2
Қабулов М.Э.Темиров С.У. Конструкциялаш асослари.
Маърузалар матни. Наманган 2006.
Маъруза матни 5140900 – Касб таълими (Агроинженерия) ва 540700 –
Агроинженерия йўналишдаги талабалар учун мўлжалланган.
Тузувчи: Машинасозлик технологияси кафедраси
катта ўқитувчиси Қабулов М.Э.. ва
Агроинженерия кафедраси
катта ўқитувчиси Темиров С.У.
Такризчилар: т.ф.н.,х.к.доц. Омиров А.Й.
т.ф.н.Худойбердиев Т.
Ушбу маърузалар матни Наманган мухандислик педагогика институти илмий
методик кенгашида кўриб чиқиб мухокама қилинган ва ўқув жараёнида
фойдаланишга тавсия этилган (Баён № _____ « _____» _________ 2006) .
3
1-
Маъруза. Кириш. Машиналарни
конструкциялаш асослари
Режа:
1.
Кириш. Машиналарни лойиҳалаш асослари.
2.
Машиналарни лойиҳалашда техникталаблар. Техник топшириқ.
3.
Эскиз. Техник лойиҳа. Конструктор вазифаси.
1. Кириш. Машиналарни лойиҳалаш
асослари.
Хозир Республикамизда тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги
заводлари, ихтисослаштирилган конструкторлик бюролари ва жуда кўп илмий
тадқиқот институтлари янги машина ва механизмларни
яратиш борасида унумли
фаолият кўрсатиб келмоқдалар.
Технологик машиналарни ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш учун
Республикамизнинг турли худудларидаги табиий иқлим шароитларини хисобга
олувчи илмий асосланган машиналар тизими яратилган,
тракторлар ва машиналар
ҳар беш йилликка тузиладииган машиналар тизими асосида яратилади.
Қишлоқ хўжалигида деярли барча ишлар, жумладан, ер хайдаш,
текислаш,
тупроқни экин экишга тайёрлаш, ўғитлаш, парваришлаш, хосилни йиғиш
механизациялаштирилди. Чунончи дехқончиликда индустриал технологияни жорий
этиш учун серунум техникалар туркуми яратилмоқда; кучли, тезкор тракторлар,
кенг қамровли ва тезкор машина – қуроллар
унификация килинмокда ва
универсаллаштирилмоқда, сифати ва пухталиги оширилмокда. Технологик
машиналарни металл сиғимини камайтириш, эксплуатацоин кўрсаткичларни
яхшилаш
ишлари олиб борилмокда; гидравлик ва электр юритмалар, автоматик
бошқариш воситалари ишлаб чиқаришга жорий этилмокда. Айниқса, ер
ишлашда
бир ўтишда бир неча жараёнларни бажарувчи машиналар комплекси яратиш ишлари
давом эттирилмокда.
Лойиҳалаш – таклиф этилган булажак объектнинг лойиҳасини, янги
прототипини, тимсолини яратиш жараёнидан иборат. Лойиҳалаш жараёнида
тизимлар ва уларни ташқил этувчи элементларни структураси ҳамда ишлашга оид
маълу-мотлар, жумладан, улар келтирадиган фойда,
ишлатишга сарфланадиган
ҳаражатлар, уларни меҳнат унумдорлиги, пухталиги, чидамлилиги ва бошқа
маълумотлар берилади.