Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet141/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Кремний кукуни. Хоссаларига кўра у фторли натрийга ўхшайди. Шу сабабли улар 1:3 нисбатда аралаштирилади ва иссиқ сувда эритилиб, ёғоч буюмларга шимдиришда, ёғоч сиртига суртиш учун кетадиган силикат пасталар тайёрлашда ишлатилади.
Мис купороси (CuSO45H2О) оддий оқ рангли, замбуруғ­лар­дан муҳофаза қилишда энг яхши антисептик модда ҳисобланади. Мис купоросини 28–30°С ли сувда эритиб, 10 %ли эритма тайёрланади. Динитрофенолат натрий сувда эритилган ҳолатда ишлатилади. У динитрофенол билан карбонат содаларини ишлаб олинади. Динитрофенолат натрий кукун ҳолатда портлаб кетиши мумкин, шунинг учун у иссикдик манбаи таъсирида бўладиган иншоотлар да ишлатилмайди. Динитрофенолат натрий эритмаси суртилган ёғоч сариқ рангга киради. У ёғоч конструкцияларни маҳкамловчи темир қисмларни ҳам занглашдан сақлайди.
Нам ва сув тегиб турадиган ёғоч қисмларга антисептик моддалар ишлатилса, атиги 3–4 ойгина чиримай сақланади, кейинчалик моддалар сув билан ювилиб, таъсири камаяди. Шунинг учун бу гуруҳдаги антисептик моддалар бинонинг ички ёки сув ва нам таъсир этмайдиган қисмларида ишлатилади.
Сувда эримайдиган ёки мойсимон антисептик моддалар очиқ ҳавода ва ер остида ишлатиладиган ёғоч қисмларга шимдириб, чидамлилигини оширишда ишлатилади. Тошкўмир креозот мойи тошкўмир қатрон мойини 250–280°С ҳароратда ишлаганда ажралиб чиқадиган тўқ кўкимтир шуъла берувчи, ўткир ҳидли қора рангдаги суюқлик. Креозот мойи ёғочни замбуруғлардан яхши сақлайди ва сув билан ювилиб кетмайди. Аммо, бу мой ўткир ҳидли ва у билан мойланган ёки шимдирилган ёғочга кейинчалик бўёқ юқмаслиги сабабли, уни ишлатиш соҳаси анча чекланган. Креозот мойидан шпалларни мойлашда фойдаланилади. Бу мой ишлатишдан олдин 50–60°С гача иситилади.
Антрацен мойи ҳам тошкўмир қатрон мойини юқори ҳароратда (270–420°С) фракцион ҳайдаш йўли билан олинади. У тўқ кўкимтир рангдаги суюќлик бўлиб, жуда ўткир ҳидли антисептик моддадир.
Сланец мойи – ёнувчи сланецларни ҳайдаганда ажралиб чиқадиган, тўқ жигарранг, ўткир ҳидли суюклик. У муҳофаза қилинадиган ёкоч сиртига пуркагичлар воситасида сепилади. Сланец мойи одам организми учун заҳарли. Шу сабабли, антисептиклар билан ишлайдиган ишчилар хавфсизлик техникасига риоя этишлари керак. Айрим ёғоч конструкцияларнинг ер остидаги қисмини муҳофаза қилишда, шунингдек, вақти-вақти билан намланиб турадиган ёғоч қисмларининг чидамлилигини оширишда антисептик пасталар суртиш усули кўп қўлланилади. Пасталар ишлатиладиган богловчи моддалар турига кўра битумли, силикатли, гилтупроқли ва экстрактли турларга бўлинади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish