Ёғоч қириндили товуш ютувчан ашёларга акустик фибролит киради. Фибролит плитанинг узунлиги 1000-2500, эни 500-700 ва қалинлиги 30-100 мм.
Минерал шиша ва асбест толали плиталар битумли, мочевино-формальдегидли, фенолформальдегидли ёки крахмалли боғловчилар асосида тайёраланади. Плиталарни декоративлигини ошириш учун уларнинг юзаси махсус эмульсиялар билан буялади ва қуритилади. Плиталарнинг ўлчамлари 300х300 дан 900-1000 мм, қалинлиги эса 15-100 мм, ўртача зичлиги 50-250 кг/м3, товуш ютувчанлик коэффициенти 0,8-0,9 Вт/(м.0К)..
Акустик совуқ плиталар боғловчи моддалар (цемент, гипс ва бошқалар) ва енгил ғовакли тўлдирувчилар (перлит, минерал пахта ва бошқалар) биргаликда аралаштириб тайёрланади. Бу аралашмалардан плиталар қолипланади, сўнгра 90-950С иссиқликда буғланади. Плитанинг ўлчамлари 300-300 дан 800х1200, қалинлиги эса 15-50 мм, ўртача зичлиги 400-600 кг/м3.
Силакпор серғовак бетонлардан тайёрланган плита. Плитани тайёрлаш технологияси серғовак иссиқизоляция бетонларини тайёрлашга ўхшаш бўлиб, газ ҳосил қилувчи моддалардан кўпроқ қўшилади.
Товушизоляция ашёлар. Товушизоляция ашёлар куч таъсирда сиқилувчанлиги 40% дан ортиқ бўлмаслиги керак. Нисбий сиқилувчанлиги бўйича товушизоляция ашёлари 3 гурухга бўлинади:
Қаттиқ, кам деформацияли-К<5%;
Яримқаттиқ, ўртача деформацияли-55<К<15%;
Юмшоқ, катта деформацияли-К>15%.
Асосий товушизоляция ашёларга шиша толали ашёлар, яъни пахта, кўрпача ва плиталар, минерал пахта, асбестли буюмлар, ёғоч толали плиталар, ғовак пластмассалар ва резина киради.
Крахмалли боғловчилар асосида акминит ва акмиран деб номланувчи пардозбоп минерал товушизоляция ашёлари тайёрланади. Бундай плиталарни ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё сифатида минерал пахта, крахмал, каолин ва тайёр буюмларни хоссаларини яхшилаш учун қўшимчалар ишлатилади.
Товуш изоляция ашёлари кўп қаватли биноларнинг қаватлараро ёпма плиталарида, тўсин ва асосий деворларида товуш тўлқинидан сақлаш мақсадларига ишлатилади.
Поллар учун ишлатиладиган юмшоқ ўрама ашёлар 2 ёки 3 қатламли бўлади, 2 қатламли товушизоляция ашёларига пол учун ишлатиладиган линолеумлар, 3 қатламли товушизоляция ашёларга 3 қатламли релин ва бошқалар мисол бўла олади. Қаватлар ароёпма плиталарга қўйилган товушизоляция ашёлари сиқилган ҳолатда бўлади (ишлайди). Асосий ва тўсин деворларда эса бу ашёлар эркин ҳолатда бўлиб, оралиқларни тўлдирувчи вазифасини бажаради.
Минерал пахтали товушизоляция плиталарининг ўртача зичлиги 350, 400 ва 450 кг/м3, эгилишдаги мустаҳкамлиги мос равишда 1.0, 1.3 ва 1.6 МПа. Бу плиталарни намлиги 1,5% дан кўп бўлмайди. Минерал пахтали товушизоляция плиталарини намлиги 70% дан ортиқ бўлмайдиган жойларда ишлатиш керак.
Баъзи бир акустик ашёларнинг физик-механик хоссалари қуйидаги жадвалда берилган.
Акустик ашёларнинг физик-механик хоссалари
Ашё тури
|
Бўйи, м
|
Эни, м
|
Қалинлиги,м
|
Ўртача зичлиги, кг/м3
|
Товуш ютувчанлик коэффициенти, 8000 Гц да
|
Декоративланган минерал пахтали плита
|
0,5
|
0,5
|
0,02
|
130
|
0,08
|
«Акмигран»
|
0,3
|
0,3
|
0,02
|
400
|
0,55
|
«Акминит»
|
0,3
|
0,3
|
0,02
|
350
|
0,50
|
«Винипор»
|
1
|
0,38
|
0,06
|
120
|
0,95
|
«Силаклар»
|
0,5
|
0,5
|
0,045
|
300
|
0,95
|
Do'stlaringiz bilan baham: |