Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

жойида экан, у ижод ва каромат қобилиятидан маҳрум». Шоир ўзи 
англамаган ҳолда, телба, савдойи бир ҳолатда ижод қилади. Шу боис 
унга санъат қонун-қоидаларини билишнинг ўзигина етарли эмас: 
санъаткор бўлиш учун санъаткор бўлиб туғилиш лозим. 
Арасту (мил. ав. 384-322 й.) «Хитоб» («Риторика»), «Сиёсат» 
(«Политика»), «Шеърият санъати» («Поэтика») асарларида гўзаллик 
муаммосини тадқиқ этган. Арасту гўзалликни тартиб, мутаносиблик ва 
аниқликда, миқдорнинг чекланганлигида кўради. «Жонсиз нарсалар каби 
жонли мавжудотлар ҳам ҳажман осон илғаб олинадиган бўлишлари 
керак. Шунга ўхшаш фабула (воқеанинг изчил баёни) ҳам осон эсда 
қоладиган чўзиқликка эга бўлиши шарт». Арасту гўзалликнинг энг муҳим 
белгисини узвий яхлитлик деб атайди. Яхлитлик ибтидо, марказ ва 
интиҳодан иборат бўлади.
Арасту гўзаллик ва эзгулик тушунчаларини фарқлаб, эзгулик фақат 
ҳаракат орқали, гўзаллик ҳаракатсиз ҳам воқе бўлади, деган фикрни 
ўртага ташлайди. Санъат асари табиат асари каби шакл ва материя (модда) 
бирлигидан иборат. Санъаткор онгида Олий Ақлда мавжуд бўлган 
нарсалардан бошқа бирор нарсанинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. Зеро, 
табиат ва инсон фаолиятининг манбаи Олий Ақлдаги ғоялар 
йиғиндисидир. Улар ёки «табиатдаги» жараён, ёки «санъат» орқали 
ўзлигини намоён қилади. Санъат – табиат ўз мақсадини амалга 
оширадиган шакллардан бири, лекин энг етук, мукаммал шакли. Санъат 
табиат охирига етказа олмаган нарсани охирига етказади. Чунки бунда 
унга инсоний тафаккур, ақл-идрок кўмаклашади. Арасту фикрича, 
санъат табиатга тақлид қилади, яъни санъат табиатнинг фаолият 
усулини акс эттиради. Тақлид натижасида, санъат табиатга ўхшаб 
организм яратади. Мазкур организм яратган санъаткор фаолияти 
санъат қонун-қоидаларига бўйсунади, у ҳақиқий ақл-идрокка эътиқод 
қилувчи «ижодий одатдир». Санъатнинг тақлид обьекти кишиларнинг 
хатти-ҳаракати, ахлоқий табиати (фазилат ва иллатлар) акс этадиган 
қилмишларидир.


35 
Қадимги юнон файласуфи ва математиги Пифагор биринчи бўлиб 
«фориғланиш» («катарсис») тушунчасини моҳиятан диний маънода 
қўллаган бўлса, Арасту уни санъатга нисбатан ишлатади. Арасту 
талқинига кўра, фориғланиш – санъат ўз олдига қўйган мақсад, хусусан, 
фожианинг (трагедиянинг) мақсади. У моҳиятан қўрқув ёки ачиниш 
туфайли инсон қалбини салбий ҳиссиётлардан фориғлантиради. Натижада 
инсон, бир томондан, тақдир кўргуликларини хотиржамлик билан қарши 
олса, иккинчи томондан, инсон қалбида бахтсизлик гирдобига тушган 
кишиларга ҳамдардлик, ачиниш ҳисси пайдо бўлади. Санъат инсонни 
олийжаноб қилади, фориғланиш воситасида санъат инсонни маънавий-
ахлоқий юксалтиради. 
Қадимги дунё мумтоз нафосатшунослигида қадимги Рим 
мутафаккирларининг алоҳида ўрни бор. Жумладан, Тит Лукреций Кар 
(мил. ав. 99-55 й.), Квинт Гораций (мил. ав. 165-8 й.)нинг эстетик 
қарашлари диққатга сазовордир.
Тит Лукреций Кар «Нарсаларнинг табиати» асарида санъатнинг 
келиб чиқишини табиатга тақлид деб изоҳлайди, яъни санъат 
кишиларнинг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан. Унинг фикрича, санъат 
фақат лаззат, завқ-шавқ, ором бериш билан чекланмай, фойдалилик 
хусусиятига ҳам эга бўлиб, нарсалар табиати ҳақида билим беради. 
Қадимги Рим шоири Гораций фикрича, шоир учун энг муҳими 
изчиллик, яхлитлик, бирлик, кенг қамровлиликдир. Асарда мазмун ҳал 
қилувчи аҳамиятга эгадир. Гораций шоирдан, аввало, фалсафий тафаккур 
эгаси бўлишни, иккинчидан самимиятни талаб қилади. Гораций 
шеъриятга таъриф бериб, асосий диққатни фожиага (трагедия) қаратади. 
Рангтасвирнинг шеърият билан ўхшашлигини алоҳида таъкидлаб, ҳар 
қандай номутаносиблик, уйғунликнинг бузилиши, сохталикни қоралайди. 
Ўрта асрлар Шарқ нафосатшунослиги умумжаҳон динларининг 
вужудга келиши ва мустаҳкамланиши билан муҳим ўрин эгаллайди. 
Инсониятнинг нисбатан афкор қисми бу даврда тавҳидни англаб етди. 
Натижада дунёнинг жуда катта қисмида – Осиё, Европа ва Африка 
қитъасидада уч дин ҳукмронлик мавқеини эгаллади. Арабистон, Эрон ва 
Турон 
минтақаларида 
мусулмонлик, 
ҳинди-хитой 
минтақасида 
буддавийлик, Европада насронийлик жаҳон динлари сифатида майдонга 
чиқди. Жаҳон динлари санъат билан ҳамкорлик қилди ва ана шу 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish