Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Список использованных материалов: 
1.АО «Узбекэнерго».  
http://www.uzbekenergo.uz/en/activities/energy/ 
2.ПРООН. http://www.eurasia.undp.org/content/dam/rbec/docs/Uzbekistan.pdf 
3.  https://www.researchgate.net/publication/234013041_Uzbekistan_Solar_Energ
y_Development/download 
4. https://www.evwind.es/2018/10/02/uzbekistan-has-chance-to-use-wind-
energy/64706 
5. https://carnegieendowment.org/files/Panel4RenewableEnergyDevelopmentinUz
bekistan.pdf 
6. https://lex.uz/docs/4346835 
7. https://polito.uz/proekt-erasmus-plus-renes/ 
8. https://www.ytit.uz/index.php/ru/avada_portfolio/alternativnaya-energiya/ 
 


40 
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИНИ КЕНГ ЁЙИШДА МАЛАКА ОШИРИШ 
МАРКАЗЛАРИ АҲАМИЯТИ БОРАСИДА 
доц. С.Матьязов, доц. И.С.Саттаров (СамДАҚИ)
 
2019 йили Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институти хузурида 
архитектура қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш марказида “Бино ва иншоотлар энергия 
самарадорлиги” йўналиши бўйича пудрат ташкилотларининг раҳбар ва 
мутахассисларига мўлжалланган икки ҳафталик малака ошириш курслари 
ташкил қилинган эди. Қорақалпоғистон ва Хоразм, Бухоро, Навои, 
Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларидан 19 нафар мутахассислар 
иштирок этдилар. Дастурнинг III-Блок “Мутахассислик бўйича тайёргарлик 
блоки” 3.1. Қуёш системаларига хизмат кўрсатиш ва энергия фаол биноларни 
конструкциялаш қоидалари, ноанавий ва янги ҳосил бўлувчи энергия 
манбаларига 8-соат маъруза, 4-соат амалиёт дарсини ўтишимизга тўғри 
келганди. Қуйидагилар кенгроқ очиб берилди: 
Қуёш иситиш тизимлари; Пассив тизимнинг афзалликлари; Қуёш 
иссиқлик тизимига эга бинолар; Маҳаллий материаллар ёрдамида қурилган 
гелиоуй; Қишлоқ турар-жой биноларида қуёш иситиш тизимларидан 
фойдаланиш; Кам қаватли бинолар энергия таъминотида қуёш энергиясининг 
ўрни; Қуёш иссиқ сув таъминоти тизимлари ва улардан амалий фойдаланиш 
йўллари; БМТ бош ассамблияси № 33/148 сон резолюциясига мувофиқ қабул 
қилинган ноанъавий ва янги ҳосил бўлувчи энергия манбалари. Ўзбекистон 
Президентининг 2013 йил 1 мартдаги ПФ-4512 сонли “Муқобил энергия 
манбаларидан фойдаланишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”. 
Қуёш энергияси инсонларсиз табиий йўл билан қайта тикланадиган 
энергия ҳисобланади. Қуёш энергияси атроф муҳитни ифлослантирмайдиган, 
ягона экологик ҳавфсиз энергетик манбаа. Қуёш энергияси қўлланилиш 
имкониятлари чегараланмаган ва дунё олимлари қуёш энергиясидан 
фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш тизимларини ишлаб чиқиш 
борасида иш олиб бормоқдалар. 
Қуёш энергияси хоналарни қиздириш, ҳавони совутиш, шамоллатиш, 
электр энергия ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Эрамиздан 100 йил олдин Плиний Младший Италиянинг шимолида
иморат қурдирган. Иморатнинг битта хонаси деразасида слюда қўлланилган. 
Слюда деразали хона бошқаларига қараганда иссиқроқ, хонани қиздиришга 
кам ўтин ишлатилган. Слюда иссиқни ушлаб қолувчи изолятор вазифасини 
ўтаган.
Ҳаётда инсонлар қуёш энергиясидан у ёки бу тарзда фойдаланиб ҳам 
келмоқдалар. Қора рангга бўялган идишга сув солиб қиздирилган сувдан 
бинода фойдаланганлар. Ёки йирик темир идишларда артизан сувларини бир-
икки кун қуёшда сақлаб, қиздириб, экинларни ҳам суғорганлар. Бу каби 


41 
тажрибаларни ота-боболаримиз кўплаб ҳикоя қиладилар. 
Кўпгина тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, яқин йилларда 
органик ёқилғи дунё бўйича энергетикага бўлган талабни қисмангина 
қондиради. 
Энергияга бўлган талабнинг қолган қисми ноаньанавий ва янги ҳосил 
булувчи бошқа энергия манбаалари ҳисобига қондирилади. 
Турли тахминларга кўра: 
Янги ҳосил бўлувчи энергия турлари, хусусан, қуёш энергиясидан 
фойдаланиш сезиларли кўлам касб этди ва тургун ўсиш суръатлари 
жадаллашмоқда.
Турли тахминларга кўра бу улуш 2020 йиллардан кўпгина давлатларда 
10 % ва ундан кўп, Евроиттиффоқ мамлакатлари учун бу кўрсаткич 20 % га 
етиши мумкин (Коронавирус қандай тус олишига боғлиқ, албатда!).
Икки йўналишни белгилаш ва ҳисобга олиш лозим бўлади: 

майда 
автоном 
истеъмолчиларни 
энергия 
билан 
таъминлашга 
мўлжалланган чегараланган қувват даражали қуёш энергия қурилмаларини 
ишлаб чиқариш ва қўллаш; 

шимолий ва чўл худудларда чегараланган қувватли қуёшли энергетик 
станциялар яратиш;
“Бино ва иншоотлар энергия самарадорлиги” йўналиши бўйича пудрат 
ташкилотларининг раҳбар ва мутахассисларига мўлжалланган икки 
ҳафталик малака ошириш курслари иштирокчилари фикри бўйича: 

Юртимизда ўртача ҳисобда 300 кун қуёшли, нега шунча энергиядан кенг 
кўламли фойдаланилмаяпти? 

Ўзбекистон қуёш энергетикасида қўлланадиган ускуналарни ишлаб 
чиқариш учун бой хомашё заҳираларига эга!

Мамлакатимизда 
Жанубий 
Кореянинг 
“Неоплант” 
компанияси 
ҳамкорлигида йиллик қуввати 12 минг тоннани ташкил этадиган техник 
кремний ишлаб чиқарувчи завод фойдаланишга топширилди. “Ангрен” 
махсус индустриал зонасида Кореянинг “Шиндонг Энерком” компанияси 
иштирокида йиллик қуввати 5 минг тонна бўлган кремний ишлаб 
чиқарувчи иккинчи завод қурилиши ниҳоясига етказилмоқда!
Ҳулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда Муқобил энергиядан 
фойдаланиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилиши учун имкониятлар 
яратилган ва келажакда бу борада марра бизники бўлади. Чунки 
Ўзбекистонда халқаро қуёш институти 2030 йилгача қуёш энергиясидан 
фойдаланиш долзарб масала қилиб қўйилган. Бунда соҳа олимларининг саьй 
хизматлари юқори савияда бўлиши кутилмоқда.

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish