Оҳакнинг қотиши. Оддий оҳак хамири билан тайёрланган қурилиш қоришмасининг қотиши бир неча кун давом этса, сўндирилмаган оҳак кукуни қоришмаси 30–60 дақиқа қотади. Бундан ташқари, сўндирилмай куйдирилган оҳак кукуни кам сув талаб этади. Шунинг учун сўндирилмаган оҳак қотишмасининг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси, зичлиги ва чидамлилиги сўндирилган оҳакникидан бирмунча кўп.
Оҳак қоришмасининг қотишига асосан икки ҳолат таъсир кўрсатади: ўта тўйинган қоришманинг қотиш жараёнида унда кальций гидроксидининг кристалл ҳолда ажралиши, ҳаводаги карбонат ангидрид гази таъсирида СаСО2 нинг қуйидаги реакция орқали ҳосил бўлиши:
Са(ОН)2+СО,=СаСО3+Н2О.
Бу жараён барча оҳакли моддаларда рўй бериб, карбонланиш жараёни дейилади. Карбонланиш жараёни қоришма қатламининг қалинлиги ва ҳаводаги карбонат ангидриднинг миқдорига боғлиқ.
Ҳаво оҳакининг хоссалари ва ишлатилиш сохалари.
ГОСТ 9179-77 бўйича оҳак IIIта навга бўлинади: (қавс ичида MgOнинг миқдори доломит оҳакида)
Кўрсатгичлар
|
Кальцийли оҳак
|
Магнезиал ва доломитли оҳак
|
I нав
|
II нав
|
III нав
|
I нав
|
II нав
|
III нав
|
А.Сўндирилмаган оҳак
|
Фаол СаО+MgO нинг қуруқ моддага нисбатан миқдори, %, кам бўлмаслиги керак:
-қўшимчасиз оҳакда
-қушимчали оҳакда
|
90
65
|
80
55
|
70
-
|
85
60
|
75
50
|
65
-
|
Фаол MgO нинг миқдори, %, кўп бўлмаслиги керак
|
5
|
5
|
5
|
20
(40)
|
20
(40)
|
20
(40)
|
СО2 нинг миқдори, %, кўп бўлмаслиги керак
|
3
|
5
|
7
|
5
|
8
|
11
|
Сўнмайдиган до-налар миқдори, %, кўп бўлмаслиги керак
|
7
|
11
|
14
|
10
|
15
|
20
|
Б. Гидратли оҳак
|
I нав
|
II нав
|
Фаол СаО+MgO нинг қуруқ моддага нисбатан
|
|
|
миқдори, %, кам б.к.
|
|
|
- қўшимчасиз оҳакда
|
67
|
60
|
-қушимчали оҳакда
|
50
|
40
|
Со2 нинг миқдори, %, кўп б.к.
|
3
|
5
|
Оҳакнинг намлиги, %, кўп б.к.
|
5
|
5
|
Элаклардаги қолдиқ, %, кўп б.к
|
|
|
№02
|
7
|
7
|
№008
|
15
|
15
|
Ҳақиқий зичлиги: сўндирилмаган оҳакники - 3,1-3,3 г/см3,
сўндирилган оҳакники - 2,2 г/см3.
Ўртача зичлиги оҳак пишириш ҳароратига боғлиқ бўлиб, 8000Сда пиширилганда 1,6, 13000Сда эса 2,9 г/см3 бўлади.
Уйма зичлиги: сўндирилмаган оҳак кукуни 900-1100 кг/м3,
зичлаштирилса 1100-1300 кг/м3. Сўндирилган оҳак кукунининг уйма зичлиги 400-500 кг/м3, зичлаштирилса 600-700 кг/м3 га тенгдир.
Пластиклик деб оҳак ўз пластиклигини у асосидаги қоришмага узатишига айтилади. Оҳакнинг пластиклиги унинг ўзида кўп сув сақлашидадир. Шунинг учун ҳам оҳак хамири яхши пластикликка эга.
Сув талабчанлик ва сувни сақлаш қобилияти оҳакда жуда юқори, шунинг учун 1м3 қоришмага 300-350л сув солинади.
Қотиш тезлигини аниқлаш учун 70,7х70,7х70,7 мм ўлчамдаги намуналар тайёрлаб 5-7 кун қолипда қотгунча сақланади.
Оҳак асосида тайёрланган қоришма ва бетонларда қотиш пайтида ҳажм ўзгаришлари рўй беради. СаО ва MgO гидратланганда ўз ҳажмида бир неча маротаба ошади, шу сабабли оҳак таркибида куйган доналар миқдори чекланган. Қоришма ва бетонлар ҳавода қотганда ўз ҳажмида ва ўлчамларида камаяди ва бу сувнинг парланиши билан боғлиқдир.
Мустаҳкамлик кўпинча қотиш шароитига боғлиқ. Сўнган оҳак асосидаги сунъий тошнинг мустаҳкамлиги бир ойдан кейин 0,5-1,5 МПа, майдаланган сўнмаган оҳак асосида эса 2-3 МПа га тенг.
Узоқ вақт чидовчанлиги оҳакнинг тури ва қотиш шароитига боғлиқ. Ҳавода оҳак асосида олинган тош жуда яхши сақланади, чунки карбонатли қотиш узоқ вақт давом этиб тош мустаҳкамланади. Нам шароитда оҳак қоришмалари ва бетонлари аста-секин мустаҳкамлигини йўқотиб емирилади. Музлаб эриш процесси асосан кучли таъсир қилади.
Ишлатилиш соҳалари:
- сувоқ қоришмалари тайёрлашда;
- ғишт ва тош териш қоришмаларида;
- паст маркали бетон олишда;
- автоклав силикат ғишт, оғир ва енгил бетонларда;
- аралаш гидравлик боғловчилар олишда;
- оҳакли бўёқларда ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |