Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги молия институти сиртқи бўлим банк иши факултети



Download 145,5 Kb.
bet1/5
Sana29.03.2022
Hajmi145,5 Kb.
#515971
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Вахобов Б (СБИ-52)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
СИРТҚИ БЎЛИМ
БАНК ИШИ ФАКУЛТЕТИ

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИДАН
МУТСАҚИЛ ИШ
МАВЗУ: Бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши ва ривожланишининг шарт шароитлари

БАЖАРДИ: Вахобов Б.
ҚАБУЛ ҚИЛДИ: Аллаберганов З.

Тошкент_2020


Бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши ва ривожланишининг шарт шароитлари
Режа:

  1. Бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши.

  2. Бозор иқтисодиётига ўтиш моделлари.

  3. Бозор иқтисодиётининг асосий белгилари.

  4. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари.



1. Бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши
Кишилик жамияти тарихий тараққиёти давомида товар хўжалиги бағрида бозор иқтисодиёти вужудга келиб, у борган сари ривожланиб боришини кўрсатди. XVII-XVIII асрларга келиб, инсоният хусусий мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиётига ўтди. Иқтисодиётда унга хос бўлган туб белгилар секин аста шаклланиб, пировард натижада қатор афзалликлар ҳамда айрим камчиликлари бўлган ҳозирги замон бозор иқтисодиётига хос яхлит иқтисодий тизим ташкил топди.
Дастлаб, якка хусусий мулк монополияси хукмрон бўлиб, капиталистик жамиятга хос зиддиятлар кучайган Х1Х аср ўрталарида марксистик ғоя вужудга келди. Бу ғояга биноан жамият аъзоларининг фаровон яшаши, адолат ўрнатилиши учун адолатсизликнинг бош манбаи хусусий мулкчилик йўқотилиши лозим эди. Шу ғояга биноан собиқ иттифоқ ва айрим мамлакатларда хўжалик юритишнинг альтернатив варианти тарзида маъмурий буйруқбозлик, марказий режалаштиришга асосланган хўжалик юритиш вужудга келди.
Бу хўжалик юритиш шаклида:

  • Хусусий мулкчиликни йўқотиш;

  • Бозор-товар-пул муносабатларини тугатиш;

  • Неъматлар ва ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми ўрнига ижтимоий мулкчиликка асосланган давлат тақсимоти ва назоратини ўрнатиш;

  • Ҳар бир кишини яратган неъматлардаги улушини қилган меҳнатига қараб белгилаш, меҳнат миқдорини эса иш вақти асосида аниқлаш кўзда тутилади.

Тарихий парадокс шундаки, марксизмнинг асосий концепцияси – инсонни нурли келажакка олиб боришнинг назарий жиҳатдан илгари сурилган ғояси билан тарихий тажрибада эришилган натижа кескин фарқ қилади. Тарихий тажриба ижтимоий мулкчиликка бир марказдан, режа асосида бошқаришга асосланган иқтисодиёт сароб эканлигини кўрсатди. Шундай бўлиши муқаррар эди. Сабаби, хусусий мулкчиликка барҳам бериб, ижтимоий, яъни давлат мулки монополиясини ўрнатилиши бозор муносабатиларини чеклаш, монополизмни вужудга келтириш ва бозор иқтисодиётининг ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган рақобатни йўқлашига олиб келади.
Бозор иқтисодиётида юқори даражада бажарилган ишни рағбатлантириш меҳнат бозоридаги рақобат орқали ҳал этилади. Айнан меҳнат бозоридаги рақобат меҳнатнинг юқори унумдорлиги ва иш сифатини таъминлайди. Ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат эса харажатларни пасайтириш, маҳсулот сифатини яхшилашга олиб келади. Нархларнинг эркинлиги эса зарур товар ва хизматлар мўл кўллигини таъминлайди.
Маъмурий буйруқбозликка асосланган хўжалик юритишда иш ҳақи марказлашмаган тарзда ставкалар асосида режа бўйича белгиланган.
Иқтисодий рағбатлантиришдан кўра меҳнатга мажбур қилиш кўпроқ рол ўйнаган. Корхоналарда маблағларни муқобил ишлатишнинг иложи йўқ, чунки бутун фаолият режадан чиқмаслиги керак эди. Зарар келтирадиган корхоналарнинг банкрот бўлиш хавфи йўқлиги уларнинг самарали ишлаш заруратини йўққа чиқарди. Зарар келтирадиган корхоналар дотация олар, фойда келтирадиганлар маблағи бюджетга тортилар эди. Фойданинг рағбатлантирувчи роли йўққа чиқарилди. Асосий директив режа топшириқларини бажаришга қаратилди. Ҳар бир корхоналарнинг иш фаолиятига режани бажаришга қараб баҳо берилди.
Белгиланган нархларнинг қатъийлиги ҳам самарасиз харажатлар кўпайишига олиб келди. Иккинчи томондан, тақчилликнинг асосий сабабларидан бирига айланди.
Бозор иқтисодиёти эса демократияга асосланган. Иқтисодий демократиянинг асоси-бозор. У иқтисодиётдан тортиб жамият ҳаётининг сиёсий, ҳуқуқий-маънавий томонларигача демократлашувига олиб келди.
Бозор муносабатлари тизимида шундай рағбатлантирувчи куч жойланганки, у муттасил иқтисодий ўсиш ва социал ривожланишни таъминлайди. Бозор тизимининг афзаллигини Таиланд, Жанубий Корея, Тайванд, Сингапур каби Осиё мамлакатлари ҳам намойиш этди. Ҳозирги пайтда Хитой, Шарқий Германия (Собиқ ГФР), Вьетнам ҳам уни устунлигини кўрсатмоқда.
Бозор иқтисодиётига ўтиш тарихий объектив зарурат бўлиб, келажакда равноқ топишининг, оқилона хўжалик юритишга эришишнинг ягона йўли сифатида Ўзбекистон ҳам бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлади.

Download 145,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish