140
3. Siddikov I.Kh., Sattarov Kh.A., Khujamatov H.E. “Modeling of the
Transformation Elements of Power Sources Control” / 2017 International
Conference on Information Science and Communications Technologies
(ICISCT)
Applications, Trends and Opportunities, 2nd, 3rd and 4th of
November 2017, Tashkent, Uzbekistan.- С. 19-21.
ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШДА
ЭНЕРГИЯСАМАРАДОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ
доц. Х.Алимов, кат. ўқит. З. Холбоев (НамМҚИ)
Ҳозирги даврда жамиятнинг техноген фаолияти натижасида бутун
дунёда экологик хусусиятга эга бўлган муаммоларга кўплаб дуч
келмоқдамиз. Сўнгги пайтларда атроф табиий муҳитига негатив таъсир
кўрсатувчи антропоген таъсирларни ҳаддан зиёд ортиб бориши дунё
жамоатчилигини инсон ва табиий муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги натижасидаги
муаммоларга эътиборни қаратишга мажбур қилмоқда.
Энергияни тежашга йўналтирилган
муаммолар янгилик эмас, ҳозирги
кундаги у долзарб дейилгани билан, ўтган асрларнинг охирларидан унга
эътибор қаратила бошланган. Лойиҳалаш жараёнида энергия самарадор
конструкцияларни қўллаш масалалари 1973-1974 йиллардаги жаҳон
энергетик инқирози содир бўлган даврдан эътибор қаратиш бошланган.
Ҳозирги кунда энергия ресурсларни 20% биноларга хизмат қилиш ва
уларни иситишга сарфланиб, унинг 90% иситиш мақсадларида
фойдаланилади. Турар-жой биноларини иситиш мақсадида энг кўп сарф 45-
55%, саноат биноларида эса 35-45% тўғри келади [1].
Дунёдаги
яна бир муаммо, бу экологик инқироз. Экологик ҳолатнинг
ёмонлашишига олиб келувчи омиллардан бири қурилиш ҳисобланади. Бино
ва иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланиш жараёнида ҳам атроф муҳитга
катта миқдорда зарарли моддалар чиқаради. Инсонни табиатга таъсирини
умуман йўқ қилиб бўлмайди, лекин унинг таъсирини экологик ва энегия
самарадор биноларни лойиҳалаш ҳисобига камайтириш мумкин. Кўплаб
давлатларда, жумладан АҚШ, Канада ва Европада атроф муҳитга
таъсирларни
камайтириш
йўналишида
аҳамиятли
ишлар
амалга
оширилмоқда, шунингдек, бино ва иншоотларни лойиҳалаш жараёнида
энергиятежамкор тизимлар ва экологик архитектура принциплари
қўлланилмоқда
Ҳозирда лойҳаланаётган биноларнинг иссиқлик
самарадорлиги
салмоқли заҳирага эга бўлиб, уларни амалиётга тадбиқ қилиш, биноларни
иссиқлик режимини шаклланиш хусусиятлари ҳали тўлақонли ўрганилган
эмас.
XXI асрда “Энергиясамарадорлик” деганда тикланадиган (муқобил)
энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда бино ва иншоотларни лойиҳалаш
ва қуриш, шу йўл билан уларнинг атроф табиий муҳитига таъсирини
сезиларли даражада камайтирилиши тушунилмоқда.
141
Энергиясамарадор турар-жой биноларини учта гуруҳга ажратиш
мумкин:
-
пассив бинолар – ҳатто иситиш даврида ҳам энергиянинг энг кам
сарфлайдиган бинолар;
-
энергия сарфламайдиган бинолар – бинодан олинадиган энергия
турар-жойдан фойдаланувчилар эҳтиёжини тўлалигича таъминлайди. Бино
ташқи энергия таъминотига уланишини талаб қилмайди;
-
актив бинолар – бино ишлаб чиқарадиган энергия, ўзининг
эҳтиёжидан ортиқ бўлади ва уни тармоққа узатади.
Актив бинолардан бири Германияда қурилган бўлиб, у ўз эҳтиёжидан
кўпроқ энергия ишлаб чиқаради, шу билан бирга бу бино 100% тикланадиган
энергия таъминотига эга бўлиб, зарарли ташламалар мавжуд эмас. Бинони
лойиҳалашда унинг турли қисмларида функционал
вазифасидан келиб
чиққан ҳолда турли технологиялар қўлланилган. Бинонинг бир томонига
иссиқлик ўтказувчанлиги кам бўлган уч қаватли ойна, иккинчи томонига
кучайтирилган иссиқлик изолация материли билан қопланган. Шу билан
бирга шамоллатиш тизими иссиқликни қайтариш тизимига эга,
пол ва шип
иситилади, ёмғир сувларини тўплаб қайта ишлатиш тизими мавжуд, Бино
томида қуёш энергиясидан фойдаланувчи фотогальваник қурилма
ўрнатилган. Бинонинг асосий хусусиятларидан бири у экологик соф ёғоч
материалидан қурилган.
Энергиясамарадор биноларга қуйидаги талаблар қўйилади
1.Ижтимоий:
-
қулай муҳит ҳосил қилиш;
-
кўп хонадонли биноларда яшаш шароити сифатини ошириш;
-
турар-жой биносидан фойдаланишдаги харажатларни камайтириш.
2, Экологик ва энергетик:
-
қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш;
-
ёқилғи сарфини камайтириш;
-
қайта ишлатилиши мумкин бўлган материаллардан фойдаланиш;
-
сув ресурсларидан қайта фойдаланиш;
-
қурилишни атроф муҳитга салбий таъсирини,
зарарли ташламалар
миқдорини камайтириш.
3.Иқлимий:
-
иқлимий хусусиятларни ҳисобга олиш энергия самарадорликни
оширади;
-
қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш мақсадида бинони қуёшга
нисбатан жойлашувини ҳисобга олиш орқали турар-жой биносида иссиқлик
ва ёруғлик режимидан самарали фойдаланиш.
Энергия самарадор турар-жой биноларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича
халқаро ва Республикамиздаги мавжуд тажрибаларни ўрганиш асосида
қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин бўлади: энергиясамарадор биноларни
лойиҳалашда бир қатор шаҳарсозлик, меъморий-режавий,
технологик,
ижтимоий-иқтисодий ҳамда экологик талабларни ҳисобга олувчи
принциплар асосида амалга оширилишини талаб қилади.