Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/14
Sana22.02.2022
Hajmi2,42 Mb.
#83074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
microsoft publisher dasturi imkoniyatlarini orgatuvchi elektron qollanma yaratish

Мавзунинг долзарблиги. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида» 2005 
йил 28 сентябрдаги ПҚ-191-сон қарорига мувофиқ «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғини янада 
такомиллаштириш, унинг сифатини ошириш ҳамда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, 
касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона 
муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларнинг 
«ZiyoNET» тармоғидан фойдаланишини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 
июлдаги 198-сонли “ZiyoNET таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда мустақил таълим олувчи талаба ва ўқувчилар 
учун кенг имкониятлар очиб берилади. Жумладан, “...умумтаълим мактаблари, академик 
лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-
кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларга 
«ZiyoNET» тармоғига кириши учун базавий кафолатланган хизматлар кўрсатилишини таъминласин” 
– деб келтириб ўтилган бўлимдан ҳам билиш мумкинки, яратиладиган электрон дарслик, қўлланма, 
услубий кўрсатмаларни ҳам бу тармоқда кенг тарғиб қилиш орқали мустақил таълим 
самарадорлигини янада ошириш имкониятлари мавжуд. 
Шунингдек, президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 2012 йил 21 март, ПҚ–1730-
сонли “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари келтириб ўтилган қуйидаги “...ахборот ресурслари, 
технологиялари ва тизимларини, шу жумладан ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларини 
ривожлантириш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида 
бошқариш тизимини такомиллаштириш...” ахборот коммуникация технологиялари бўйича амалга 
оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар давлатимиз миқёсида эътиборда эканлигидан 
далолат беради. 
Бугунги кунда институтимиз вилоятимиздаги барча ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари 
билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқда. Институтга бириктирилган академик лицей ва касб-хунар 
коллежлари ўртасида 2014-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик шартномалари тузилган. Ушбу 
шартномалар асосида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
воситаларини 
қўллаш 
асосида 
илғор 
педагогик 
технологияларни эгаллашлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, уларда интерфаол таълим 
услубларини ўқув жараёнига жорий этиш бўйича тўплаган тажрибаларини оммалаштиришни 
таъминлаш мақсадида бир қатор профессор-ўқитувчиларимиз вилоятимизнинг турли туманлари 
ўзларининг билим ва тажрибаларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари педагог 
кадрлари учун таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни 
жорий этиш бўйича ишларни бажариб келмоқда.
Битирув малакавий иши мавзусида келтирилган Microsoft Publisher дастури 
имкониятларини ўргатувчи электрон қўлланма яратиш бугунги кунга қадар бирор манбада 
келтирилмагани ёки айнан манашу электрон қўлланмани щзбек тилидаги варианти академик 
лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ишлаб чиқилмаганли сабабли, ишдаги тадқиқот шу мавзуга 
бағишланади.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish