Магнезиал боғловчи моддалар
Каустик магнезит- 700-8000Сда пиширилган асосан MgOдан иборат бўлган туйилган магнезит кукунидир.
Каустик магнезит бошқа боғловчилардан фарқли сув билан эмас, магний хлори ёки сульфати эритмаси билан аралаштирилади. Булардан ташқари ZnCl2, FeSO4 ва бошқа тузлар эритмаси ҳам ишлатилиши мумкин.
Каустик магнезит хом ашёси бўлган тоғ жинси магнезит асосан MgCO3 дан иборат. Унинг ҳақиқий зичлиги 3,1-3,3 г/см3.
Каустик магнезит ишлаб чиқариш жараёни хом ашёни қазиб олиш, майдалаш, пишириш ва туйишдан иборат.
Магнезит пиширилганда қуйидаги реакция билан парчаланади:
600-6500С
MgCO3 MgO+CO2-1440 кЖ 1кг MgСO3
учун ёки -3030 кЖ 1кг МgO учун.
Пишириш ҳарорати 600-6500С. Агар ҳарорат 8000С ва ундан ошса MgO нинг йирик кристаллари ҳосил бўлиб периклаз деб аталади ва у минерал сув билан кимьёвий реакцияга кирмайди.
Каустик магнезитнинг ҳақиқий зичлиги 3,1-3,4 г/см3 , уйма зичлиги 700-850 кг/м3. Магнезит шахта типидаги ёки айланма хумдонларда пиширилади ва тегирмонда майдалаб туйилади, бунда №02 элакдаги қолдиқ 5% дан, №008 элакда эса 25%дан ошмаслиги керак.
Тайёр боғловчи металл бочкаларда маҳкамлаб юборилади. Каустик магнезит ва доломит ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигига қаттиқ риоя қилиш талаб қилинади.
Магнезит сув билан эмас, MgSO4·6H2Oнинг 12-300 Боме бўйича, MgSO4·7H2Oнинг 15-200 эритмаси билан аралаштирилади. Тузларнинг эритмаси қанча қуюқ бўлса, қотиш секинлашади, лекин охирги мустаҳкамлик ошади. Бундан ташқари буюмлар юзасида туз қатлами ҳосил бўлади. Боғловчиларнинг таркиби:
MgO-62-67% MgO-80-84%
MgCl2·6H2O-33-38% MgSO4·7H2O-16-20%
Каустик магнезитнинг қотиши қуйидаги тизимларда кўрсатилган:
3MgO+MgCl2·6H2O=3MgO·MgCl2·6H2O+Mg(OH)2
3MgO+MgSO4·7H2O=3MgO·MgSO4·7H2O+Mg(OH)2
Магнезиал боғловчилар асосида олинган сунъий тошнинг мустаҳкамлиги сув таъсирида пасаяди, шу сабабдан ҳаво боғловчи моддадир.
Қотиш вақти 20 дақиқадан олдин бошланмаслиги, охири эса 6 соатдан кечикмаслиги керак. Бу боғловчи тез қотувчилар гуруҳига кириб магний хлорнинг 1,2 г/см3ли эритмаси билан аралаштирилганда 1 кундан кейин чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 1,5 МПа ни, 28 кундан кейин эса - 3,5-4,5 МПа ни, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси эса то 30-50 МПа ни ташкил қилади. Каустик магнезитнинг мустаҳкамлик чегараси 1:3 нисбатда олинган боғловчи, қум аралашмасидан зичлаб тайёрланган намуналарни 28 кундан кейин синаб аниқланади ва бу кўрсатгич то 80-100 МПа гача етади.
Каустик магнезитнинг асосий ўзига хос хусусиятларидан ёғоч чиқиндилари (аррамайда, ранда қипиғи, кенаф ва бошқалар) билан яхши ёпишиб ёғочнинг чиришини олдини олади ва юқори мустаҳкамликка эга бўлади. Масалан, 3 қисм магнезит ва 1 қисм ёғоч чиқиндиси асосида олинган сунъий тошнинг эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси 3÷3,5 МПа ни, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси эса 40-50 МПа ни ташкил этади.
Қотиш вақтининг бошида (1-4 кун) тош ҳажми бирмунча ошади (0,5÷1мм/м), 28-50 кунларда эса чўкиш бериб (1-1,5 мм/м) қотади.
Магнезит қурилишда асосан чоксиз иссиқ ксилолит полларда, фибролит плиталарида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |