Назорат саволлари
1. Акустик ашёларга қандай талаблар кўйилади.
2. Товуш ютувчан ашёлар турларини санаб беринг
3. Акустик ашёларнинг физик-механик хоссалари тушунтиринг
35-маъруза. Металл қурилиш материаллари
ва буюмлари
Режа:
1. Металл ҳақида умумий тушунчалар.
2. Металларнинг турлари.
3. Пўлат ва чўян ишлаб чиқариш.
Пўлат ишлаб чиқаришда ёқилғи сифатида асосан табиий газ, электр, аргон гази ишлатилади. Шунингдек, электр тошқол билан қайта эритиб махсус пўлат олиш, электр нури билан эритиш, плазмали ёй билан эритиш усуллари пўлат олишда кенг тарқалган. Саноатдаги иншоотлар жуда мураккаб технологияларга асосланган. Барча ишлаб чиқариш жараёнлари автоматлашган механизмлардан ташкил топган. Сифатли пўлат ишлаб чиқаришда кислород-конвертор ҳамда пўлатни узлуксиз қуйиш технологияси энг самарали деб ҳисобланмоқда. Бундай усул билан қуйилган пўлат қуймаси киришмайдиган ва нуқсонсиз бўлади.
Қурилиш материаллари ичида рангли темирлар ва улар аралашмасидан олинаётган эритмалар алоҳида ўрин тутади. Жумладан, алюмин ва улар асосида олинадиган бошқа рангли темир буюмларнинг қурилишдаги салмоғи каттадир.
Рудадан қўрғошин, рух, кадмий, германий, селена, индий, галлий ва шу сингари рангли темирларни ажратиб олиш технологиялари мавжуд. Темир саноати ўсиши билан иккиламчи тошқоллар миқдори ортмоқда. Тошқолдан янада самарали Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш оғир саноатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Углеродли темир эритмаларидан олинадиган ашёларга асосан пўлатни киритиш мумкин. Пўлатни юқори ҳароратда эритганда ёки совитганда углероднинг камайиши ёки ортиши хисобига пўлатнинг хоссалари кескин ўзгаради. Эритма таркибида углерод миқдори 2 % гача бўлса – пўлат, 2 %дан ортса чўян деб аталади. Пўлатда углерод 1 % бўлса, унинг эриш ҳарорати 1539°С га тенг. Кристалланиш жараёни 1490°С да бошланиб, 1320°С да тугайди. Ҳарорат 910°С ва 758°С га тушганда эритма қаттиқ ҳолатга ўтади. Совиш жараёнида темир углеродли пўлат эритмасининг тузилиши ҳар хил ҳолатда бўлади:
Цементит. Эритмада углерод микдори 6,7 %гача бўлганда ҳосил бўлади. Эритма совиши жараёнида ундаги цементит парчаланиб феррит ва графитга айланади. Цеменит жуда қаттиқ ва мўрт.
Феррит – альфатемирдаги углероднинг қаттиқ эритмаси. Унинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги кичик, қайишқоқлиги юқори.
Перлит – таркибида 0,8 % углерод бўлган эвтектоид. У феррит ва цементитнинг майда кристаллари аралашмасидан иборат.
Аустенит – гамма-темирдаги углероднинг қаттиқ эритмасидир. У қайишқоқ, кимёвий чидаши ва магнитсиз.
Ледебурит – таркибида 4,3 % углерод бўлган эвтектид. У аустенит билан цементитнинг эритма ҳолатида бошланғич кристалларнинг аралашмасидан ҳосил бўлади. Ҳарорат 723°С га пасайганда, ледебурит таркиби асосан цементит ва перлитдан ташкил топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |