Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Ёғочларнинг мих ушлашлик даражаси



Download 7,83 Mb.
bet139/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Ёғочларнинг мих ушлашлик даражаси

Дарахтнинг тури

Ҳажмий оғирлик, кг/м3

Михни тортгандаги қаршилиги

Радиал

Тангенциал

Граб

700-720

100

89

Оққайин

600-660

92

65

Эман

660-700

75

64

Қарағай

550-600

63

42

Арча

400-410

44

29

Терак

340-400

37

28



Ёғочдаги нуқсонлар ва касалликлар. Дарахт ёмон шароитда ўсиб механик куч таъсирида шикастланса, уларда ҳар хил нуқсонлар ва касалликлар пайдо бўлади. Булар ёғочнинг қурилиш учун талаб қилинадиган техник сифатини пасайтиради.
Ёғочдаги нуқсонлар қурилиш конструкциялари ҳамда буюмлари тайёрлашда ва улардан фойдаланишда жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Ёғочдаги кўпгина нуқсонлар аввало дарахтнинг ўсиш жараёнида пайдо бўлади. Лекин ўсиб турган дарахтдаги нуқсонлар миқдорини уни кесишдан олдин билиш қийин. Ёғочдаги айрим нуқсонлар уни тайёрлаш, ташиш ва сақлаш жараёнида пайдо бўлади.

Назорат саволлари


1. Ёғочнинг турларини санаб беринг.


2. Ёғочнинг хоссалари. Физик ва механик хоссалари.
3. Сув, иссиқ-совуқ ўтказувчанлиги.
4. Сиқилишдаги, чўзилишдаги мустаҳкамлиги. Ёрилишга қаршилиги.

32-маъруза. Ёғоч ашёларнинг турлари. Ёғочни ҳимоя қилиш.


Қурилишда ишлатиладиган ёғоч ашёлар икки: тилинган ва тилинмаган турларга бўлинади. Ўз навбатида улар хари ва хода деб юритилади.


Учининг диаметри 14 см ва бундан катта бўлган ҳамда ҳар икки сантиметрдан кейин бир текисда йўғонлашиб борадиган тилинмаган ёғочлар хари деб аталади. Агар тилинмаган ёғоч учининг диаметри 14 см. дан кам бўлса, у ҳолда хода (диаметри 8– 11 см) ёки ходачалар (диаметри 3–7 см) дейилади.
Хариларнинг узунлиги Давлат стандартларига музофиқ, 3–9 метр атрофида бўлади. Лекин, қурилишда ўртача 4–7 метр узунликдаги харилар кўпроқ ишлатилади. Уларнинг диаметри тубидан учига қараб ҳар 1 метрда 1 см. дан 1,5 см. гача камайиб боради. Тилинган ёғочлар олишда, ҳар метрда 1,5 см. дан кўпроқ ингичкалашган харилар яроқсиздир. Чунки, тахта тилишда уларнинг кўп қисми чиқитга чиқиб кетади.
Тилинмаган ёғочлар сифатига кўра навларга бўлинади. Биринчи навга юқори сифатли харилар киради. Улардан биноларнинг оғирлик кучи таъсир этувчи конструкциялар, дурадгорлик ва мебел буюмлари тайёрланади. Иккинчи навга айрим нуқсонлари бўлган, аммо замбуруғ билан касалланмаган харилар киради. Бу навдаги ёғочлар куч таъсирида ишлайдиган конструкциялар, қолиплар ва шунга ўхшашларни тайёрлашда фойдаланилади. Учинчи нав хариларда нуқсонлар кўп бўлади, лекин чириш касаллиги бўлмаслиги керак. Бундай ёғочлар эса бино ва иншоотларнинг иккинчи даражали қисмлари сифатида, ёғоч бинолар қуришда ишлатилади.
Хода ва ходачалардан кўпинча, қурилишда тўсин, устун ва синчлар ҳамда тиргаклар тайёрланади. Ходаларни бўйига арралаб, тилинган ёғоч ашёлар олинади. Ёғочнинг сифатига ва ундаги нуқсонларнинг микдорига қараб бундай ашёлар олти навга бўлинади. Қурилишда тилинган ашёларнинг қуйидаги турлари ишлатилади: харини бўйламасига арралаб, қоқ ўртасидан бўлинса, ярим харилар ҳосил бўлади. Улар иситилмайдиган биноларнинг деворларига, ёпма синчларига ва бошқаларга ишлатилади. Ярим хари деганда унинг кўндаланг кесимини (1/2) тушунмоқ керак. Масалан, харининг диаметри 140 ёки 180 мм бўлса, ярим хари 140/2 ёки 180/2 деб ёзилади. Бутун харини бўйламасига баравар тўрт қисмга арралаб, чорак хари олинади. Давлат стандартларига мувофиқ, тилинган ёғочлар кўндаланг кесимнинг шаклига ва катта-кичиклигига қараб, қурилиш бруслари, брусчалар ҳамда бошқа хилларга бўлинади.

1-расм. Харилар: а–қурилишбоп хари; б– ярим хари (пластин);


в–чоракхари

Хари тўрт томонидан арраланса, тўғри тўртбурчак ёки квадрат кесимли тоза кесилган брус ҳосил бўлади. Бруслар кесимининг ўлчами 100– 220 мм чегарасида белгиланади. Қурилишда асосан устунлар сифатида квадрат кесимли бруслар томбоп ёпма тўсинлар, стропил тўсинлари ва тўртбурчак кесимли (2-расм) бруслар ишлатилади.


Кўпинча, кўндаланг кесими тўғри тўртбурчакли тоза қирқил­ган брус ҳосил қилишга зарурат бўлмайди. Ёғочни тежаш мақсадида харининг тўрт томони чала арраланиб, юмалоқ қиррали брус ҳосил қилинади. Фақатгина икки томони арраланган хари икки қиррали брус деб аталади. Қурилиш учун узунлиги 1 дан 7 м. гача, эни 120 дан 300 мм. гача ва қалинлиги 110 дан 225 мм. гача бўлган бруслар яроќли ҳисобланади.


2-расм. Бруслар: а-тагсинч; б-чала арраланган; в-брус; г-уч томони арраланган брус.

3-расм. Ёғоч тахталар: а–ҳамма томони тилинган тоза тахта; б-ярим тилинган тахта; в-қирраси тилинмаган тахта; г-пуштахта.

Ёғоч ашёларнинг қурилишда энг кўп ишлатиладиган хили тахтадир. Улар кўндаланг кесимининг шаклига қараб уч хил: эни бир ўлчамда, ҳамма томони арраланган тўғри қиррали (9-расм, о), икки қирраси чала арраланган юмалоқ қиррали (3-расм, б) ва икки қирраси бутунлай арраланмаган тахталарга (3-расм, в) бўлинади. Умуман тахта деганда эни қалинлигидан уч марта ортиќ бўлган ёғочни тушуниш лозим. Харини арраланганда икки ёки тўртта чеккасидан чиққан тахта пуштахта дейилади (3-расм, г). Улар қурилишда иккинчи даражали қисмлар ёки ёрдамчи ашё сифатида ишлатилади.


Тахталарнинг ўлчамлари стандартлаштирилган. Эни 80 дан 300 мм. гача бўлади. Улар қалинлиги жиҳатидан икки: юпқа ва қалин хилларга бўлинади. Юпқа тахталарнинг қалинлиги 8, 16, 19 ва 25 мм, қалин тахталарники эса 40, 50, 60 ва 100 мм бўлади.
Қурилишда олдиндан йўниб тайёрлаб қўйилган ёғоч элементлардан, полбоп шпунтли тахталар (4-расм), часпаклар, полнинг деворга туташган бурчагига қоқиладиган плинтуслар ва зинапоя тутқичи каби ярим фабрикат буюмлар кенг ишлатилмоқда.
Йўнилган тахталар кўндаланг кесимнинг шаклига кўра: тўғри тўртбурчакли (рандалангандан кейин ҳам ўзининг аввалги шакли ўзгармайди) ва шпунтли хилларга бўлинади. Шпунтли тахталар пол учун, деворларни қоплаш ва пардеворлар қуриш учун ишлатилади. Бундай тахталар рандаланган бўлиб, бир четида шпунт (ариқча), иккинчи четида чизиғи бўлади. Шу туфайли, уларни бир-бирига зич қилиб бирлаштириш мумкин.
Часпаклар (5-расм) девор сувоғи билан эшик кесакисининг бир-бирига туташган жойини беркитиб туриш учун, шунингдек, ёғоч уйларда дераза ҳамда эшик ўринларига шакл бериш учун ишлатилади. Часпаклар тахталарнинг узунлиги бўйлаб махсус ранда билан йўниб тайёрланади. Галтель ва плинтуслар полнинг девор билан туташган жойини беркитиб туради. Зина панжарасининг юқориги томонига ҳар хил кесимли тутқичлар маҳкамланади (6-расм).



4-расм. Шпунтли тахталар.





5-расм. Часпаклар (доира
ичидаги рақам часпак типини билдиради).

6-расм. Плинтус (а), галтель (б), зина тутқичлар (в).

Ёғоч ашёлар жуда кўп бўлган жойларда ёғоч тахталардан иморат томларини ёпишда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун бўйи 50–70 см, эни 8–15 см ва қалишшги 0,3 см келадиган пластинкалар ҳамда гонт тайёрланади. Улар учун қаттиқлиги ўртача бўлган ёғоч ишлатилади.


Сувоқчиликда ишлатиладиган резги тахта қалинлиги 2–3 мм, эни 30 мм. га яқин ва узунлиги 1,5–2 мм келадиган рейкадир. Фанерлар юпқа ёгоч қатламлари толаларини бир-бирига тик қўйиб, елим билан ёпиштириб тайёрланади. Бу қатламлар юқори сифатли, танаси тўғри бўлган қайин, зирк дарахти, терак ҳамда қарағайдан ишланади.
Махсус дастгоҳларнинг кенг ва жуда ўткир пичоғи ёрдамида айланиб турувчи харидан юпқа қатлам – фанер шпони шилинади (6-расм). Фанернинг ўлчамлари: 72,5х183 см, қалинлиги 0,15–1,2 см бўлади. Фанер тайёрлашда ишлатиладиган елим хоссаларига қараб, у сувга чидамсиз ва сувга чидамли хилларга бўлинади. Сувга чидам лиси қайин дарахтининг шпонидан тайёрланади, бундай фанернинг шпонлари махсус синтетик смолалардан (формальдегид, карбамид ва ҳ.к.) олинган елимлар билан ёпиштирилади ва 7, 9 ҳамда 11 қатлам бўлади.
Оққайин ёғочидан шилинган шпонларни бакелит елими билан ёпиштириб фанерлар олинади. Уларни тайёрлашда елимнинг қандай смоладан ишланганлигига кўра БФС (спиртда эрувчан смолалардан), БФВ-1 (спиртда ва сувда эрувчан смолалардан) ва БФВ-2 (сувда эрувчан смолалардан) сингари маркаларга бўлинади. Бакелит билан ёпиштирилган фанер жуда мустаҳкам, зарарли муҳитга чидамли бўлади. Фанерларни ўзаро ёпиштириб, елимланган конструктив элементлар тайёрланади.
Паркет – турли ёғочдан тайёрланган, узунлиги 15–50 см, эни 3,5–9 см ва қалинлиги 1,2; 1,7; 2,0 см келадиган тахтача. Унинг ариқчали, шпунтли, фальцли ва қия қиррали (7расм) турлари ишлаб чиқарилади. Эндиликда донали паркет тахтачаларнинг қалинлиги 1,5 см, узушшги 15 дан 40 см. гача, эни 3 дан 6 см. гача бўлган ариқчали ва эгатли турлари ишлаб чиқарилади. Қурилишда игнабаргли дарахт ёғочидан тайёрланган паркет шитлар кўп қўлланилади. Уларнинг ўлчами 100x100 см. дан 140x140 см. гача бўлиши мумкин. Паркет шит кесими 4,4x9,4 см. ли брусчалардан йиғилади, қалинлиги 3–3,5 см. ли шпунт брусга бир текис ётқизилади ва унга баргли ёғочнинг қаттиқ туридан тайёрланган паркет тахтачалар маълум шаклда сувга чидамли елим билан ёпиштирилиб пол қилинади.






6-расм. Ёғочни қатламларга ажратиб тилиш (а) ва уларни ўзаро ёпиштириб (б) фанер тайёрлаш: 1–пичоқ; 2–шпон; 3– сиқиб турувчи мослама.

7-расм. Паркет пол: 1–бетонли замин; 2– мастика; 3–паркет тахтачалар

Ҳозирги паркет шит ўрнига бошқа йирикроқ элементлар: эни 15 см ва узунлиги 300 см. гача бўлган паркет тахталар ва қаттиқ қоғозга ёпиштирилган йиғма мозаика паркетлари ишлатилмоқда. Бундай полбоп элементларнинг катталиги 40 дан 60 см. гача бўлади. Иккиламчи ёғочлардан қалинлиги 2,6–5 см. гача бўлган дурадгорлик плиталари ишланади (4.31-расм). Бундай плита майда рейкаларни бир-бирига ёпиштириб тайёрланади.


Юқорида айтиб ўтилган ярим фабрикат ва буюмлардан ташқари заводда тайёрланган ёғоч конструкциялардан ҳам қурилишда кенг фойдаланилади. Қурилишга ёғоч конструкциялар тайёр ёки қурилиш майдонининг ўзида йишладиган ҳолда ҳам келтирилади. Ёпма ва қаватлараро конструкциялар сифатида кесими тўғри тўртбурчак, шунингдек, Т шаклида елимланган тўсинлар, йиғма қолиплар қурилишда кўплаб ишлатилади. Бундай конструкцияларни тайёрлашда елим сифатида сув таъсирига чидамли бўлган казеинли цемент, сувга чидамли фенолформальдегидлар ишлатилади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish