гектардан ҳар бир вариант оралиғида 2 гектар ҳимоя ҳудуди қолдирилди. Бунда 1 вариант ғўза тунламига қарши биологик ишлов берилмаган назорат варианти сифатида, 2 вариант оддий водопровод суви асосида амалдаги усулда кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун, 3 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида ЎҲҚИТИ рецепти бўйича кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун, 4 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун белгиланди. Кузатувлар ғўза шоналаш давридан бошлаб ҳар беш кун оралиғида шахмат усулида 1 м2 да 4 тупдан жами 25 м2 майдондаги 100 туп ўсимликда 4 такрорийликда олиб борилади.
Тажриба натижаларига кўра, 2 вариантда текширишнинг 3-кунида самарадорлик 26,0 % ни, 3 вариантда 27,5% ни, 4 вариантда эса 25,4% ни ташкил этди. Текширишнинг 7-кунида биологик самарадорлик 2 вариантда 36,0 % ни, 3 вариантда 39,5% ни, 4 вариантда 38,0 % ни, текширишнинг якуни бўйича яъни 10-кунида биологик самарадорлик 2 вариантда 54,5 % ни, 3 вариантда 60,7 % ни ва 4 вариантда 56,5 % ни ташкил этди.
2018 йилда ҳам электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантирилган мум куяси қуртида кўпайтирилган бракон авлодларини ғўза экинларида кўсак қуртига қарши қўллаш бўйича тадқиқотларимизни давом эттирдик. Бунда асосий икки тур Республикамизда ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш учун биолабораторияларда кенг равишда кўпайтириладиган Bracon hebetor Say ва Bracon juglandis Ashm турларини ажратиб олдик. Bracon juglandis Ashm асосан омборхона паразит энтомофаги бўлганлиги ва кўсак қуртига қарши биологик самарадорлиги Bracon hebetor Say турига қараганда 2-3 маротаба паст бўлганлиги учун тадқиқотларимизни асосий қисмини Bracon hebetor Say тури билан олиб бордик.
Дала тажрибалари Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган умумий пахта майдони 35 гектарга тенг бўлган “Қўрғонча оқ олтини” фермер хўжалигида ўтказилди. Тажрибалар давомида тегишли агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилиб турилди. Экилган пахта нави-Бухоро-102. Тажрибалар учун умумий майдоннинг 30 гектарли қисми ажратиб олинди.
Тажрибалар 4 та вариантдан иборат бўлиб, ҳар бир вариант учун 5 гектардан ҳар бир вариант оралиғида 2,5 гектар ҳимоя ҳудуди қолдирилди. Бунда 1 вариант ғўза тунламига қарши биологик ишлов берилмаган назорат варианти сифатида, 2 вариант оддий водопровод суви асосида амалдаги усулда кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун, 3 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида ЎҲҚИТИ рецепти бўйича кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун, 4 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун белгиланди.
Тажриба натижаларига кўра, ишлов беришдан аввалги дастлабки текширувда 1 вариантда 100 туп ғўзадаги кўсак қурти сони 2,0 дона, 2 вариантда 1,75 дона, 3 вариантда 2 дона ва 4 вариантда эса 1,25 донани ташкил этди. Тажрибаларда 1 назорат вариантида биологик восита ишлатилмади. 2, 3 ва 4 вариантларда тегишли тартиб бўйича бир гектар ҳисобига оддий ва электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантирилган мум куяси қуртида кўпайтирилган бракон авлодларини Bracon hebetor Say тури 1:10 нисбатда, кечки салқинда ва имога ҳолида, +29+0,5оС ҳаво ҳарорти, 58 % ҳаво нисбий намлигида тарқатилди.
Унга кўра, 2 вариантда текширишнинг 3-кунида самарадорлик 23,5 % ни, 3 вариантда 25,0% ни, 4 вариантда эса 23,8% ни ташкил этди. Текширишнинг 7-кунида биологик самарадорлик 2 вариантда 34,6 % ни, 3 вариантда 37,5% ни, 4 вариантда 35,6 % ни, текширишнинг якуни бўйича яъни 10-кунида биологик самарадорлик 2 вариантда 52,5 % ни, 3 вариантда 58,6 % ни ва 4 вариантда 54,3 % ни ташкил этди (4.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |