Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   71
Bog'liq
2-qism

КАМАЙТИРИШ ТАДБИРЛАРИ 
доц. А.Нормирзаев, магистр Ў.Набижонов. (НамМҚИ) 
 
Транспорт секторининг экологик барқарор ривожланишини таъминлаш 
энг кам экологик, ижтимоий ва иқтисодий ҳаражатлардан оқилона фойдаланиш, 
эҳтиёжларни қондириш муаммосини ҳал қилишни англатади.
Экологик барқарор ривожланиш принципларидан келиб чиқиб, 
имкониятларни ҳисобга олган ҳолда транспорт тизимининг экологик чекловлар 
орқали эришиш мумкин [1]. 
Технологик оптималлаштириш йўналишларига кўпроқ имкон берувчи 
автомобилларни самарали ишлатиш ва автомобилларнинг атроф-муҳитга 
салбий таъсирини аниқ кўрсатади 
У аҳоли саломатлигига таъсирини камайтириш учун қуйидаги амалларни: 
1. 
Ички 
ёнув 
двигателларини 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнини 
такомиллаштириш, ёнилғининг анъанавий турлари – ёқилғи ва дизел ёнилғида 
ишлайдиган 
ва 
барча 
етказиш 
бирликларининг 
иш 
фаолиятини 
оптималлаштириш (транспорт секторда ишлаб чиқарилган нефтнинг 60% дан 
кўпроғини истеъмол қилади). 
2. Ички ёнув двигателларининг чиқинди газларини тозалаш. 
3. Ички ёнув двигателлари учун муқобил ёқилғидан фойдаланиш – 
углеводород ва табиий газ, водород, метанол, этанол, биодизел ва шунга 
ўхшашлар киради. 
4. Муқобил (электр, пневматик, инерциал) ва гибрид (икки ёки ундан 
ортиқ манбаларни бирлаштирадиган энергетика) автотранспортларининг 
схемалари. 
5. Машинанинг ҳаракатига қаршилик кучларининг камайтириш, унинг 
массасини камайтириш, аэродинамик коэффициентларини, жисмларни тартибга 
солиш, ғилдиракларнинг сирпанишга қаршилигини камайтириш, трансмиссия, 
шасси ва унинг комплектлари самарадорлигини ошириш (тадқиқот натижалари 
шуни кўрсатдики, шинанинг ғилдирашга қаршилигини 10 % га камайтириш 
ёнилғини 3 % га тежаш имконини беради). 
6. Автомобили фаол, пассив ва авария оқибатида хавфсизликни 
кучайтириш. 
7. Автомобилларнинг ташқи шовқини камайтириш. 
8. Навигация тизимлари, ўз-ўзини диагностика қилиш тизимлари ва 
бошқа ахборот хизматларини жорий этиш. 
9. Автомобил дизайнининг чидамлилигини, ишончлилигини ва қайта 
ишлаш даражасини ошириш, экологик хавфсиз ва хизмат кўрсатиш 
материалларидан фойдаланиш. 
10. Сафар қулайлигини яхшилаш (кабина ичидаги қулай микроиқлимни 
ва ҳаво ҳароратини сақлаш, ички шовқинларни камайтириш ва электромагнит 
майдонлардан ҳимоя қилиш, бир маромда ҳаракатланишни таъминлаш ва 
бошқалар). 
19


11. Автомобилни экологик бошқаришни таъминлаш. 
12.Массасини каматириш (10-15% гача самарадорликни оширади, ёқилғи 
сарфини 10% гача камайтиради). 
13.Енгил, мустаҳкам, чидамли, самарадор материаллардан фойдаланиш 
(композит, карбон каби). 
Энергия самарадорлигини ошириш йўналишларидан бири транспорт 
ҳисобланади. Сўнгги йилларда ушбу соҳадаги барча эътибор транспорт 
воситаларининг ёқилғи тежамкорлигига қаратилмоқда. Бу борада кўпгина 
давлатлар ёқилғи-энергия сарфи кам бўлган транспорт воситалари эгаларига 
солиқларни камайтириш ва имтиёзлар бериш, аксинча энергия сарфи юқори 
бўлган транспорт воситалари солиқларни ошириш жорий қилинган. Солиққа 
тортиш жараёни автомобилларни баҳолашнинг двигатель ҳажмидан ҳар 
километрга ажратадиган СО2 ҳажмига қараб амалга оширила бошланди. Бунга 
асосан энергия сарфи кам бўлган ва двигатель ҳажми кичик бўлган 
автомобилларни ҳарид қилиш сони кескин ошган ва автомобилларда ажралиб 
чиқадиган СО2 ҳажми 164 г/км дан 133 г/км гача камайган [2]. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish