Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат


Тупроқнинг муҳит сифатида тирик организмлар учун



Download 0,55 Mb.
bet16/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

3. Тупроқнинг муҳит сифатида тирик организмлар учун
хусусиятлари

Тупроқ дейилганда ернинг ғовак, унумдор юза қавати тушунилади. Тупроқда ўсимликлар, микроорганизмлар ва баъзи умуртқасиз ҳайвонлар яшайди. Масалан, 1 м2 тупроқ қатламида 100 миллиардлаб содда ҳайвонлар ҳужайраси, миллионлаб нематодлар, юзлаб ёмғир чувалчанглари, 100 минглаб замбуруғларнинг гифа-мицеллийлари, бактериялар ва сувўтлар яшайди. Демак, тупроқда учровчи барча тирик организмлар яшаш жараёнларида бир-бирига нисбатан турли хил муносабатда бўлиб таъсир кўрсатади, яъни ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар ўртасидаги мураккаб муносабатлар натижасида тупроқда гумус ва минерал моддалар тўпланади.


Тупроқнинг экологик омил сифатида ўсимликларга таъсири ҳақида гапирганда аввало шуни айтиш керакки, тупроқ ўсимликни ўзида бириктиради ва уни озуқа билан таъминлайди, яъни ўсимлик тупроқдан сув ва унда эриган минерал моддаларни олади. Ўсимликка тупроқнинг хусусиятлари ва кимёвий таркиби ҳамда микрофлораси жуда катта таъсир қилади. Тупроқнинг кимёвий хоссаларидан бири унинг кислоталилиги бўлиб, бу водород ионлар концентрацияси билан ифодаланади. Тупроқнинг кимёвий табиатига (рН га) қараб, ацедофил (кислотали), нейтрофил (нейтрал), базофил (ишқорий) ўсимлик турлари ёки жамоалари ажратилади. Тупроқдаги ўсимликлар учун зарур бўлган кимёвий элементлардан азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт, темир каби макроэлементлар ва мис, бор, рух, молибден каби микроэлементлар муҳим экологик аҳамиятга эга.
4. Тупроқ муҳитида тарқалган ўсимлик, ҳайвонлар ва уларнинг гуруҳланиши

Тупроқ сув, ҳаво ва турли организмларнинг биргаликдаги таъсири натижасида тоғ жинсларининг табиий ҳолда ўзгарган ташқи қатламидир. Тупроқнинг муҳит сифатида организм учун кўрсатадиган асосий хусусиятларига унинг табиий ва кимёвий таркиби ҳамда унда моддаларнинг айланиб туриши, яъни газлар, сув, органик, ва минерал моддаларнинг ион ҳолида айланишлари кабилар киради. Шу билан бирга тупроқда яшовчи ўсимлик ва ҳайвонот турлари унинг табиий-кимёвий хусусиятларининг ўзгаришига ҳам сабабчи бўлади.


Турли олимларнинг ҳар хил типдаги тупроқларда олиб борган текширишлари натижасида уларда учрайдиган организмларнинг биомассаси ҳар бир гектар учун кг ҳисобида қуйидаги миқдорда экан:

Бактериялар

1000-7000

Микроскопик замбуруғлар

200-1000

Сувўтлари

10-300

Содда ҳайвонлар

5-10

Бўғимоёқлилар

1000

Ёмғир чувалчанглари

350-1000

Сон жиҳатидан оладиган бўлсак, ўртача 1м2 тупроқ юзасида 100 млрд. дан ортиқ содда ҳайвонлар, миллионлаб коловраткалар, ўн миллионлаб нематодлар, ўн ва юз минглаб ҳашаротлар ва бошқа умуртқасиз ҳайвонлар учрайди. Тупроқда яшовчи организмлар учун айниқса унинг чуқурлиги, тупроқ заррачаларининг ўлчами кабилар катта экологик аҳамиятга эга. Булардан ташқари албатта тупроқнинг намлиги, аэрацияси, тупроқ ҳароратининг ўзгариши кабилар унда яшовчи организмларнинг тарқалишида муҳим аҳамиятга эга.
Тупроқдаги организмлар ҳар хил ўлчамга эга ва турли муҳит ҳосил қилади. Шунинг учун тупроқда тарқалган ўсимлик ва ҳайвонлар ўлчамига қараб, яъни кичик ўлчамдагилар микрофлора ва микрофауна (0,002-0,2 мм), ўртача катталикдаги мезофауна (0,2-2,0 мм), макрофауна (2-20 мм) ҳамда мегафауна (20-200 мм) каби гуруҳларга ажратилади. Тупроқ микрофлорасини ташкил этиш бактериялар, актиномицетлар, замбуруғлар ва сувўтлари иштирок этади. Хивчинлилар, ёлғон оёқлила, инфузориялар ва бошқалар тупроқ микрофаунаси ҳисобланади. Улар тупроқ заррачалари юзасидан сув билан тўлган бўшлиқларда яшайди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish