Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Список литературы: 
1. Лившиц В. Зеленая экономика.
2. Умный дом. URL: https://ru.wikipedia.org/ wiki
3. Умные сети электроснабжения. URL: https:// ru.wikipedia.org/wiki 
4. Удельные выбросы СО
2
,кг СО
2
/(кВт·ч), различными электростанциями. 
URL: http://ruecology.info/pics/200916701830022.
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЭНЕРГИЯ 
МАНБАЛАРИ 
кат. ўқит. А.Мадрахимов (НамМҚИ) 
Нефт ёнилғиларни сарфланишини ва нархини жадал ошиб бориши 
уларнинг манбаларини тобора камайиб бориши бошқа ёнилғи алмаштиргич 
турларини қидириш муаммосини қўяди. Двигателни конструкцияларига 
ўзгартиришлар киритиб, уларда ёнилғи ўрнига спиртлар, аммиак, биогаз, 
водород ва бошқалар ишлатилиб келинмокда. Шу нарса аниқ булдики, дизел 
двигателларининг умумий энергетик фойдали иш коеффициенти нефт 
ёнилғисида 15 фоизга, ёнувчи сланецларда ишлатилганда 11 фоизга ва кўмир 
ёнилғисида 9 фоизга тенг, учқун билан ўт олдирадиган двигателларда эса 13, 
10 ва 8 фоиз га тенг экан. 
Охирги йилларда нефт ёнилғиларини ўрнида метанол (метил спирти) ва 
этанолни (етил спирти) ишлатишга кўпроқ уринилмокда. Чунки бир хил 
ҳарорат ва босимда метанол билан ҳосил қилинган ишчи аралашма бензин 
аралашмаси билан тенг ёниш ҳароратига эга, ундан ташқари, метанол-ҳаво 
аралашмаси зичроқ ва фойдали иш коеффициенти анча юқори. Соф 
метанолни октан сони 92 га тенг (тадқиқот усули билан), бу эса двигателни 
сиқиш даражасини 14 гача кўтариб, двигателни самарали қувватини 20 
фоизгача ошириш мумкин. 
Метил ва этил спиртларини октан сонлари юқорилигига қарамасдан 
цетан сонлари паст, шунинг учун улар учқун билан ёндириладиган 
двигателларда ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. Аммо, маълум 
шароитларда уларни дизел ёнилғиси қўшиб, дизел двигателларида ишлатиш 
мумкин. 
Спиртларни ёнилғи сифатида кенг кўламда ишлатишни чеклаётган 
омиллардан бири-уларни коррозион фаоллиги бўлиб, ёнилғи таъминлаш 


167 
тизими деталларига салбий таъсир кўрсатади; спиртлар қўрғошинга жадал 
таъсир кўрсатади; улар ёнилғи филтрлари ва инжектор форсункаси, 
карбюратор 
жиклёрларини 
беркитиб 
қўяди; 
кўпчилик 
қистирма 
материаллари спирт таъсирида шишиб кетади; ёниш иссиқлиги пастлиги 
туфайли улар учун ёнилғи бакларини ҳажми 2 марта катталашиши керак. Бу 
камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет элда, айниқса АҚШ, Бразилия, 
Германия, Швецияда фаол ишлар олиб борилади. 
Ёнилғи сифатида водородни ишлатиш энг истиқболли ҳисобланади. 
Бунда двигателнинг энергетик, экологик кўрсаткичлари кескин яхшиланади. 
Водороднинг юқори ёниш иссиқлиги 120 МЖ/кг га тенг ва бошқа 
ёнилғиларнинг массавий иссиқлигидан анча юқори: бензинники 45 МЖ/кг, 
дизел ёнилғисиники эса 42,7 МЖ/кг. Аммо водороднинг зичлиги камлиги 
натижасида унинг оддий энергетик характеристикалари нефт ёнилғиларига 
нисбатан паст. Водород-ҳаво аралашмасининг иссиқлик чиқариш кобилияти 
бензин-ҳаво аралашмасидан 15 фоиз ва спирт-ҳаво аралашмасидан 10 фоиз 
паст. 
Водород двигателлар учун катта истиқболга эга бўлган ёнилғи туридир, 
чунки битмас-тугалланмас хом ашё базасига эга, ёниш иссиқлиги жуда 
юқори (унинг ёниш иссиқлиги 118045 кЖ/кг ни ташкил этади), ёниш 
натижасида ўзидан заҳарли моддалар (азотдан ташқари) чиқармайди ва 
мойнинг хоссаларини ёмонлаштирмайди. Водороднинг диффузияланиш 
коеффициенти юқорилиги ёнилғи цилиндрга ҳар қандай усулда узатилганда 
ҳам бир жинсли аралашма ҳосил қилиш, двигателнинг барча иш 
режимларида уни цилиндрларга бир текис тақсимлаш имконини беради. 
Водород ёнганда лок, сўхта ва кокс ҳосил бўлмайди, бу эса двигател 
деталларининг ейилиши ва хизмат муддати нуқтаи назаридан мақбулдир. 
Аммо водороднинг зичлигини камлиги туфайли унинг ҳажмий энергия 
сиғими нисбатан пастдир. Водородли ёнувчи аралашманинг ёниши бензин-
ҳаво аралашмасининг ёниш тезлигидан 6 баробар тез амалга ошади. 
Водородни ҳаво билан 1:10 нисбатдаги ишчи аралашмаси нисбатан самарали
ҳисобланади. Водород водородли аралашманинг қуйи алангаланиш 
чегарасини кичиклиги (водород ва ҳаво нисбати 1:25) ва алангаланиш 
энергиясининг жуда камлиги (бензинга нисбатан 12-14 баробар кам) билан 
ажралиб туради. Водороднинг бу хусусиятлари ишчи аралашмани киритиш 
ўтказгичларида чақнаш ҳосил бўлиши, цилиндрлардаги ишчи аралашмани 
белгиланган пайтдан аввал алангаланиши, ёниш жараёнининг шиддатли 
бўлиши, детонация каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Бу ҳолатлар 
натижасида карбюраторли двигателдаги иш жараёни бузилади. Бундан 
ташқари водородни сақлаш ва автомобилга жойлаштириш масаласи ечилиши 
лозим бўлган муаммолардандир. Масалан, маълум заҳира йўлини босиб 
ўтишга етарли бўлган миқдордаги ёнилғини (бензин ёки дизел ёнилғиси) 
сақлаш учун ёнилғи бакининг массаси 13-15 кг бўлса, шунча йўл юриш учун 
мўлжалланган сиқилган водородни сақлаш учун идиш тизими массаси 1300-
1400 кг бўлиши лозим. 
Шу сабаблар туфайли водородга узоқ келажакда нефтдан олинган суюқ 


168 
ёнилғининг ўрнини босувчи материал сифатида қаралади. Ҳозирги вақтда 
водороддан суюқ ёнилғи сарфини камайтириш учун қўшилма сифатида 
фойдаланиш устида иш олиб борилмоқда. 
Бир қатор хорижий мамлакатларда (Германия, Чехия, Словакия
Нидерландия, Руминия ва бошқалар) биогазлардан фойдаланиш (қишлоқ 
хўжалик чиқиндилари биомассасини анаероб усулида-ҳаво киргизмасдан 
чиритишдан олинади) устида фаол ишлар олиб борилмокда. 
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мобил техникада ёнилғининг 
алтернатив турларини ишлатиш зарурияти замон талаби, иктисодий 
мезонларга қараб белгиланади, булар эса энергия манбаларининг миқдорига 
қараб ўзгариб туради. 
Сланецлар ва битумлардан олинадиган ёнилғилар. Уларни махаллий 
турлар деб қараш мумкин, чунки уларнинг хоссалари кўп жиҳатдан олинган 
жой хусусиятларига ва мазкур ёнилғиларни ҳосил қилишда кўлланиладиган 
технологияга боғлиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар 
1. 
С.М.Қодиров ва бошқалар Двигателлар ва автомобил назарияси. 
Тошкент 2011 йил. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish