Темирларнинг занглашга чидамлилигини ошириш
Ташқи муҳитдаги зарарли моддалар таъсирида юзасида кимёвий ёки электр кимёвий реакция бўлганда темирда бузилиш бошланади. Бу жараён занглаш деб аталади. Кимёвий занглашда зарарли муҳитда темир юзасида қосил бўладиган реакция натижасида қумоқ-қумоқоксидлар ажралади. Бунинг сабаби кислороднинг нам ҳолатда ҳаводаги хлор, олтингугурт газлари ёки кислоталар билан кимёвий реакцияга киришишидир. Тўйинган ишқор эритмалари ҳам темирни емиради. Темир ва углеродли қотишмаларга NzCl, МgCl2, CаCl2, аммоний, нордон азот каби тузлар зарарли таъсир кўрсатади. Тўйинган азот кислотаси ва кучсиз ишқор эритмаси темир юзасида муҳрфазаловчи қатлам ҳосил қилиб, занглашнинг олдини олади.
Электр кимёвий занглаш. Агар қандайдир тузли эритмада (электролитда) ҳар хил жинсли темирлар ўзаро уланса, улар орасида гальваник ток воситасида электр кимёвий жараён пайдо бўлади. Макрозанглаш натижасида кичик электр токига эга бўлган темир ионлари эритмага ўтади. Бундай электр кимёвий занглашнинг ол-дини олиш мақсадида тузли эритмаларда ўзаро ёндош ҳолатда бир жинсли темирларни ишлатиш керак бўлади. Акс ҳолда ҳар хил темирлар орасида ҳосил бўладиган кичик адашган электр ионлари темир қисм ва буюмларни емиради. Бунинг учун ўзаро туташ темирлар электр токини ўтказмайдиган ҳар хил органик ва анорганик моддалар билан қопланиши керак. Зарарли мухмтнинг қандай ҳолатда бўлишлигига қараб электр кимёвий занглаш очиқ муҳит, сув ости, ер остида ҳам рўй беради.
Барча темирларнинг зарарли муҳитда емирилишига бўлган бардошлилиги бўйича уларни қуйидагича тартиблаш мумкин: алюмин, марганец, рух, хром, пўлат, кобальт, никель, қалай, қўрғошин, мис, кумуш, симоб, платина, оқ олтин, олтин. Ушбу тартибга кўра, тузли эритмада рух билан пўлатни бирга ишлатилса, рух эритмага ўтади ва унинг ионлари пўлат сиртини қоплаб унда электр кимёвий занглаш бошланади.
Кристалитлараро занглаш. Барча темирларда занглаш бошланганда аввало уларнинг юзасида занг доғлари ҳосил бўлади. Темирдаги кристаллар орасида занглаш бошланади, доналараро боғловчи ўз кучини йўқотади. Натижада, темирнинг мўртлиги ортади.
Темирни занглашдан сақлаш учун аввало муҳитга мос, занглашга чидамли қоришмаларни танлаш зарур. Бунинг имкони бўлмаса, хар хил қоплама ашёларни қўллаш керак. Аксарият зангламайдиган темир таркибида легирловчи элементлар углеродли бўлиши лозим. Зарарли муҳитга чидамли темир ионлари билан қопланган қатлам темир буюмларнинг бардошлигини оширади. Агар темир буюмлар юзасини анодлаш ва қоралаш усуллари бил эритмада оксидланса унинг занглашга чидамлилиги ортади.
Занглашдан сақловчи ашёнинг юқори ҳароратдаги эритмасига темир буюм чўктирилади ва унинг юзасида иссиқ эритма (оқартириш, қўрғошин ва рух) қатлами ҳосил бўлади. Темир бу занглашдан сақлашнинг қурилишда кенг тарқалган усулдан бири — темир юзага босим остида эриган рангли темирни пуркаб (темирлаш), унинг юзасида чидамли қатлам ҳосил қилишдир. Темир юзасига туйилган дала шпати, кварц, тупроқ, буралардан ташкил топган аралашмани эритиб босим остида пуркалади. Натижада, темирни занглашдан саклайдиган эмал бўёқ қатлами ҳосил бўлади. Бу усул билан ванна, раковина ва шу сингари сантехника буюмлари қопланади. Темир ҳарорати 750—800°С га тен махсус ўчоқларда эмал билан қопланади. Худди шу усул б мир юзасига юпқа ойнани эритиб ёпиштириш мумкин. Жуда зарарли суюқликлар учун темир қувурларнинг ички ва ташқи юзаларини шиша билан қоплаб занглашга чидамлилиги оширилади
Темир буюмларни парда ҳосил қилувчи лок-бўёқ ашёлар билан занглашдан саклаш усули қурилишда кўп ишлатилади
Do'stlaringiz bilan baham: |